Вақт ўтиши ва таълим натижаларига кўра боладаги ўзгариш ва ривожланиш динамикасини тушуниш учун. Кузатиш болаларнинг жисмоний, ижтимоий ва ҳиссий жиҳатдан, йил давомида нутқининг ривожланиши ва саводга тайёрлигини кўриш имкониятини яратади..
Ўқитиш муҳитига ўзгаришлари киритиш учун. Педагоглар болалар учун тайёрланган жой ва материаллардан улар қандай фойдаланаётганини кузатиб, мавжуд материаллар болаларнинг эҳтиёжига жавоб бериш-бермаслиги, қўшимча материалларга зарурат бор-йўқлиги масаласига жавоб топиши мумкин.
Эътибор талаб қиладиган ҳолатларни аниқлаш учун. Кузатиш катталарга болаларда қондирилиши зарур бўлган алоҳида эҳтиёжлар бор ёки йўқлигини кўриш имкониятини беради. Бу эшитиш, таянч-ҳаракат аппарати ва бола ривожланишидаги бошқа жисмоний ва руҳий муаммолар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бу каби муаммолар аниқланиши билан ўз вақтида тегишли мутахассисларга мурожаат этиш зарур.
Муаммовий вазиятларни мукаммал тарзда ҳал этиш усулларини аниқлаш учун. Кузатиш педагогга муайян вазиятда боладан қандай хатти-ҳаракат кутиш мумкинлигини аниқлаш ва шу орқали болалага ўз хатти-ҳаракатини бошқаришни ўрганишга ёрдам беради.
Режалаштиришга ўзгаришлар киритиш учун. Педагог кузатиш натижаларидан фойдаланиб, у ёки бу нарсани ўзгартиришга эҳтиёжни, болаларнинг эҳтиёжларига мос равишда режага қандай ўзгартиришлар киритиш лозимлигини аниқлайди.
Ота-оналар ва МТМ мутахассислари фойдаланиши мумкин бўлган маълумотларни олиш учун. Кузатиш болаларни, уларнинг қизиқишлари, ютуқлари, мулоқот ва ўзаро алоқа кўникмаларини, муаммоларини, алоҳида эҳтиёжларини тушунишни ҳамда хулосаларнинг асослилигини таъминлашга ёрдам беради.
Педагоглар ота-оналар билан ишлаш жараёнида оилага болалар, уларнинг кучли ва заиф томонлари, алоҳида эҳтиёжлари ҳақида кўпроқ билишга кўмаклашади. Бундай маълумот алмашув чинакам ҳамкорлик муҳитини вужудга келтиради.
8.2.Муваффақиятли кузатишнинг ўзига хосликлари:
Бола ҳақида маълумот тўплаш ва баҳолаш аниқ мақсадга йўналтирилган бўлиши керак.
Маълумотларни тўплаш ва таҳлил этиш мунтазам амалга оширилиши, онда-сонда эмас, жорий характерга эга бўлиши лозим.
Кузатиш жараёнида тўпланган маълумотлар ҳужжатлаштирилиши ва таҳлил қилишини даркор.
Бола ҳақидаги билимларнинг асосини турли вазиятлардаги кузатиш натижалари ташкил этиши болаланинг ҳақиқий имкониятиларини билиш ва тушуниш, унинг ривожланиш доирасини ҳамда унинг илгарилаб бориши ёки аксинча, қийинлаштирувчи омилларни аниқлашга имконини беради.
Бола ҳақида маълумот тўплашда ҳар томонлама ёндашиш, унинг айрим хислатларига (ижобий ёки салбий бўлишидан қатъи назар) сунъий равишда алоҳида урғу беришга йўл қўймаслик даркор.
Болага хос хусусиятлар таҳлилини унинг энг яхши, кучли жиҳатларидан бошламоқ мақсадга мувофиқдир, чунки айнан шундай ёндашув болани тушунишда ва педагог фаолиятида ўзига хос таянч сифатида хизмат қилади.
Кузатиш мезонлари (бола ҳақида маълумот тўплаш йўнаналишлари) 6-7 ёшли боланинг руҳий-жисмоний ривожланишига оид билимларга асосланиши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |