Инновацион потенциалнинг молиявий ресурслардан фойдаланиш функциялари эса:
- инновационларни жорий этиш учун талаб этиладиган молиявий ресурсларнинг келиб тушишини таъминлаш;
- молиявий ресурсларнинг инновацион жараёнларнинг мос ҳолда таъминланиш шароитини яратиш;
-инновацион жараёнларнинг амалга оширилиши такомиллаштириш;
инновацияларнинг яратилиши учун шарт-шароит яратиб бериш ва рағбатлантириш;
мавжуд инновацион тизимнинг функционал фаолияти ва ривожланиши
билан боғлиқ турли хил эхтиёжларга мос келадиган инновацион
лойихаларнинг яратилишини кўмаклашиш;
инновацион лойихаларни харажатларнинг оптимал ва самарадорлигини таъминлаш.
Й.Шумпетер инновацион соҳада фаолият юритувчи субъектларнинг қуйидаги функционал вазифаларини белгилаб берганди:- инновацияларни ўзлаштиришдан манфаатдор бўладиган потенциал истеъмолчиларни аниқлаш мақсадида тижорат таҳлилини амалга ошириш;- истикболли ғоялар муаллифларини, функционал фаолият юритиш учун имконият берувчи манбаларни излаб топиш;
- янгиликларни яратиш ва уларни амалиётга жорий этиш жараёнларини ташкиллаштириш;
янгиликларнинг амалиётга жорий этилишини кўллаб-кувватлаш.
илм-фан соҳасида кашф этилган янги ғояларнинг моддий тусга киритилиши босқичида инновацион фаолият соҳасидаги новаторлик меҳнатини яхшилаш.
“15”
Олий таълим тизимида профессор- ўқитувчиларнинг инновацион жараённи ривожлантиришдаги ўрни
Талабалар билан ва улар орасидаги ўзаро муносабатларда мақбул руҳий муҳит яратиш ўқитишнинг таълим жараёнини амалга оширишда ўқитувчининг муҳим вазифаси ҳисобланади. Гуруҳдаги ўзаро шахсий муносабатларни ўқитувчи, жамоа шаклланишига қадар бўлган босқичда мақсадли ташкил этиши лозим. Бунинг учун у юқори даражада ривожланган коммуникатив ўқувга муносабат ва алоқалар ўрнатишга мойиллик ва иқтидор, таълим олувчиларни тушуна билишга эга бўлиши керак.
С.В.Кондратъеванинг маълумотларига кўра ўқитувчининг таълим олувчиларни тушуниш даражаси ва унинг уларга таъсири қандайлиги ўртасида муайян ўзаро боғлиқлик мавжуд. Тушуниш даражаси юқори бўлган ўқитувчида характерни шакллантирувчи таъсир биринчи ўринда туради, тушуниш даражаси паст бўлган ўқитувчида эса интизомий таъсир. Агар ўқитувчи таълим олувчилар фаолиятини ташкил этишга етарли эътибор бермаса, бунда интизомни сақлаб туриш учун кўп куч ва вақт сарфлашига тўғри келади.
Кишилар бош бошдоқ ва бепарволиклари туфайли тартибсизлик юзага келмайди, балки улар фаолияти яхши уюштирилмаганлиги туфайли шундай бўлади.
Педагогик мулоқот самарадорлиги, шунингдек ўқитишнинг таълим жараёнини ҳам таълим олувчиларнинг машғулотлардаги шахсий инновацион фаолликларига боғлиқ. Шунинг учун ўқитувчининг ташкил этувчи ва бошқа таъсир ўтказиши ана шу фаолликни ривожлантиришга қаратилмоғи керак.
Таълим олувчилар шахсига ижобий муносабат ва рағбатлантириш йўсинларининг тизими педагогик мулоқот самарасининг муҳим қисми ҳисобланади. Самарали рағбатлантириш мазмуни ва мезонлари (П.Массен, Ж.Конжер ва б. бўйича) қуйида келтирилди:
Рағбатлантириш мунтазам амалга оширилади.
Ўқитувчи айни нима рағбатлантиришга лойиқлигини тушунтириб беради.
Ўқитувчи таълим олувчилар муваффаққиятига қизиқиш билан қарайди.
Ўқитувчи муайян натижаларга эришганликни рағбатлантиради ва таълимолувчиларга бунинг моҳиятини тушунтиради.
Яхши натижаларга эришиш мақсадида ўқувчиларни ўзишларини ташкил эта билишликка ўргатади.
Ҳарбир таълим олувчининг рағбатлантириш у сарфлаган куч- ғайратга мувофиқ бўлиши керак.
Ўқитувчи эришилган натижани унга сарфланган куч-ғайрат билан боғлайди ва бундай Муваффаққиятга келгусида ҳам эришиш мумкинлигини билдиради.
Олдинги топшириқ бажарилгандан сўнг янги ишга қизиқиш уйғонишига ҳаракат қилади.
Таълим олувчиларнинг эътиборини ўзлаштиришнинг юқори бўлишлиги мазкур таълим олувчилар имкониятларидан тўла фойдаланишга боғлиқ эканлигига қаратади.
Ўқитувчи педагогик мулоқот инновацион жараёнида ўқитишнинг таълим жараёнини бошқариш бўйича лавозим мажбуриятини амалга оширади. Шу маънода ўқитувчининг талаба билан муносабати бошлиқнинг ўзига бўйсунувчи билан бўлган муносабатига ўхшайди. Ўқитишнинг таълим жараёнини бошқаришда ҳам раҳбар қўллайдиган услубдан ўқитувчининг фойдаланиши мумкин.
Автократик (авторитар) услубнинг ўзига хос хусусияти бўлиб, қаттиққўллик билан бошқарув ва кенг кўламдаги назорат ҳисобланади.
Демократик услубда бўлажак ишни муҳокама қилиш ва уни ташкил этишда гуруҳнинг фаол қатнашиши асосий ўзига хослик ҳисобланади. Инновацион жараённи амалга оширишда ўқитувчи (ёки раҳбар) ва талаба (бажарувчи) ишининг ўзига хосликларини таъкидлаш зарур.
“31”
Do'stlaringiz bilan baham: |