1-илова ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги



Download 1,09 Mb.
bet18/268
Sana22.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#109873
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   268
Bog'liq
илм йули

Йиллик мавзуий режа.
Йиллик мавзуи режада ой мавзулари, ҳафта мавзулари акс этади. Мактабгача таълим ташкилотлари ўзларининг йиллик мавзуий режаларини минтақавий ёки бошқа ўзига хосликларнинг ҳисобга олиб тузиб чиқишлари ҳам мумкин. Мазкур мавзуий режа мактабгача таълим ташкилотининг Педагогик кенгашида тасдиқланади9.
8 “Илм йўли” вариатив дастурига 8-илова, «Намунавий йиллик мавзуий режа»
9 “Илм йўли” вариатив дастурига 10-илова, «Намунавий мавзуий режалаштириш»
Иш режаси қуйидагиларга имкон беради:

  • таълим-тарбиянинг фаолиятининг мақсади, стратегик ва тактик вазифаларини аниқ ифода этиш;

  • таълим-тарбия ишининг мазмунини мақсали белгилаш, унинг воситалари ва ташкилий шаклланини танлаш;

  • жамоанинг ва ҳар бир шахснинг илгариланма ҳаракатини режалаштириб ҳамда тегишли ўзгартиришлар киритиб бориш жараёнида ўз фаолиятнинг истиқболдаги натижаларини белгилаш имкониятини яратади.

Илмий жиҳатдан асосланган аниқ-тиниқ педагогик режанинг мавжудлиги педагог ишни енгиллаштириб, унинг ижодий имкониятиларини оширади.
Таълим-тарбия ишини режалаштириш педагог, болалар жамоаси ва ота-оналарнинг ўзара ҳамкорлигига, улар томонидан биргаликдаги фаолият мақсад ва вазифалари таҳлил этишга асосланади.
Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача таълимга қўйиладиган Давлат талаблари, болаларни мажбурий бир йиллик таълимга тайёрлаш гуруҳларда мактабга тайёрлаш «Илм йўли» вариатив дастури педагоглар учун янги имкониятларни вужудга келтиради, мактабгача таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этишда қўлланаётган эски шакл ва услубларни қайта кўриб чиқишга ундайди, педагогик ташаббус, тажриба ва ижодга кенг йўл очади.
Ҳафталик режа.
Ҳафталик режа йиллик мавзуий режага таянади ва ўз ичига ҳафтанинг кичик мавзуларини, шу жумладан, шу мавзу бўйича мазкур ҳафтада ўтказиладиган чора-тадбирларни олади.
Ҳафталик режа ҳафта мавзусига мос ҳолда ривожланишнинг барча соҳалари бўйича мақсадларнинг белгиланишига, мос ҳолдаги марказларнинг тайёрланишига, машғулотларнинг тасмиланишига йўналтирилади. Ҳафта мавзуси эркин фаолиятнинг барча марказлари орқали ўтиши лозимдир. Ҳафталик режада ҳам гуруҳдаги, ҳам ташқарида сайр қилиш вақтидаги дидактик ўйинлар, ҳаракатли ўйинлар режалаштирилади.
Болалар билан ишлашнинг мазмуни ва кетма-кетлиги фаолият турини (фал фаолият/пассив фаолият; индивидуал (кичик гуруҳда ёки катта гуруҳда; тарбиячи раҳбарлиги остидаги) фаолият, бола раҳбарлиги остидаги фаолият) ва уни амалга ошириш жойини (хона ичидаги фаолият/ташқаридаги фаолият) ҳисобга олиш биан режалаштирилиши зарур.
Ҳафталик иш режаси турли-туман ва мослашувчан бўлиб ҳисобланади, яъни, боланинг қизиқишларини ва об-ҳаво ўзгаришларини эътиборга олган ҳолда режалаштирилаётган фаолият бошқаси билан алмаштирилиши мумкин ёки фаоллик вақти коррекцияланиши мумкин бўлади. Масалан, тарбиячи баҳорги гуллаётган боққа болаларни олиб боришни режалаштирган, лекин об-ҳаво ёмғирли бўлса, у ҳолда бу тадбир хона ичида ўтказиладиган бошқа тадбир билан алмаштирилиши мумкин.
Ҳафталик режа – бу тарбиячининг ишчи журнали ва машғулотларнинг конспектидир.

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish