1. Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]



Download 232,46 Kb.
bet7/8
Sana13.07.2022
Hajmi232,46 Kb.
#793532
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1013 14.12.2018

Э

, бунда:

А

Э — асосий воситаларнинг эскириши — баланс активининг 011-сатри,
А — асосий воситаларнинг дастлабки қиймати — баланс активининг 010-сатри.
Агар асосий воситаларнинг эскириш коэффициенти кўрилаётган давр охирида 0,5 қийматидан ошса, корхонанинг асосий воситалари сезиларли даражада эскирган ҳисобланади.
13. Мазкур Регламент билан тасдиқланган иқтисодий ночорликни аниқловчи коэффициентларнинг меъёрий аҳамияти иқтисодиётнинг барча соҳалари учун ягона саналади, бироқ муайян соҳаларнинг ўзига хослигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда уларни ҳисоблаш усули ўзгартирилиши мумкин.
3-боб. Корхоналарни гуруҳларга ажратиш тартиби
14. Иқтисодий ҳолатига кўра корхоналар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
а) иқтисодий барқарор;
б) иқтисодий таваккалчилик;
в) иқтисодий ночор:
тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлган;
тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлмаган.
15. Иқтисодий барқарор гуруҳига иқтисодий таваккалчилик ва иқтисодий ночор гуруҳига мансуб бўлмаган корхоналар киради.
16. Иқтисодий таваккалчилик гуруҳига мансуб корхоналар қуйидаги белгилар мавжудлиги асосида аниқланади:
мазкур Регламентнинг 7-бандида кўрсатилган тўловга қодир эмаслик белгиси;
мазкур Регламентнинг 9-бандида кўрсатилган паст рентабеллик белгиси;
мазкур Регламентнинг 10-бандида кўрсатилган молиявий таваккалчилик белгиси;
мазкур Регламентнинг 11-бандида кўрсатилган ишлаб чиқариш қувватларидан паст даражада фойдаланиш белгиси.
17. Иқтисодий ночор гуруҳига кирувчи корхоналар пулли мажбуриятлар ва мажбурий тўловлар бўйича уларни тўлаш кунидан уч ойдан ортиқ муддат ўтган кредиторлик қарзларининг мавжудлигига қараб аниқланади.
Бунда:
а) тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлган корхоналарга қуйидаги мезонлар билан таснифланадиган корхоналар киради:
мазкур Регламентнинг 7-бандида кўрсатилган тўловга қодир эмаслик белгиси мавжуд бўлмаган;
мазкур Регламентнинг 8-бандида кўрсатилган ўз айланма маблағлари билан таъминланмаганлик белгиси мавжуд бўлмаган;
мазкур Регламентнинг 9-бандида кўрсатилган паст рентабелли (зарар билан ишлаётганлик) белгиси мавжуд бўлмаган;
б) тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлмаган корхоналарга қуйидаги мезонлар билан таснифланадиган корхоналар киради:
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз борабаридан кам бўлмаган муддати ўтган кредиторлик қарздорлиги мавжуд бўлган;
(17-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
мазкур Регламентнинг 7-бандида кўрсатилган тўловга қодир эмаслик белгиси мавжуд бўлган;
мазкур Регламентнинг 8-бандида кўрсатилган ўз айланма маблағлари билан таъминланмаганлик белгиси мавжуд бўлган;
мазкур Регламентнинг 9-бандида кўрсатилган паст рентабелли белгиси мавжуд бўлган.
18. Корхоналарни гуруҳларга бўлиш натижасига кўра қуйидаги рўйхатлар шакллантирилади:
а) молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл хариталари» — дастурлари ишлаб чиқиш таклиф этиладиган корхоналар;
б) давлат активлари белгиланган тартибда сотилиши таклиф этиладиган корхоналар;
в) белгиланган тартибда банкротлик тамойили қўлланилиши таклиф этиладиган корхоналар;
г) бошқа чоралар қўлланилиши таклиф этиладиган корхоналар.
19. Молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл хариталари» — дастурлари ишлаб чиқиш таклиф этилувчи корхоналарга иқтисодий таваккалчилик ва тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлган иқтисодий ночор гуруҳларига мансуб корхоналар киради.
20. Давлат активлари белгиланган тартибда сотилиши таклиф этиладиган корхоналарга тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлмаган иқтисодий ночор гуруҳига мансуб бўлган корхоналар киради, мазкур Регламентнинг 21-бандида кўрсатилган корхоналар бундан мустасно.
21. Белгиланган тартибда банкротлик таомили қўлланилиши таклиф этиладиган корхоналарга тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлмаган иқтисодий ночор гуруҳига мансуб бўлган корхоналар қуйидаги белгилар мавжуд бўлганда киритилади:
сўнгги олти ой мобайнида ўз фаолиятини амалга оширмаган корхона;
сўнгги икки йил мобайнида тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлмаган иқтисодий ночор гуруҳига мансуб бўлган корхона;
агар солиқ (божхона) органининг қарздорликни мулк ҳисобидан ундириш тўғрисида чиқарилган қарори ёки кредиторлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига қарздорликни мулк ҳисобидан ундириш учун тақдим қилинган (ижрога қаратилган) ижро ҳужжати ижро қилиниши хўжалик фаолияти юритилишини мураккаблашадиган ёхуд имконсиз ҳолга келадиган корхона.
22. Иккинчи ва ундан кейинги ҳар йил давомида корхонанинг соф активлари устав фонди (устав капитали)дан кам бўлган ҳолатда, корхоналар устав фонди (устав капитали) соф активлари қийматидан кўп бўлмаган миқдоргача камайтирилади ёки қонунчиликда белгиланган тартибда тугатилади.
23. Мазкур Регламентнинг 20 — 22-бандларида кўрсатилган корхоналарга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги ПҚ-3067-сон қарори билан тасдиқланган Хусусийлаштирилмайдиган, стратегик давлат мулки объектларининг ягона рўйхатига киритилган, қайта ташкил этилган, реконструкция қилинаётган ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган ҳамда бюджетдан молиялаштириладиган корхоналар кирмайди.
4-боб. Якунловчи қоидалар
24. Мазкур Регламентни қўллаш билан боғлиқ низолар қонунда белгиланган тартибда ҳал этилади.
25. Мазкур Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолати таҳлилини ўтказиш Регламентига
ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1013-сон қарорига
3-ИЛОВА
Давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл хариталари» — дастурларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга оширилишини мониторинг қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл хариталари» — дастурларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга оширилишини мониторинг қилиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низом устав фондида (устав капиталида) давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат унитар корхоналарига (кейинги ўринларда корхоналар деб аталади) нисбатан қўлланади.
Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши мавжуд бўлмаган хўжалик юритувчи жамиятлар бошқарув органларининг қарорига кўра жамиятни молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл харитаси» — дастурни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун мазкур Низом қоидаларини қўллаши мумкин.
3. «Йўл харитаси» — дастур замирида иқтисодий таваккалчилик ва тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлган иқтисодий ночор гуруҳларига мансуб корхоналарнинг қувватларидан тўлиқ фойдаланишга ва уларнинг барқарор молиявий-хўжалик фаолиятини таъминлашга қаратилган молиявий соғломлаштириш дастури тушунилади.
2-боб. «Йўл хариталари» — дастурларни ишлаб чиқиш
4. «Йўл хариталари» — дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш мазкур Низом иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл хариталари» — дастурларни ишлаб чиқиш таклиф этиладиган корхоналар рўйхатини «йўл хариталари» — дастурларни ишлаб чиқишни ташкил этиш учун ҳар йили 15 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли котибиятларига тасдиқлашга киритади. Бунда, юқори турувчи бошқарув органи мавжуд бўлмаган, минтақавий аҳамиятга эга бўлган корхоналар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар ва мудофаа саноати масалалари котибиятига тақдим этилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг котибиятлари икки кун муддатда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, ҳудудлар (юқори турувчи бошқарув органи мавжуд бўлмаган, минтақавий аҳамиятга эга бўлган корхоналар) бўйича «йўл хариталари» — дастурларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳларни (кейинги ўринларда ишчи гуруҳлар деб аталади) шакллантиради ва тасдиқлайди.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Ишчи гуруҳлар таркибига:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тегишли ахборот-таҳлил департаментларининг масъул ходими;
юқори турувчи давлат ва хўжалик бошқарув органи раҳбари (раҳбар ўринбосари). Юқори турувчи бошқарув органи мавжуд бўлмаган, минтақавий аҳамиятга эга бўлган корхоналар бўйича ишчи гуруҳ таркибига тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари киритилади;
зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган корхонанинг раҳбари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари киритилади.
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 июндаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2021 й., 09/21/393/0596-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментлари мудири ишчи гуруҳи раҳбари ҳисобланади.
7. Ишчи гуруҳлар ташкил этилгандан сўнг ўн кун муддатда корхоналарнинг молиявий-иқтисодий аҳволини чуқур таҳлил қилади, зарурат бўлганда, жойига чиқиб ўрганади ва корхоналарнинг молиявий-иқтисодий аҳволининг чуқур таҳлили якуни бўйича ҳар бир корхона учун юқори турувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органига, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига (юқори турувчи бошқарув органи мавжуд бўлмаган, минтақавий аҳамиятга эга бўлган корхоналар бўйича) юбориш учун маълумотнома ва паспорт тўлдиради.
8. Юқори турувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (юқори турувчи бошқарув органи мавжуд бўлмаган, минтақавий аҳамиятга эга бўлган корхоналар бўйича) икки ҳафта муддатда Давлат рақобат қўмитаси ва молиявий соғломлаштиришга ҳамда инқироз ҳолатидан чиқарилишига муҳтож бўлган корхоналар билан биргаликда «йўл хариталари» — дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқади.
9. «Йўл хариталари» — дастурлар лойиҳалари корхонани иқтисодий таваккалчилик ёки иқтисодий ночорлик гуруҳидан чиққунга қадар 1 йилдан кам бўлмаган муддатга ишлаб чиқилади.
10. «Йўл хариталари» — дастурлар лойиҳалари корхонанинг молиявий-иқтисодий аҳволи ва унинг фаолияти хусусиятидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги чора-тадбирларни ўз ичига олади:
ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, инновацион ғоялар ва технологияларни жорий қилиш;
ишлаб чиқариш қувватларини мукаммал капитал ва жорий таъмирлаш;
соҳага хос бўлмаган активлар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини оптималлаштириш ва мавжуд активлардан самарали фойдаланиш;
ички захираларни сафарбар қилиш;
корхоналарни молиявий жиҳатдан таркибий ўзгартириш ва молиявий қўллаб-қувватлаш;
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларининг таннархини пасайтириш;
маркетинг ишларини олиб бориш ва маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш;
узлуксиз ишлаб чиқариш фаолиятини таъминлаш.
«Йўл хариталари» — дастурлар лойиҳалари корхонани иқтисодий таваккалчилик ёки иқтисодий ночорлик гуруҳидан чиқаришга қаратилган чораларни, шу жумладан банкротлик тартиботини қўллашни ўз ичига олиши мумкин.
11. Юқори турувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (юқори турувчи бошқарув органи мавжуд бўлмаган, минтақавий аҳамиятга эга бўлган корхоналар бўйича), Давлат рақобат қўмитаси ва корхоналар ишлаб чиқилган «йўл хариталари» — дастурлари лойиҳаларини кўриб чиқиш учун ишчи гуруҳларга киритади.
12. Ишчи гуруҳлар:
беш кун муддатда ишчи гуруҳ аъзолари томонидан «йўл хариталари» — дастурлари лойиҳаларини кўриб чиқишни ташкил этади;
икки кун муддатда «йўл хариталари» — дастурлар лойиҳаларини умумлаштиради ва уларни тасдиқлаш учун Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқади;
Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишишни ташкил этади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун белгиланган тартибда киритади.
3-боб. «Йўл хариталари» — дастурлар амалга оширилишини мониторинг қилиш қоидалари
13. «Йўл хариталари» — дастурлар амалга оширилишини мониторинг қилиш Давлат рақобат қўмитаси, юқори турувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (юқори турувчи бошқарув органи мавжуд бўлмаган, минтақавий аҳамиятга эга бўлган корхоналар бўйича) томонидан «йўл хариталари» — дастурларнинг бажарилиши бўйича маълумотларни йиғиш ва умумлаштириш орқали амалга оширади.
14. Давлат рақобат қўмитаси «йўл хариталари» — дастурлар амалга оширилишини мониторинг қилиш жараёнида:
юқори турувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (юқори турувчи бошқарув органи мавжуд бўлмаган, минтақавий аҳамиятга эга бўлган корхоналар бўйича) томонидан «йўл хариталари» — дастурларнинг бажарилиши бўйича тақдим этилган маълумотларни таҳлил қилади ва умумлаштиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай «йўл хариталари» — дастурлар амалга оширилиши мониторинги натижалари бўйича маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли котибиятларига киритади.
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг «йўл хариталари» — дастурлар амалга оширилаётган корхоналарга кўмаклашиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради.
15. «Йўл хариталари» — дастурлар амалга оширилишини мониторинг қилиш учун қуйидаги маълумотлар тақдим этилади:
а) ҳар ойда, кейинги ойнинг учинчи кунидан кечиктирмаган ҳолда:
«йўл харитаси» — дастурини амалга ошираётган корхона — тадбирларнинг бажарилиши, шунингдек, «йўл хариталари» — дастурларнинг алоҳида тадбирларини амалга ошириш жараёнида вужудга келаётган муаммолар тўғрисидаги маълумотларни юқори турувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига (юқори турувчи бошқарув органи мавжуд бўлмаган, минтақавий аҳамиятга эга бўлган корхоналар бўйича);
тижорат банклари «йўл хариталари» — дастурларни амалга ошириш мақсадида ажратилаган кредитлар (агар ушбу тадбирлар «йўл хариталари» — дастурларда кўзда тутилган бўлса) тўғрисидаги маълумотларни Давлат рақобат қўмитасига;
б) ҳар ойда, кейинги ойнинг бешинчи кунидан кечиктирмаган ҳолда:
юқори турувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (юқори турувчи бошқарув органи мавжуд бўлмаган, минтақавий аҳамиятга эга бўлган корхоналар бўйича) Давлат рақобат қўмитасига:
«йўл хариталари» — дастурларни амалга оширилишини мониторинги натижалари бўйича умумлаштирилган маълумот;
«йўл хариталари» — дастурларини амалга оширилиш жараёнидаги муаммолар мавжуд корхоналар тўғрисидаги маълумот.
16. «Йўл хариталари» — дастурларни амалга ошириш якунида, ушбу дастурни амалга оширган корхона юқори турувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (юқори турувчи бошқарув органи мавжуд бўлмаган, минтақавий аҳамиятга эга бўлган корхоналар бўйича) билан биргаликда «йўл хариталари» — дастурлардаги прогноз кўрсаткичларнинг тўлиқ бажарилганлиги тўғрисидаги маълумотни Давлат рақобат қўмитасига тақдим қилади.
17. «Йўл хариталари» — дастурларнинг бажарилиши юқори турувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳайъат мажлисларида, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг (юқори турувчи бошқарув органи мавжуд бўлмаган, минтақавий аҳамиятга эга бўлган корхоналар бўйича) мажлисларида ҳар чоракда камида бир марта кўриб чиқилади.
4-боб. «Йўл хариталари» — дастурларни амалга оширишда корхоналарга кўмаклашиш
18. Давлат рақобат қўмитаси мониторинг жараёнида, шунингдек, «йўл харитаси» — дастур амалга оширилаётган корхонанинг мурожаатига кўра, «йўл хариталари» — дастурларини амалга оширишда тўсқинлик қилувчи масалалар юзага келганда:
давлат органларига ва тегишли ташкилотларга «йўл хариталари» — дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда юзага келаётган масалаларни ўз ваколати доирасида ҳал қилишга кўмаклашиш юзасидан илтимоснома юборади;
илтимоснома йўллангандан кейин масала ҳал этилмаган тақдирда «йўл хариталари» — дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда пайдо бўлаётган масалаларни ўз ваколати доирасида бартараф этиши юзасидан давлат органларига ва тегишли ташкилотларга бажарилиши мажбурий бўлган талабнома юборади;
«йўл хариталари» — дастурларни амалга ошираётган корхоналарга рухсат этувчи ҳужжатларни олишда, коммуникация тармоқларига уланишда ва тижорат банкларининг кредитлари ажратилишида кўмаклашади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Ҳисобот ойи мобайнида юборилган илтимосномалар ва талабномалар, шунингдек, уларга мувофиқ давлат органлари, шунингдек, тегишли ташкилотлар томонидан кўрилган чоралар тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли котибиятларига киритиладиган «йўл хариталари» — дастурларнинг амалга оширилиши тўғрисидаги маълумотномада акс эттирилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
20. Давлат органлари ва масъул ташкилотлар томонидан Давлат рақобат қўмитаси юборилган илтимоснома ва талабномаларга зарур даражада эътибор берилмаган тақдирда, уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан жавобгарлик чораларини қўллаш ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритади.
21. «Йўл харитаси» — дастур корхона иқтисодий таваккалчилик ёки иқтисодий ночор гуруҳидан чиққанда амалга оширилган ҳисобланади.
22. Давлат рақобат қўмитаси, зарурият бўлганда, йилига камида бир марта жойига борган ҳолда, амалга оширилган «йўл хариталари» — дастурларнинг самарадорлигини ўрганади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
23. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
24. «Йўл хариталари» — дастурларни амалга оширишда пайдо бўлган баҳсли ҳолатлар қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл хариталари» — дастурларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга оширилишини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл хариталари» — дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

Download 232,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish