22-24-variantlar
22-variant
1.Фукаролик жамиятида хусусий мулкчилик урни канака?
Жамиятнинг асосини ўрта ва майда қатлам вакиллари ташкил этар экан, бу кесим вакилларининг даромад манбаи ва оилалар ҳаѐтининг асосий воситаси хусусий мулкчиликка асосланган иқтисодий фаолиятдан иборат. Бу саноат, савдо-сотиқ, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва ҳоказо йўналишлардаги хусусий корхоналар, ижарага бериладиган ер, кўчмас мулк, даромад келтирадиган қимматли қоғозлар, фоиз келтирадиган пул воситалари, ѐзувчилар, шоирлар, композиторлар, кашфиѐтчилар, илмий тадқиқотчилар ва ҳоказоларга оид интеллектуал мулк асосида амалга ошириладиган фаолиятдан иборат. Бу кесим ўзининг асосий фаолиятидан маҳрум бўлган тақдирда нафақат даромад, балки ҳаѐтий муҳим манбадан айрилади. Шунинг учун мулк эгалари ўз мулкини ҳимоя этиш учун барча зарурий ташкилий ва ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишади. Ана шу нуқтаи назардан хусусий мулк фуқаролик жамияти вужудга келишининг асосий сабабларидан бири сифатида кўрсатилади. Айнан хусусий мулк асосида ижтимоий муносабатлар жадаллашади, натижада эса жамият ўз-ўзини ташкил этадиган қудратли тизимга айланади.
Инсон эркинлиги унинг моддий фаровониги билан узвий боғланган. Очликдан, камбағалликдан азият чекадиган одамни тўлақонли эркин дейиш мушкул. Шахс эркинлиги хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликнинг кафолатланганлиги шароитида тўлиқ намоѐн бўлади. Бунда хусусий мулк нафақат фуқаролик жамиятини иқтисодий асосини ташкил этади, балки сиѐсий, ахлоқий, маданий янгиланишларга ҳам асос бўлади. Фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий онгининг ўсишида хусусий мулкнинг аҳамияти ниҳоятда юксакдир. Зеро хусусий мулк:
инсоннинг хусусий ҳаѐт тарзини белгилаб беради;
ташаббускорлик ва ишбилармонликни ўзаро боғлайди;
мулкдорда ўзига ишонч пайдо қилади;
инсонга меҳнатга ижодий ѐндашиш ва ватанга муҳаббатни уйғотади;
инсонларга ўтроқликни ўргатиб, ижтимоий маданиятни ўстиради;
оилани жамиятнинг хўжалик ―ячейка‖си сифатида мустаҳкамлаб, уни мулкий муносабатларга жалб қилади;
инсонда давлатга нисбатан ҳурмат ҳиссини оширади;
инсоннинг ҳуқуқий онги ва маданиятини шакллантириади;
инсонда фуқаролик мустақиллик ҳиссини тарбиялайди;
сиѐсий эркинликка бўлган тўғри ѐндашувни тарбиялайди. Шундай қилиб хусусий мулк институти шахс эркинлигига ижобий таъсир кўрсатиб, у фуқароларнинг ўзини ўзи англаш ҳиссини шакллантириади. Қонунчиликда инсонларнинг ҳуқуқий тенглигининг мустаҳкамланганлиги ҳамда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардаги ҳуқуқ ва эркинликларнинг барчага тенг амал қилиши фуқаролик жамияти етуклигининг асосий мезонидир. Фуқаролик жамиятининг иқтисодий асослари ҳақида гап кетар экан, мулкдорларнинг эркинлиги ҳам муҳим жиҳатлардан ҳисобланади. Бир қарашда бу белги жуда соддадек туюлади. Ҳар қандай жамиятда ҳам ишлаб чиқариш воситаларига эга бўлган мулкдорлар мавжуд бўлиб ишлаб чиқариш воситаларига эга бўлган мулкдорлар эркин ҳисобланишади. Бироқ мулкдорларнинг эркинлиги кўпгина даврларда жиддий шубҳа остига олинганлиги ҳам маълум. Фуқаролик жамиятида шахснинг эркин фаолияти барча соҳаларда ўз манфаатларини амалга оширишга хизмат қилади. Аввало, инсонларнинг иқтисодий соҳага тааллуқли бўлган орзу ниятлари рўѐбга чиқади. Хусусий мулкдорда эркин ирода яққол намоѐн бўлади.
2. Узини узи банд килишнинг мазмуни нимадан иборат?
2020 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда фуқароларнинг ўзини ўзи банд қилиш бўйича фаолият турларининг 67 тагача кенгайтирилиши асосида рўйхатга олиш тартиби жорий этилди.
Ўзини ўзи банд қилганлар – бу хизматлар кўрсатишда мустақил равишда шахсий меҳнати билан иштирок этадиган, меҳнат даромадини олиш учун иш олиб борувчи шахслар. Бунда улар якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олинмайди ва ёлланма ходимлар меҳнатидан фойдаланмайди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзини ўзи банд қиладиганлар расман рўйхатдан ўтгандан сўнг, қонуний равишда ишлашлари, шунингдек, мижозлардан қабул қилинган барча буюртмаларни расмийлаштириш ва сақлаши мумкин. Маълумотлар базасида ҳар бир буюртма учун ишларнинг сони ва қиймати, шунингдек, мижознинг телефон рақами тўғрисидаги маълумотлар сақланади. Буюртма асосида чек шакллантириш ва уни мижозга юбориш имконияти мавжуд.
Ўзини ўзи банд қилганлар ҳар ой якуни бўйича буюртма асосида олинган даромадлари ва харажатлари ҳисобини юритиши ва ижтимоий солиғини ҳисоблаши мумкин. Исталган вақт оралиғи учун даромадлар ва харажатлар ҳақидаги тўлиқ маълумотлар биргина тугмани босиш орқали шакллантирилади. Ўзбекистон Президентининг “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 3 бандига асосан ўзини ўзи банд қилган шахслар 2020 йил учун ижтимоий солиқни базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи ҳажмида тўлайди. Ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади. Солиқларни тўлаш масофадан туриб, мобил илова ёки ҳар қандай электрон тўлов тизими орқали амалга оширилади. Бу жисмоний шахслар учун солиқ тўлаш жараёнига ўхшайди. Энди солиқ мажбуриятларини солиқ органларига ташриф буюрмасдан бажариш мумкин.
Ҳозирги вақтда ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун хизмат турлари ва имкониятлар кенгаймоқда. Бир қатор муҳим функциялар ва қулайликлар ишлаб чиқилмоқда. Мисол учун, хизматларни машҳур электрон майдончалар да реклама қилиш, кўрсатилган хизмат учун тўловларни қабул қилиш (P2P) имкониятлари яратилмоқда. Мижозлар базаси билан алоқа ўрнатиш исеъмолчилар томонидан берилган баҳо ва фикр мулоҳазаларни кўриш имконини беради. Мобил илованинг Android версияси билан бир қаторда iOS версияси ҳам яратилмоқда.
Ўзини ўзи банд қилган шахс махсус мобил илова ёки соли тўловчининг шахсий кабинети орқали ёхуд давлат солиқ хизмати органига келган ҳолда рўйхатдан ўтиши мумкин. Рўйхатдан ўтган жисмоний шахснинг якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиши талаб этилмайди.
3. Demografik salohiyatning reproduktiv imkoniyatlari nima?
Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида демографик салоҳиятнинг ўрни катта бўлиб, унинг моҳияти, тузилиши, таркибий қисмлари ва унга таъсир этувчи омиллар тўғрисидаги масалаларни назарий жиҳатдан тадқиқ этиш ушбу соҳадаги илмий йўналишларнинг етарли даражада ўрганилмаганлигини кўрсатди. Яъни:
Биринчидан, “демографик салоҳият” ҳақида кўпроқ демография ва статистикага оид ишланмаларда, шунингдек, социологлар ва географларнинг
Тадқиқотларида сўз боради. Мазкур фанларда мамлакатнинг демографик
Салоҳияти деганда, аҳолининг умумий сони тушунилади. Демографик
Салоҳиятнинг ҳажмини миқдор жиҳатдан ҳисоблаб чиқиш ҳам шу йўсинда олиб борилади. Бундай ёндашув миқдорий ҳисоб-китобларнинг шубҳасиз оддий ва осонлиги билан ажралиб турса-да, лекин сифат жиҳатдан баҳолаш, у ёки бу демографик тенденцияларнинг шаклланиш омиллари ва сабабларини, алоҳида ҳудуд ва умуман, мамлакат демографик салоҳиятининг ривожланиш шароитларини аниқлаш, демографик ривожланиш соҳасидаги салбий тенденцияларни бартараф этиш чора-тадбирлари мажмуини ишлаб чиқиш вазифалари нуқтаи назаридан ижтимоий-иқтисодий таҳлил вазифаларига мос келмайди.
Иккинчидан, қатор тадқиқотларда “демографик салоҳият” деганда, фақат жамиятнинг қуйидагилардан иборат репродуктив имкониятлари тушунилади:
1) аҳоли таркибида репродуктив фаол вакилларнинг сони;
2) репродуктив ёшдаги аёлларнинг фарзанд кўриш фаоллиги (бу оилалардаги фарзандлар сони, туғилишнинг умумий коэффициенти ва бошқа демографик кўрсаткичлар билан белгиланади). Демографик салоҳиятни баҳолаш ушбу иккита кўрсаткични қисқа, ўрта ва узоқ муддатли (1-2 авлоддан кейин) истиқболда ҳисоблаб чиқиш асосида амалга оширилади.
Мазкур ёндашув Т.В. Ромашованинг тадқиқотларида анча кенг талқин
Этилган бўлиб, унда демографик салоҳият деганда, юзага келган жинс-ёш
Таркиб ва фертиллик, тузилган никоҳлар динамикаси ва бошқа алоҳида
Кўрсаткичлар асосида аҳоли сонининг ўсиши мумкин бўлган кўрсаткичи
Тушунилади.
Учинчидан, инсонлар яшаган умумий вақтни ҳисобга олган ҳолда
Уларнинг сони билан ўлчанадиган “ҳаётий салоҳият” тушунчаси орқали
Жамиятнинг демографик салоҳияти ҳақидаги тасаввур кенг тарқалиб бормоқда.
Тадқиқотчиларнинг бир қисми демографик салоҳиятни фақат ҳаётий салоҳият сифатида талқин этган ҳолда ушбу тушунчалар ўртасига тенглик белгисини қўйишади. Мазкур ёндашув демографиянинг потенциал демография йўналиши асосида шаклланган. Ушбу йўналиш муайян ҳудуд аҳолисини одам йил кўрсаткичи билан ўлчанадиган айрим ҳаётий салоҳият эгаларининг йиғиндиси сифатида кўриб чиқади. Потенциал демографияда қўлланиладиган кўрсаткичларни ҳисоблаш асосида аҳолининг ўрганилаётган гуруҳида ушбу даврга мос келувчи ўлим даражасини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир ёшдаги инсонлар йиғиндисининг муайян вакилининг ўртача умр кўриш вақти ётади.
Тўртинчидан, ижтимоий-иқтисодий ва демографияга оид адабиётларда “демографик салоҳият” кўпроқ ҳудуднинг инсон салоҳияти мафкураси замирида талқин этила бошлади. Ушбу нуқтаи назардан демографик салоҳият муайян ҳудуд (давлат, минтақа) аҳолиси такрор барпо бўлишининг сифат ва миқдор салоҳияти сифатида талқин этилади ва аҳолининг умумий сони, унинг жинс-ёш таркиби, аҳоли сонининг ўсиш (камайиш) динамикаси, миграцион жараёнлар каби кўрсаткичлар билан аниқланади. Бунинг асосида шундай хулосага келинадики, демографик салоҳият жамият ва давлатнинг унинг фаровонлигини ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини ошириш йўналишида ривожланишининг шарти, асоси ва мақсади ҳисобланади, ҳамда минтақа аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш имкониятини тавсифлайди.
23-variant
1.Фукаролик жамиятида ижтимоий муносабатлар кандай амалга Оширилади?
Ижтимоий гуруҳлар ўртасидаги қутблашувнинг олдини олиш вамувозанатни сақлаб туриш давлатчиликнинг табиати ҳамда миллатнинг маънавий-маърифий қиѐфасига боғлиқ. Бу ерда ғаррб мамлакатларида кузатилган муҳим бир жараѐнга эътибор қаратиш лозим. Маълумки, ғарб жамиятида азалдан хусусий мулкчиликка асосланган ижтимоий муносабатлар шаклланган. Ғарб жамиятида тарихдан мулкий муносбатлар, яъни иқтисодий адабиѐтларда келтирилгани сингари, ишлаб чиқариш воситалари эгалари ва ишчилар ўртасида рўй берадиган ишлаб чиқариш муносабатлари устига қурилган. Эркин бозор муносабатларига асослаанганлиги туфайли бундай жамиятларда мулкдорлар ва ишчилар ўртасидаги қутблашув кучая борган. Натижада ўта бойлар ва ўта қашшоқлардан иборат турли ижтимоий қатламли жамиятлар шаклланган. Табақалашувнинг чуқурлашувини олдини олишнинг ҳуқуқий механизмлари мавжуд бўлмаган ва давлат ҳам бундай мураккаб вазифани ўз зиммасига олмаган. Бошқача айтганда, ғаарб жамиятларида табақалашув жараѐни табиий жараѐн сифатида қабулланган. Шарқ жамиятларида, айниқса мусулмонлар жамиятларида ҳам гарчи ижтимоий табақалашув мавжуд бўлсада, кўпгина диний институтлар, жумладан ―закот‖ сингари амалиѐтлар ижтимоий қатламлар ўртасидаги ―жарлик‖нинг олдиини олишга озми-кўпми хизмат қилган. Бизнинг жамиятда ижтимой табақалашувнинг кучайишига қарши давлат томонидан бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Халқнингмиллий қадриятлари, бағрикенглиги ҳам ижтимоий заиф қатламларни қўллаб қувватлашга хизмат қилмоқда. Демак, ҳуқуқий давлатчилик ривожлангани сари фуқаролик жамиятининг иқтисодий асослари ўз ўрнини топа боради. Мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиѐти жадаллашган ўтиш даврида давлат, хусусий сектор ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида келишувга эҳтиѐж кучая боради. Бу мумтоз тадқиқотларда таъкидланган жамоавий шартнома назариясининг замонавий кўринишидир. Бугунги кунда мамлакатимизда рўй бераѐтган ислоҳотларга назар ташланса қуйидаги манзара кўзга ташланади. Масалан, давлат бош ислоҳотчи сифатида майдонга чиқар экан, имкон қадар ўрта мулкдорлар қатламини шакллантиришнинг ҳуқуқий ва ташкилий заминини яратишга интилмоқда.
2. “Хар бир оила тадбиркор” дастури нима?
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, ёшлар ва хотин-қизларни даромадли меҳнат билан банд қилишга йўналтирилган дастурларга қуйидагилар киритилган:
А) «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури;
Б) Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини, шунингдек хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш дастурлари;
В) Ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури;
Е) Бандликка кўмаклашиш дастури.
2021 йил 1 апрелдан бошлаб:
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кредит олиш учун аризалари Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали қабул қилинади;
Кредит олишга талабгорларга «Агробанк» АТБ, АТ «Халк банки» ва «Микрокредитбанк» АТБлар орасидан бирини ихтиёрий танлаб, барча дастурлар доирасида имтиёзли кредит олиш бўйича мурожаат этиш имконияти яратилади;
Кредит олувчи танлаган маҳсулот етказиб берувчи (иш бажарувчи) ташкилот томонидан маҳсулотлар етказиб берилгандан (ишлар бажарилганидан) сўнг, кредит маблағлари таъминотчига ажратиб берилади;
Ўзини ўзи банд қиладиган фуқароларга айрим турдаги фаолиятни амалга ошириш (касаначилик, ҳунармандчилик, иссиқхона қуриш ва шу кабилар учун зарурий хом ашё, эҳтиёт қисм ҳамда қурилиш молларини сотиб олиш) мақсадида 5 млн сўмгача миқдорида кредит маблағлари нақд пулда берилиши мумкин;
«Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган фуқароларга ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилишини мониторинг қилиш масъулияти тижорат банклари билан бирга мос равишда туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда сектор раҳбарлари, шунингдек маҳалла фуқаролар йиғини раислари зиммасига юклатилади.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш учун:
А) Молия вазирлиги 1,3 трлн сўм миқдоридаги маблағни ваколатли банкларнинг устав капиталини оширишга, шу жумладан «Агробанк» АТБга – 700 млрд сўм, «Микрокредитбанк» АТБга – 400 млрд сўм ва АТ «Халқ банк»га – 200 млрд сўм йўналтиради.
Б) Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси уч йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга:
Ваколатли банкларга 1,6 трлн сўмлик кредит ресурслари ажратилишини таъминлайди;
АТ «Алоқабанк»ка – асаларичиликни ривожлантириш учун 5 млн АҚШ доллари эквивалентида ва «Туронбанк» АТБга тадбиркорлик субъектлари нинг 10 сотихдан кам бўлмаган майдонларда лимончиликни ташкил этиш лойиҳаларини молиялаштириш учун 8 млн АҚШ доллари эквиваленти даги маблағлар ажратилишини таъминлайди.
Тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкалари, истисно тариқасида, 2022 йил 1 январга қадар МБнинг асосий ставкаси доирасида белгиланади. Тижорат банкларига кредит ресурслари МБнинг асосий ставкасидан 4 фоиз паст даражада ажратилади.
3. Demografik salohiyatning hudud ko‘rsatkichlarini ayting.
“демографик салоҳият” Тушунчасига қуйидагича таъриф бериш мақсадга мувофиқ: “демографик Салоҳият деганда, аҳолининг сони ва унинг ижтимоий-демографик Гуруҳлари алоҳида таркибий қисмлари динамикасининг авлодлар Алмашинувининг даражаси билан ўзаро боғлиқлиги тушунилади”.
Бундай ёндашув демографик салоҳиятни ўлим (ҳаётий салоҳият) ва
Туғилиш (репродуктив салоҳият) жараёнларини қамраб олувчи “демографик алмашинув салоҳияти” сифатида кўриб чиқиш ва мос равишда ҳудудда демографик вазиятни яхшилашга йўналтирилган самарали бошқарув қарорларини ишлаб чиқишда ушбу ҳодисалар ва жараёнларнинг ўзаро боғлиқлигини ҳисобга олиш имконини беради.
Демографик салоҳиятни баҳолашнинг асосий миқдорий кўрсаткич – аҳолининг мутлақ сонидир. Уни киши, минг киши, миллион киши ҳисобида ўлчаш мумкин. Таъкидлаш лозимки, демографик салоҳият миқдор жиҳатдан минтақа даражасида ҳам, мамлакат ва дунё даражасида ҳам доимий равишда ўзгариб туради. Бу ҳол аҳоли такрор барпо бўлиши жараёнининг узлуксизлиги билан боғлиқ. Инсонлар ҳар дақиқада туғилади, ҳаётдан кўз юмади ва яшаш жойини ўзгартиради. Барча ушбу таркибий қисмлар демографик салоҳият ҳажмига таъсир кўрсатади. Демографик салоҳиятни тавсифлашда аҳоли сонини баҳолашнинг “бошланиш нуқтаси” (санаси)ни белгилаш муҳим аҳамият касб этади. Бундай “чегаралар” йилнинг боши ёки охири, аҳолини рўйхатга олиш санаси ва ҳ.к. бўлиши мумкин.
Бундан ташқари, демографик салоҳиятни баҳолашнинг миқдор
Кўрсаткичларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
Доимий аҳоли сони – охирги аҳолини рўйхатга олиш маълумотлари
Асосида ҳисобланиб, унга ҳар йили туғилганлар ва муайян ҳудудга кўчиб
Келганлар сони қўшилиб, ўлганлар ва муайян ҳудуддан кўчиб кетганлар сони айрилади;
Ўртача йиллик аҳоли сони (ўртача аҳоли) – ҳисобот йили бошига ва
Охирига доимий аҳоли сонининг ўртача арифметик сонини ҳисоблаш
Орқали ҳосил қилинади;
- дунё аҳолисида мамлакат (минтақа) улуши;
- аҳоли сонининг ўсиш (камайиш) суръати – аҳоли сонининг неча
Мартага (фоизга) ошгани ёки камайганини кўрсатади;
Аҳолининг мутлақ ўсиши (камайиши) – маълум даврда аҳоли сонининг
Миқдорий ўсишини (ёки камайишини) ифодалаб, кўриб чиқилаётган давр
Бошига ва охирига аҳоли сонининг айирмаси орқали ҳисобланади;
Аҳолининг умумий ўсиши – аҳолининг табиий ва миграцион ўсиши
Йиғиндисини ҳисоблаш орқали аниқланади;
Аҳоли зичлиги – муайян ҳудуддаги доимий аҳолининг умумий сонини
24-variant
1. Урта катлам мулкдорлар катлами кандай шаклланади?
Фуқаролик жамиятининг иқтисодий асосларини яратиш учун давлат олдида бир қатор муҳим масалаларни ҳал этиш вазифаси турибди. мамлакатда иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш баробарида қонуний асосда фаолият юритишга қодир бўлган ўрта мулкдорлар қатламини шакллантиришни кучайтириш зарур. Шўро тизимини бошидан кечирган мамлакатларнинг аксариятида, тадбиркорлик фирибгарлик билан ҳамоҳанг тушунилган эди. Аслида бозор муносабатлари ривожланган, айниқса саноатлашган мамлакатларда жамиятга энг кўп фойда келтирувчи, айни вақтда энг дуруст қатлам айнан мулкдорлар қатлами бўлган. Бу шароитда давлат эркин фаолиятга шароит яратиш билан бир вақтда уларни фақат ва фақат қонун доирасида иш юритиш кўникмасини шакллантириш керак.
Давлат бош ислоҳотчи сифатида майдонга чиқар экан, имкон қадар ўрта мулкдорлар қатламини шакллантиришнинг ҳуқуқий ва ташкилий заминини яратишга интилмоқда. – ўрта мулкдорлар қатламининг шаклланиши жамиятда ўзиннг яратувчилик салоҳиятига ишонган иқтисодий қатламнинг шаклланишига олиб келади; - ўрта қатламнинг шаклланиши билан иқтисодий соҳада фаолият юритадиган фуқаролик институтларининг роли кучайиб боради; - фуқаролик жамияти институтлари билан хусусий мулк эгалари ўртасида манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилади; - жамиятда мавжуд, мамлакат тараққиѐти учун қўллаш мумкин бўлган, аммо қўлланилмай келаѐтган кўплаб имкониятлар фуқаролик жамиятининг ривожланиши билан ишга солинади.
2. Фукароларнинг узини узи банд килиш буйича фаолияти нималардан Иборат?
2020 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда фуқароларнинг ўзини ўзи банд қилиш бўйича фаолият турларининг 67 тагача кенгайтирилиши асосида рўйхатга олиш тартиби жорий этилди.
Ўзини ўзи банд қилганлар – бу хизматлар кўрсатишда мустақил равишда шахсий меҳнати билан иштирок этадиган, меҳнат даромадини олиш учун иш олиб борувчи шахслар. Бунда улар якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олинмайди ва ёлланма ходимлар меҳнатидан фойдаланмайди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон Президентининг “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 3 бандига асосан ўзини ўзи банд қилган шахслар 2020 йил учун ижтимоий солиқни базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи ҳажмида тўлайди. Ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади. Солиқларни тўлаш масофадан туриб, мобил илова ёки ҳар қандай электрон тўлов тизими орқали амалга оширилади. Бу жисмоний шахслар учун солиқ тўлаш жараёнига ўхшайди. Энди солиқ мажбуриятларини солиқ органларига ташриф буюрмасдан бажариш мумкин.
Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига Номоддий маданий мерос объектларини (дорбоз, аския ва лапар) асраш ва улардан фойдаланиш (маданият маркази таркибида фаолият юритаётган шахслар бундан мустасно) фаолият тури киритилди.
3. Aholining mutlaq soni qanday miqdoriy ko‘rsatkich hisoblanadi?
Демографик салоҳиятни баҳолашнинг асосий миқдорий кўрсаткич – аҳолининг мутлақ сонидир. Уни киши, минг киши, миллион киши ҳисобида ўлчаш мумкин. Таъкидлаш лозимки, демографик салоҳият миқдор жиҳатдан минтақа даражасида ҳам, мамлакат ва дунё даражасида ҳам доимий равишда ўзгариб туради. Бу ҳол аҳоли такрор барпо бўлиши жараёнининг узлуксизлиги билан боғлиқ. Инсонлар ҳар дақиқада туғилади, ҳаётдан кўз юмади ва яшаш жойини ўзгартиради. Барча ушбу таркибий қисмлар демографик салоҳият ҳажмига таъсир кўрсатади. Демографик салоҳиятни тавсифлашда аҳоли сонини баҳолашнинг “бошланиш нуқтаси” (санаси)ни белгилаш муҳим аҳамият касб этади. Бундай “чегаралар” йилнинг боши ёки охири, аҳолини рўйхатга олиш санаси ва ҳ.к. бўлиши мумкин.