Мавзу:Хорижий мамлакатларнинг бюджет тизимининг узига хос хусусиятлари
Режа:
1. Хорижий мамлакатлар пенсия тизимлари турларининг умумий тавсиф
2. Ривожланган хорижий давлатларнинг пенсия тизимлари
1. Хорижий мамлакатлар пенсия тизимлари турларининг умумий тавсиф
Ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий таъминот бир маъноли эмас, балки турдош тушунчалардир. Улардан илмий таърифлар сифатида фойдаланилганида ижтимоий ҳимоя ижтимоий таъминотни таркибий қисми сифатида ўз ичига олади, бундан ташқари, у инсон хаёт фаолиятининг нормал шарт шароитларини таъминловчи меҳнат, соғлиқ ва табиий муҳитни муҳофаза қилиш, меҳнатга ҳак тўлашнинг энг кам миқдори каби кафолатларни қамраб олади.
Ҳозирги вақтда кенг эътироф этилган Г.Эспинг Андерсен таснифи ижтимоий ҳимояга нисбатан жаҳонда мавжуд ёндашувлардаги жиддий фарқлар ҳақида тасаввур ҳосил қилиш имконини беради. Муаллиф ижтимоий давлатларнинг уч асосий модели: либерал, консерватив (корпоратив) ва социалдемократик моделларини бир биридан фарқлаган.
АҚШ, Канада, Австралия, Буюк Британия каби мамлакатларга хос бўлган либерал моделнинг шаклланиши хусусий мулк ҳукм сурган, бозор муносабатлари етакчилик қилган шароитда, либерал меҳнат ахлоқи таъсирида амалга ошган. Бу модель фаолиятининг асосий шартлари қуйидагилардир:
бозор муносабатларида давлатнинг мумкин қадар кам аралашуви;
давлат томонидан тартибга солиш чоралрининг кам қўлланилиши, бунда макроиқтисодий сиёсатни ишлаб чиқиш доирасидан четга чиқмаслик;
ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)да давлат сектори улушининг озлиги. Фуқароларни ижтимоий қўллаб қувватлаш ривожланган таъминот тизимлари ҳисобидан амалга оширилади. Бу жараёнга давлат мумкин қадар кам аралашади, у асосан муайян кафолатларни тартибга солиш билан шуғулланади. Таъминот тўловларининг миқдорлари, одатда, унча катта бўлмайди. Трансферт тўловлари, яъни давлат бюджетидан аҳолининг ҳар хил гуруҳларига нафақалар ва субсидиялар тарзида бевосита ўтказиладиган солиқлардан олинган молиявий маблағлар миқдори ҳам кўп эмас.
Ишлаб чиқариш муносабатлари соҳасида тадбиркорлик фаоллигининг ривожланиши учун барча шарт шароитлар яратилган. Корхоналар эгаларининг ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва унда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, шу жумладан, кераксиз бўлиб қолган ходимларни ишдан бўшатиш ҳуқуқлари бирон бир тарзда чекланмайди. Бундай ҳолатнинг ўта либерал шакли АҚШга хосдир. Бу ерда 1948 йилдан бери амал қиладиган меҳнат битимлари тўғрисидаги қонун ёки «Вагнер қонуни»га биноан, корхона маъмурияти ишлаб чиқариш қисқарган ёки модернизация қилинган ҳолда ходимларни огоҳлантиришсиз ёки икки уч кун олдин огоҳланириш йўли билан, меҳнат стажи ва малакасини ҳисобга олмасдан бўшатишга ҳақли.
Бу модель иқтисодий барқарорлик ёки ўсиш шароитида ўзининг асосий вазифасини бажаради, бироқ ишлаб чиқариш пасайган ва мажбурий қисқартирилган, ижтимоий дастурларнинг аксарият қисмидан воз кечилган шароитда кўпгина ижтимоий гуруҳлар, аввало хотин-кизлар, ёшлар ва қариялар оғир аҳволга тушиб қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |