IV. Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, репродуктив саломатликни шакллантириш ва тиббий маданиятни ошириш жараёнларини тизимли ташкил этиш
IV. Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, репродуктив саломатликни шакллантириш ва тиббий маданиятни ошириш жараёнларини тизимли ташкил этиш.
23.
Аҳоли ўртасида «Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида»ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ишларини олиб бориш. Бунда:
репродуктив саломатликка салбий таъсир кўрсатувчи омиллар, уларга қарши курашиши тўғрисида аҳоли учун қўлланмалар ишлаб чиқиш;
фуқароларнинг репродуктив саломатлиги соҳасида давлат томонидан кафолатлар, принциплар ва асосий тушунчалар;
фуқароларнинг репродуктив саломатлиги соҳасида давлат органларининг масъуллиги, тиббиёт ташкилотлари ва мутахассисларнинг фаолияти;
ёрдамчи репродуктив технологияларни қўллаш тартиби;
фуқароларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилишнинг профилактик чораларига алоҳида эътибор бериш.
Чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш
2019 — 2023 йиллар
3,5 минг АҚШ доллари
Халқаро молия институтлари грант маблағлари, ҳомийлик маблағлари, ижрочилар маблағлари
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Мажидов), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Адлия вазирлиги (Давлетов), Хотин-қизлар қўмитаси (Баситханова), «Оила» маркази (Тошмуҳамедова), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (Саъдуллаев)
24.
Мактаб ўқувчилари орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида қуйидаги тадбирларни ўтказиш:
жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг «Соғлиқни сақлашга кўмаклашувчи мактаблар» дастурини республиканинг 3 та вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида пилот лойиҳасини жорий қилиш;
миллий дастур асосида ўсмирлар орасида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш бўйича глобал изланиш ўтказиш.
Ташкилий чора-тадбирлар
2019-2020 йиллар
34,0 минг АҚШ доллари
ЖССТ Ўзбекистондаги ваколатхонасимаблағлари
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), тегишли ҳокимликлар
25.
Ўсмирлар, айниқса ўсмир қизлар репродуктив саломатлигини қуйидаги тадбирлар орқали мустаҳкамлаш:
Ташкилий чора-тадбирлар
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Мажидов), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Хотин-қизлар қўмитаси (Баситханова), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (Саъдуллаев)
умумтаълим мактаб ўқувчилари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун «Соғлом турмуш тарзи асослари» бўйича махсус дастур ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
2020 йил 1 апрель
—
Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари
туман (шаҳар) кўп тармоқли поликлиникаларининг «Қизлар саломатлиги маркази» қошида репродуктив саломатликни тарғиб қилиш борасида кўнгиллилар (волонтёрлар) гуруҳини ташкил этиш ва фаолиятини самарали йўлга қўйиш.
Аҳоли орасида «Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларнинг овқатланиши тўғрисида»ги Қонуннинг моҳиятини тушунтириш. Бунда қуйидагилар назарда тутилади:
гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларнинг тўғри ҳамда хавфсиз овқатланишини таъминлаш мақсадида кўкрак сути билан эмизишни тарғиб қилишнинг ҳуқуқий асослари;
кўкрак сути ўрнини босувчи озуқалар маркетингини «Кўкрак сути ўрнини босувчи маркетинг Кодекси»га асосан бошқариш;
озиқланиш маҳсулотларининг кичик ёшдаги болаларнинг ёш хусусиятларига мослиги ва хавфсизлиги асослари.
Ташкилий чора-тадбирлар
2019 — 2023 йиллар давомида, қонун қабул қилингандан кейин
Туғма ва ирсий касалликларни олдини олиш мақсадида қариндошлар ўртасидаги никоҳларга йўл қўймаслик борасида аҳоли орасида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш:
маҳаллаларда олимлар ва мутасадди соҳа вакиллари иштирокида мавзуга оид интерактив мулоқотлар, савол-жавоб кечалари ва таъсирчан давра суҳбатларини ўтказиш;
телекўрсатув, радиоэшиттириш, босма ва электрон оммавий ахборот воситалари ёрдамида тарғибот кўламини кенгайтириш;
туғма нуқсонли болалар туғилишининг олдини олиш масалалари бўйича рисолалар ва буклетлар чоп этиш ҳамда тарқатиш.
* Ишлаб чиқилган лойиҳа смета ҳужжатларига кўра объектлар қиймати ўзгариши мумкин.
Дастур тадбирларини амалга ошириш учун 197,1 млрд сўм ва 146,5 млн АҚШ доллари талаб этилади, шундан:
млрд сўмда
млн АҚШ долларида
Давлат бюджети маблағлари
190,4
2,18
Ижрочилар ва хайрия ташкилотлари маблағлари
6,69
0,5
Халқаро молия ташкилотлар кредит маблағлари ва грантлари
-
143,7
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 ноябрдаги ПҚ-4513-сон қарорига
2-ИЛОВА