1. Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим] Ўзбекистон Республикасининг қонуни таълим тўҒрисида


-модда. Таълимнинг давлат томонидан рағбатлантирилиши



Download 145,5 Kb.
bet17/17
Sana23.02.2022
Hajmi145,5 Kb.
#143902
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
636-XII 02.07.1992

43-модда. Таълимнинг давлат томонидан рағбатлантирилиши
Таълим муассасаларига, шунингдек мулкчиликнинг барча шаклидаги ташкилотлар, корхоналар ва бирлашмаларнинг таълимни ривожлантиришга ажратилаётган маблағларига солиқ солиш тартиби қонунлар билан бошқариб, тартибга солиб борилади.
Дарсликлар чоп этадиган, ўқув қўлланмалари чиқарадиган, таълим, муассасаларининг эҳтиёжлари учун моддий ресурслар етказиб берадиган корхоналар ва ташкилотларга қонунларга мувофиқ солиқ имтиёзлари берилади.
Маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идоралари, корхоналар, ташкилотлар жамоат бирлашмалари ва хусусий шахслар таълим муассасаларини пул билан таъминлаш учун текинга ёки бажарилаётган ишлар ва кўрсатилаётган хизматлар-учун ҳақ тўлаш тартибида ўтказаётган маблағларида солиқ солинмайди, бу маблағлар маҳаллий таълим фондлари ва таълим муассасалари фондларида жамланиши мумкин.
Таълимга ажратиладиган бюджет маблағлари ва таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағларини тортиб олиб қўйиш мумкин эмас.
Йил охирида юзага келадиган пул маблағлариинг қолдиғи, улар тушган манбалардан қатъи назар, олиб қўйилмайди ва таълим муассасалари хоҳишига қараб сарфланади.
VII БЎЛИМ. ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК
44-модда. Халқаро ҳамкорлик
Таълим муассасалари ва таълим тизимидаги корхоналар қонунларда белгиланган тартибда таълимга доир муаммолар юзасидан халқаро ҳамкорликда иштирок этадилар, ажнабий мамлакатларнинг ўқув юртлари ва илмий муассасалари билан бевосита алоқалар ўрнатиш, улар билан биргаликдаги ўқув юртлари очиш ҳуқуқига эгалар.
Таълим тизимининг муассасалари ва ташкилотлари қонунларда назарда тутилган доирада ташқи иқтисодий фаолиятда иштирок этадилар, валюта счётларига эга бўлишга ҳақлидирлар.
Башарти, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Қонунда айтилганидан бўлак қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартномалар қоидалари қўлланилади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 2 июль,
636-XII-сон


(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 342-модда; 1993 й., 6-сон, 268-модда)
Download 145,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish