Ушбу кўрсаткичнинг ҳажми қанча юқори бўлса ўшанча яхши. У мазкур соҳага қўйилган маблағларнинг тез айланаётганлигидан далолат беради.
Товар ва моддий захираларнинг айланувчанлик муддати, кунларда (Кзк). Ушбу кўрсаткични аниқлашда ҳам иккита усулдан фойдаланиш мумкин:
360 Тз . 360
Кзк = ------------ 2. Кзк = ---------------
Кзс Q
Ушбу кўрсаткич ҳажми товар ва бошқа моддий захиралардаги маблағларнинг бир айланишига неча кун талаб қилишини ифода этади. Масалан, мазкур кўрсаткичнинг миқдори 57 кун деб аниқланади. Бу рақам ушбу соҳага қўйилган маблағларнинг бир айланиши учун 57 кун талаб қилишини кўрсатади.
Ушбу кўрсаткични аниқлаб ва таҳлил қилиб:
товар ва захираларга қўйилган маблағларнинг неча кунда бир марта айланиши;
агар ушбу кўрсаткич ҳажми ошса товар ва бошқа моддий захираларнинг ўсиш суръати маҳсулот (иш, хизмат) ҳажмининг ўсиш суръатига нисбатан ошаётганлиги кабилар тўғрисида хулоса чиқариш мумкин.
Бу кўрсаткичлар ҳолати инвесторларни жалб қилиш учун асос бўлади. Чунки иқтисодий кўрсаткичлар инвесторлар учун жозибали бўлиши керак. Бу эса ўз-ўзидан амалга ошмайди. Буни амалга ошириш тажриба, тадбиркорлик ва ташаббус билан ишлашни тақозо қилади.
Ушбу кўрсаткичлар тизими корхонанинг тўлов қобилиятини ифодалайди. Агар корхонанинг ликвидлилиги унинг маълум муддатга тўловга қодирлигини белгиласа, мазкур кўрсаткичлар маълум даврда тўлаш қобилиятига эгами ёки эга эмаслигини билдиради. Корхона ликвидлигини аниқлашда унинг айланма маблағлари инобатга олинса, тўлов қобилиятини белгилашда асосий ўринда ўз маблағлари туради. Шу жиҳатдан мазкур кўрсаткичлар инвесторлар учун муҳим аҳамиятга эга. Корхонанинг тўлов қобилияти яхши бўлса кредиторлар ҳам бефарарх бўлмайди. Улар мазкур корхона билан бемалол иқтисодий муносабатларини ўрнатиши мумкин.
Умуман олганда корхона тўлов қобилиятининг яхши бўлиши унинг инвестицион жозибадорлигини оширади, ҳамкорларни жалб қилади ва пировардида хўжалик фаолиятининг самарадорлиги янада ошади.
Корхона тўлов қобилиятини ифодаловчи кўрсаткичлар тизими ҳам иқтисодий таҳлилда асосий кўрсаткичлар гуруҳига киради. Бу ҳақда муаллифнинг бирқанча ишлари чоп этилган. Мазкур порагрифда инвестиция лойиҳасини молиявий жиҳатдан таҳлил қилишда қўлланиладиган айрим кўрсаткичларнинг аниқланиш йўллари ва нимани ифодалаши, яъни тавсифи кўриб чиқилади.
Корхона тўлов қобилиятини ифодаловчи бевоита инвестиция лойиҳасини таҳлил қилиш билан боғлиқ кўрсаткичларга қуйидагилар киради:
ўзлик коэффициенти (Кў);
ўз маблағининг ҳукумронлик коэффициенти (Кўҳ);
барча маблағларнинг қарамлик коэффициенти (Кбқ);
ўз маблағларининг қарамлик коэффициенти (Кўқ);
ўз маблағининг капиталлашганлик даражаси коэффициенти (Ккд);
четдан жалб қилинган маблағларнинг қимматлилик коэффициенти (Кчқ).