1. Инвестицияларнинг моҳияти



Download 448,96 Kb.
bet10/110
Sana23.02.2022
Hajmi448,96 Kb.
#126663
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   110
Bog'liq
iNVST111

Q

  • Кас = -----------;

  • Б

  • Мазкур коэффициент ўта муҳим кўрсаткич бўлиб, у қуйидаги хулосаларни чиқаришга асос бўлади:

  • активларнинг ҳар бир сўмига бир йилда қанча сотилган маҳсулот тўғри келганлиги;

  • активларнинг самарадорлик даражаси қандай эканлиги;

  • активларга қўйилган инвестициянинг бир йилда неча марта айланиши мумкинлиги.

  • Агар ушбу кўрсаткич бир қанча корхоналар ўртасида солиштирилса қайсида юқори бўлса шу корхонага бемалол инвестиция қўйиш мумкин деган хулоса қилса бўлади. Активларнинг айланувчанлиги қанча тез бўлса у мазкур корхона маҳсулотининг бозоргирлигидан, тез сотилаётганлигидан далолат беради. Бундай корхоналарнинг молиявий-хўжалик аҳволи одатда яхши бўлади.

  • Ўз маблағлари самарадорлигини ифодаловчи коэффициент (Кўм)ни бошқача қилиб ўз маблағларининг айланувчанлик тезлиги (мартада) ҳам дейиш мумкин. Ушбу кўрсаткич инвестор учун ўта муҳим, чунки инвестициянинг ҳажми бевосита ўз маблағларида ифодаланса, уларнинг самарадорлиги шу коэффициент миқдори билан аниқланади.

  • Мазкур кўрсаткични аниқлашда сотилган маҳсулот (иш, хизмат) ҳажмини (Q) ўз маблағларининг ўртача йиллик қийматига (Ўм) бўлинади, яъни:

  • Q

  • Кас = -----------;

  • Ўм

  • Ушбу кўрсаткич ҳажмининг ошиб бориши ижобий ҳолат. Аммо тўғри хулосага келиш учун

  • ўз маблағлари ўсиш суръатини сотилган маҳсулот (иш, хизмат) ҳажмининг ўсиш суръати билан солиштириш лозим;

  • ўз маблағлари ўсиш суръатини четдан жалб қилинган маблағлар ўсиш суръати билан ҳам солиштиришга тўғри келади;

  • маблағлар манбалари таркибида ўз маблағлари ва четдан жалб қилинган маблағлар ҳиссасини ҳам аниқлаш керак.

  • Маҳсулот (иш, хизмат) ҳажми ўсиш суръатининг ўз маблағларига нисбатан тез ўсиши унинг самарадорлигидан далолат беради. Агар ўз маблағлари ўсиш суръатига нисбатан четдан жалб қилинган маблағлар ўсиш суръати юқори бўлса мазкур корхона хўжалик фаолиятига четдан кредит ресурсларини ва бошқа маблағларни кўпроқ жалб қилаётганлигини кўрсатади. Бу хулосани янада ойдинлаштириш учун эса уларнинг таркибий ўзгаришлари ҳам аниқланади.

  • Агар мазкур коэффициентнинг миқдори камайиб борса у ўз маблағларининг самарадорлик пасаяётганлигидан, унинг айланиш тезлиги сусаяётганлигидан далолат беради. Бу ҳолда инвестор ўз маблағини қўйишга таваккал қилиши қийинроқ бўлади. Шу туфайли, мазкур ҳолатда, корхона раҳбарияти:

  • ўз маблағининг самарадорлигини ошириш учун нималар қилиш лозимлигини;

  • ўз маблағларидан қай ҳолатда фойдаланиш мумкинлигини;

  • сотилган маҳсулот ҳажмини кўпайтиришнинг қандай йўллари борлигини;

  • ўз маблағлари ва четдан жалб қилинган маблағларнинг таркибий тузилишини ҳам яхшилаш каби йўлларини аниқлаб олишлари лозим.

  • Пировардида шундай йўл топиш керакки, ўз маблағлари юқори самара бериш билан бирга кўзда тутилган фойда ҳажмига эришишни таъминласин. Шундагина мазкур кўрсаткич инвестор учун жозибали туюлади ва инвестиция қўйиши учун бир қарорга келишга асос бўлади.


  • Download 448,96 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   110




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish