1. Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]



Download 232,46 Kb.
bet1/8
Sana13.07.2022
Hajmi232,46 Kb.
#793532
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1013 14.12.2018




[ОКОЗ:

1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.10.00 Иқтисодий ислоҳотлар соҳасида давлат бошқаруви;

2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]

[ТСЗ:

1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш соҳасидаги ишларнинг таҳлили молиявий нобарқарор корхоналар сони ошиб бораётганини, кўрилаётган чоралар эса кутилган самарани бермаётганини кўрсатмоқда. Корхоналарни молиявий соғломлаштиришнинг ҳуқуқий асослари таҳлили қуйидаги бир қатор ечилмаган масалалар мавжудлигидан далолат беради:
биринчидан, тартибга солишда камчиликлар мавжуд. Молиявий соғломлаштириш бўйича тадбирларнинг маълумот йиғишдан мониторинг қилишгача бўлган босқичидаги барча масалаларни қамраб олувчи ягона ҳужжат шу пайтга қадар қабул қилинмаган, мавжуд ҳужжатлар эса жараённинг фақат муайян босқичларини тартибга солади;
иккинчидан, корхоналар томонидан қабул қилинаётган бизнес режаларнинг молиявий соғломлаштиришнинг белгиланган нормативлари билан зарурий боғлиқлиги мавжуд эмас. Корхоналарнинг бошқарув органлари ўз фаолиятида молиявий соғломлаштириш нормативларига мувофиқликни текшириб кўрмаяпти ва корхоналарнинг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда уларни ҳисобга олишмаяпти;
учинчидан, давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл харитаси» тушунчаси тавсифи, унинг мазмунига оид талаблар, ишлаб чиқиш ва мониторинг қилиш тартиби мавжуд эмас. Молиявий соғломлаштириш йўл хариталари 2011 йилдан буён ишлаб чиқилаётган бўлишига қарамай, уларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва мониторинг қилиш бўйича норматив база ҳозиргача яратилмаган;
тўртинчидан, «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга хўжалик бирлашмалари ва ҳокимликлар жалб қилинмаган. Норматив база йўқлиги сабабли тармоқ идоралари ва ҳокимликлар «йўл хариталари»ни ишлаб чиқишда номигагина иштирок этмоқда ва уларда белгиланган чора-тадбирларнинг ижрочиларидан бири бўлиб қолмоқда;
бешинчидан, молиявий соғломлаштириш бўйича амалдаги ҳуқуқий меъёрларнинг корпоратив бошқарув ва банкротлик жараёнлари доирасида кенг қўлланилиши таъминланмаяпти. Охирги йиллардаги банкротлик тартиботини қўллаш таҳлили динамикаси банкротлик тартиботини жорий қилиш кўлами камайганлигини кўрсатмоқда. Ҳолбуки, ушбу чора кредиторларнинг қарзларини қайтариш ва корхоналарни молиявий соғломлаштириш нуқтаи назаридан анча самарали ҳисобланади.
Давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштиришнинг самарали тизимини яратиш, шунингдек, ҳар томонлама кўмаклашиш, уларнинг молиявий нобарқарорлиги сабабларини тезкор равишда аниқлаш ва барқарор ишлаши учун олдиндан тегишли чора-тадбирлар кўриш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини таҳлил қилиш учун маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;
Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолати таҳлилини ўтказиш Регламенти 2-иловага мувофиқ;
Давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл хариталари» — дастурларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга оширилишини мониторинг қилиш тартиби тўғрисида низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар раҳбарлари, шунингдек, давлат номидан давлат иштирокидаги корхоналарнинг акциядори (улушдори, таъсисчиси) ҳуқуқини амалга оширувчи шахслар зиммасига корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл хариталари» — дастурларнинг ўз вақтида ишлаб чиқилиши ва уларнинг сўзсиз амалга оширилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.
3. Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўзлари акциядор (улушдор) бўлган хўжалик жамиятларида банкротлик аломатлари аниқланган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда ушбу жамиятлар бошқарув органлари таклифи асосида белгиланган тартибда банкротлик тартиботини қўллаш бўйича иқтисодий судларга мазкур корхоналарнинг қарзларини сўндириш ва уларни молиявий соғломлаштириш назарда тутилган мурожаатлар киритилишини таъминласинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Н.Ш. Шарипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 14 декабрь,
1013-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1013-сон қарорига
1-ИЛОВА
Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини таҳлил қилиш учун маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини таҳлил қилиш учун (кейинги ўринларда таҳлил қилиш деб айтилади) Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб айтилади) маълумотларни тақдим этиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомга мувофиқ, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналари (кейинги ўринларда корхоналар деб айтилади) таҳлил қилиш объекти ҳисобланади.
3. Таҳлил қилиш учун маълумотлар мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схемада кўрсатилган давлат органлари маълумотлар базаси орқали электрон ҳамкорликда тақдим этилади.
Маълумотлар тақдим қилганлик учун тўлов ундирилмайди.
2-боб. Таҳлил қилиш учун маълумотларни шакллантириш ва тақдим этиш тартиби
4. Давлат рақобат қўмитаси ҳар чоракда, келгуси ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5-кунидан кечиктирмай, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигидан таҳлил қилиш объектлари тўғрисидаги қуйидаги маълумотларни олади:
янгидан ташкил этилган корхоналар рўйхати;
юридик шахсларнинг ягона давлат реестридан чиқарилган корхоналар рўйхати;
устав фонди (устав капитали)даги давлат улуши тўлиқ бегоналаштирилган корхоналар рўйхати.
5. Давлат рақобат қўмитаси мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган маълумотларни олгандан кейин уч иш куни мобайнида:
корхоналар рўйхатини янгилаш ва солиштиришни амалга оширади;
уни Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига қуйидаги маълумотларни олиш учун юборади:
а) Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан:
корхонанинг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси тўғрисидаги маълумотлар;
зарар кўриб ишлаётган корхоналар тўғрисидаги маълумотлар;
тўлаш кунидан уч ойдан ортиқ муддат ўтган кредиторлик қарздорлиги мавжуд корхоналар тўғрисидаги маълумотлар;
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ намунавий шаклда фаолиятининг асосий ишлаб чиқариш ва иқтисодий параметрларини акс эттирувчи корхоналар паспортлари. Бунда корхоналарнинг паспортлари корхоналар томонидан расмийлаштирилади ва ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига йиллик ҳисобот топшириш учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.
Мазкур банднинг «а» кичик бандидаги иккинчи — бешинчи хатбошиларда кўрсатилган маълумотлар Давлат статистика ишлари дастурида белгиланган муддатларда ва ҳажмларда тақдим этилади.
б) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан:
«Бухгалтерия баланси» 1-шакл бўйича молиявий ҳисобот;
«Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» 2-шакл бўйича молиявий ҳисобот;
тўлаш кунидан уч ойдан ортиқ муддат ўтган бюджет ва давлат мақсадли жамғармалари олдида кредиторлик қарздорлиги мавжуд корхоналар тўғрисида мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича маълумот.
Кўрсатилган маълумотлар ҳисоботларни тақдим этиш учун қонунчиликда белгиланган муддатдан кейин беш иш кунидан кечиктирмай Давлат рақобат қўмитасидан олинган таҳлил объектлари рўйхати бўйича тақдим этилади.
6. Давлат рақобат қўмитаси ходимлари томонидан давлат иштирокидаги корхоналар бўйича мазкур Низомда келтирилган маълумот ва ахборотлардан ташқари бошқа маълумот ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
3-боб. Маълумотлар тақдим этилишини техникавий таъминлаш
7. Мазкур Низомда кўрсатилган давлат органлари:
мазкур Низомга мувофиқ маълумотларни тақдим этиш учун барча зарур тадбирларни амалга оширишни, шу жумладан дастурий-техник ва коммуникация жиҳозларини (шу жумладан, таркибий бўлинмаларида) узлуксиз ишлаши учун молиялаштиришни таъминлайди;
мазкур Низомга мувофиқ ҳисоботларни тайёрлаш, шунингдек, ўз вақтида тақдим қилиш учун дастурий-техник ва коммуникация жиҳозларининг узлуксиз ишлаши учун ўз ходимларидан масъул шахслар тайинлайди;
ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларнинг ривожланишидан келиб чиқиб, ўзаро келишган ҳолда маълумотларни тақдим этиш учун мазкур Низомда келтирилган тартибга ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.
4-боб. Якунловчи қоидалар
8. Давлат рақобат қўмитаси корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича вазифа ва функцияларни бажариш мақсадида:
тегишли маълумотлар базасини шакллантириш учун олинган маълумотлардан фойдаланади;
таҳлил ишларини амалга ошириш учун таркибий бўлинмаларига шаклланган маълумотлар базасидан фойдаланиш имкониятини беради;
таҳлил натижалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органларига маълумотларни юборади.
9. Давлат рақобат қўмитаси корхоналар молиявий-иқтисодий ҳолатининг таҳлили натижалари бўйича умумлаштирилган маълумотларни ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштириш ҳуқуқига эга. Корхоналарнинг бошланғич статистик ахборотлари ва молиявий маълумотлари ошкор этилмайди.
10. Маълумотларнинг ўз вақтидалиги ва ишончлилигига уларни тақдим этган давлат органлари жавоб берадилар.
11. Маълумотлар Давлат рақобат қўмитасига тақдим этилмаса ёки ўз вақтида тақдим этилмаса, ушбу маълумотларнинг тақдим этилиши учун масъул бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини таҳлил қилиш учун маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини таҳлил қилиш учун маълумотларни тақдим этиш тартиби бўйича
СХЕМА

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини таҳлил қилиш учун маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА


Download 232,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish