1-жадвал
Республикада фаолият юритаётган фермер хўжаликларининг ихтисослиги бўйича сони ва ўртача ер майдони тўғрисида
МАЪЛУМОТ
01.01.2016 й.
|
Жами
|
Шу жумладан ихтисослиги бўйича
|
Пахта-ғаллачилик
|
Сабзавот-полизчилик
|
Боғ-узумчилик
|
Чорвачилик
|
Бошқа
|
Сони, дона
|
ўртача э\ м
га
|
Сони, дона
|
ўртача э\ м
га
|
Сони, дона
|
ўртача э\ м
га
|
Сони дона
|
ўртача э\ м
га
|
Сони, дона
|
ўртача э\ м
га
|
Сони, дона
|
ўртача э\ м
га
|
Қ.Республикаси
|
4 802
|
58,7
|
3 732
|
69,3
|
223
|
9,8
|
250
|
8,5
|
388
|
43,0
|
209
|
9,7
|
вилоятлар:
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Андижон
|
8 538
|
25,6
|
3 868
|
45,7
|
509
|
6,3
|
2 443
|
8,0
|
460
|
20,6
|
1 258
|
7,5
|
Бухоро
|
5 273
|
39,0
|
3 707
|
50,8
|
87
|
7,2
|
777
|
7,5
|
630
|
16,2
|
72
|
10,7
|
Жиззах
|
10 073
|
43,2
|
7 216
|
55,8
|
419
|
9,1
|
1 490
|
5,7
|
714
|
24,3
|
234
|
8,7
|
Қашқадарё
|
12 373
|
44,8
|
8 656
|
56,9
|
726
|
8,9
|
1 985
|
5,8
|
797
|
54,3
|
209
|
6,3
|
Навоий
|
2 519
|
35,6
|
1 393
|
57,3
|
17
|
6,9
|
684
|
8,1
|
297
|
12,3
|
128
|
5,5
|
Наманган
|
7 397
|
26,9
|
3 451
|
49,1
|
120
|
7,2
|
3 049
|
5,8
|
227
|
25,7
|
550
|
8,9
|
Самарқанд
|
12 641
|
32,1
|
8 556
|
41,3
|
428
|
6,7
|
2 522
|
9,3
|
563
|
36,9
|
572
|
9,6
|
Сурхондарё
|
6 108
|
41,2
|
3 297
|
65,3
|
|
|
1 777
|
7,8
|
814
|
25,0
|
220
|
9,5
|
Сирдарё
|
5 459
|
46,1
|
4 255
|
56,1
|
17
|
6,8
|
544
|
7,9
|
300
|
21,5
|
343
|
6,4
|
Тошкент
|
9 418
|
29,6
|
4 788
|
47,2
|
339
|
9,0
|
3 437
|
5,5
|
587
|
48,8
|
267
|
9,0
|
Фарғона
|
10 420
|
26,1
|
4 180
|
52,7
|
672
|
8,3
|
4 667
|
6,6
|
331
|
33,4
|
570
|
7,6
|
Хоразм
|
6 049
|
33,8
|
3 596
|
49,9
|
98
|
8,7
|
1 105
|
5,5
|
464
|
24,0
|
786
|
9,0
|
Жами
|
101070
|
36,1
|
60 695
|
52,7
|
3 655
|
8,1
|
24 730
|
6,8
|
6 572
|
31,2
|
5 418
|
8,3
|
ишлаб чиқариш, 85 та фермер хўжалигида (99%) музлатгичли омборхоналар, 4064 та (100%) фермер хўжалигида 5633 та (99%) сервис хизмати кўрсатишни ташкил этиш йўналишидаги лойиҳалар амалга оширилди.
Умуман олганда, фермер хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш ҳамда улар томонидан шартномавий мажбуриятларини бажаришга бўлган масъулияти ва жавобгарлигини ошириш, молиявий-иқтисодий жиҳатдан барқарор фаолият юритишини таъминлаш, қўшимча тармоқларни ташкил этиш билан боғлиқ тадбирлар давом эттирилмоқда. Республикада фаолият юритаётган фермер хўжаликларининг ихтисослиги бўйича сони ва ўртача ер майдони тўғрисида қилинган таҳлили 1-жадвал маълумотлари асосида келтирилган.
Юқоридаги жадвалда республикамизда фермер хўжаликлари сонининг ўсиб бориши билан бирга, мос равишда уларга ажратилган суғориладиган ер майдонлари 2016 йилга келиб 3638,5 минг гектарни ташкил қилган. Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш борасидаги қилинган ишлар натижасида, бугунги кунда ҳам бошқа тармоқларнинг жадал суръатлар билан ривожланишига қарамасдан қишлоқ хўжалиги мамлакатимизда етакчи тармоқлардан бири бўлиб қолмоқда.
ЯИМда қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг улуши охирги йилларда камайиш кузатилаётган бўлса ҳам, унинг таркибида салмоқли ўрин эгаллаб турибди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, юқорида айтиб ўтганимиздек, фермер хўжаликлари сонининг оптималлашиб бориши ва уларга ажратилаётган ер майдонларининг ўсиши ўз навбатида ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда уларнинг салмоғини ҳам ўсишига олиб келмоқда.
2. Кўп тармоқли фермер хўжаликлари барқарорлигини оширишнинг асосий йўналишлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 октябрдаги “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4478-сонли Фармонида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, бугунги кунда фермер хўжаликларини моддий манфаатдорлиги таъминлаш ва рағбатлантириш ҳамда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш бўйича тасдиқланган дастурлар асосида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Кўп тармоқли фермер хўжалиги асосий фаолият турига қўшимча равишда ишлаб чиқаришнинг бошқа турлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш, сақлаш ва реализация қилиш, саноат ишлаб чиқариши, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ҳамда қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган фаолият турлари билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектдир.
Фермер хўжалигини ташкил этиш шартлари
Кўп тармоқли фермер хўжалиги фаолият юритаётган фермер хўжаликлари негизида ташкил этилиши мумкин.
Янгидан ташкил этилаётган фермер хўжаликлари кўп тармоқли фермер хўжалиги шаклида ҳам ташкил этилиши мумкин.
Паррандачиликка ихтисослаштирилган фермер хўжалиги камида 10 минг бош парранда бўлган тақдирда ташкил этилади. Фермер хўлигига ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами ҳар бир минг паррандага ҳисобланганда Андижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларидаги суғориладиган ерларда камида 0,2 гектарни, бошқа вилоятлар ва Қорақалпоғистон Рееспубликасидаги суғориладиган ерларда камида 0,35 гектарни ташкил этади.
Асаларичилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжалиги камида 100 асалари оиласи бўлган тақдирда ташкил этилади. Асаларичилик фермер хўжалигига асалари боқиш учунқулай булган жойларда шунингдек, тоғ ва тоғ олди ҳудудларидан энг кам ўлчами ҳар бир асалари оиласи учун ҳисобланганда камида 0,01 гектарни ташкил этади.
Балиқчилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжалиги табиий сув ҳавзаларида камида 1 гектарда ташкил этилади.
Ер участкалари берилганда фермер хўжалиги ўз зиммасига қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлиги ҳамда етиштирилган балиқчилик асаларичилик маҳсулоти (уч йил учун ўртача йиллик ҳосил (маҳсулот ҳисобида) ернинг кадастр баҳосидан кам бўлмаслигини таъминлаш мажбуриятини олади. Бу мажбурият ер участкасини ижарага олиш шартномасида мустаҳкамлаб қўйилади.
Фермер хўжалиги фермер хўжалигини юритиш учун ер участкалари очиқ танловида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган Ўзбекистон Республикаси фуқоролари томонидан ташкил этилади.
Ўзбекистонда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш бўйича қабул қилинган ҳудудий Дастурларга асосан 21 минг 564 та (йиллик режага нисбатан 102 %) фермер хўжаликларида қўшимча ишлаб чиқариш соҳаларини ташкил этиш бўйича лойиҳалар амалга оширилди ва бунинг натижасида қишлоқ жойларда 96,2 мингта (102%) янги иш ўринлари яратилди. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун жами 926,8 млрд. сўм (99%) маблағлар, шундан, 292,9 млрд сўм (90%) банк кредитлари ва 63,9 млрд сўм (104%) фермер хўжаликларининг ўз маблағлари йўналтирилди.
Жумладан, 860 та (99%) фермер хўжалигида 5282 гектар (99%) майдонда интенсив боғлар, 586 та (102% фермер хўжалигида 1924 гектар (102%) майдонда маҳаллий боғлар ва 1322 та (101%) фермер хўжалигида 5201 гектар (102%) майдонда янги токзорлар, 295 та (99%) фермер хўжалигида 180 гектар (100%) майдонда иссиқхоналар, 110 та (105%) фермер хўжалигида 180 гектар (103%) майдонда кўчат етиштириш ва 9111 та (103%) фермер хўжалигида 28011 гектар (100%) майдонда сабавотчилик ташкил этилди.
Шунингдек, 2190 та (101%) фермер хўжалигида (47 минг 230 бош, 100%) қорамолчилик йўналишидаги, 994 та (103%) фермер хўжалигида (4,5 млн бош, 98%) паррандачилик йўналишидаги, 766 та (102%) фермер хўжалигида балиқчилик йўналишидаги ва 813 та (100%) фермер хўжалигида асаларичилик (27,7 мингта асалари уялари, 96%) йўналишидаги, 55 та (98%) фермер хўжалигида гўштни қайта ишлаш, 101 та (94%) фермер хўжалигида сутни қайта ишлаш ва 116 та (95%) фермер хўжалигида мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, 20 та (95%) фермер хўжалигида қандолатчилик ва 59 та (102%) фермер хўжалигида ун ва ун маҳсулотларини қайта ишлаш, 20 та фермер хўжалигида (100%) қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, 85 та фермер хўжалигида (99%) музлатгичли омборхоналар, 4064 та (100%) фермер хўжалигида 5633 та (99%) сервис хизмати кўрсатишни ташкил этиш йўналишидаги лойиҳалар амалга оширилди.
Умуман олганда, фермер хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш ҳамда улар томонидан шартномавий мажбуриятларини бажаришга бўлган масъулияти ва жавобгарлигини ошириш, молиявий-иқтисодий жиҳатдан барқарор фаолият юритишини таъминлаш, қўшимча тармоқларни ташкил этиш билан боғлиқ тадбирлар давом эттирилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқараришида самарадорлик ишлаб чиқаришда қўлланадиган ресурслар миқдори бирлиги ва бу жараёндан олинадиган маҳсулот ҳажмини характерлайди, яъни «харажат ва ишлаб чиқариш» муаммосини қамраб олади. Харажатлар ўзгармаган ҳолда маҳсулот хажмининг ўсиш самарадорликнинг ўсишидан далолат беради ва аксинча. Демак, фермер хўжалигида ишлаб чиқариш самарадорлги энг кам харажат қилиб, энг юқори натижага эришиш, ишлаб чиқариш омилларидан ҳамда ишлаб чиқариш муносабатларидан оқилона фойдаланиш орқали амалга ошади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 декабрдаги “2015 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз ва узум ишлаб чиқариш ҳамда улардан фойдаланишнинг истиқбол кўрсаткичлари тўғрисида”ги 334-сонли қароридан келиб чиқиб мамлакат фермер хўжаликлари томонидан 9 млн. 535,8 минг тонна сабзавот (шундан 1 млн. 200 минг тонна пиёз), 1 млн. 770 минг тонна полиз, 2 млн. 606 минг тонна картошка, 2 млн. 703 минг тонна мева ва 1 млн. 526 минг тонна узум маҳсулотлар етиштириш белгиланган.
Республикада мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 30 та туман ҳокимликлари томонидан туманнинг фермер хўжаликлари, мева-сабзавот, узум ва картошка маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш, иссиқхона ва музлаткичли-омборхоналар, қайта ишлаш Фермер хўжалигиларини қуриш, янги интенсив мевали боғ ва токзорлар барпо этиш, иқтисодий самара бермаётган яроқсиз боғ-токзорларни реконструкция қилиш бўйича манзилли чора-тадбирлар Дастури асосида , Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 ноябрдаги “Республикада 2015 йил мева-сабзавотчиликка ихтисослашган туманларда озиқ-овқат маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш, қайта ишлаш ва экспорт ҳажмини ошириш чора-тадбирлари тўғриси”ги қарорига кўра барча тоифадаги хўжаликларда асосий, оралиқ ва такрорий майдонларига жами 2408,4 тонна сабзавот ва 547,1 тонна полиз уруғи ҳамда 381,1 минг тонна уруғлик картошка экишни йўлга қуйдилар.
Шунингдек, янги боғ-токзорлар ташкил этиш ҳамда яроқсизларни реконструкция қилиш ҳисобига жами 11 млн. 778 минг дона мевали кўчатлар, 12 млн. 832 минг дона ток кўчатлари ўтказилди.
1. Шартномалар тузилиши бўйича: Фермер хўжаликлари билан тайёрловчи Фермер хўжалигилар ва ташкилотлар ўртасида жами 4,9 млн. тонна (100%) (2014 йил 5,2 млн.тн), шу жумладан, қайта ишлаш Фермер хўжалигилари билан
1 млн. 522 минг тонна (режага нисбатан 99%), экспортёр ташкилотлар билан
760 минг тонна (99 %), бюджет ташкилотлари билан млн. 72 минг тонна (101%), Тошкент шаҳри ярмаркалари ва бозорлари билан 1 млн. 566 минг тонна (100%) мева-сабзавот, полиз, картошка ва узум маҳсулотларига шартномалар тузилди.
2. Қайта ишлаш Фермер хўжалигилар бўйича: Мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини қайта ишлайдиган Фермер хўжалигилар томонидан маҳсулот етиштирувчи субъектлар билан тузилган шартномалар асосида жами 248,8 млрд. сўм (99 %) (2014 йилда 179,9 млрд.сўм) имзоланган.
3. Агрофирмалар фаолияти бўйича: Республикадаги фаолият юритаётган
271 та агрофирмалар томонидан маҳсулот етиштирувчи фермер хўжаликлари билан жами 702,3 млрд. сўмлик 1 млн 698 минг тонна маҳсулотлар сотиб олиш бўйича шартномалар тузилган ва уларга асосан жами 226,5 млрд.сўмлик имзоланган.
4. Сабзавот, картошка ва полиз экинларини экиш бўйича: мамлакат қишлоқ хўжалигининг барча тоифадаги хўжаликларида асосий ва оралиқ майдонларда баҳор ойларида 263,7 минг гектар (2014 йилда 255,8 минг га) сабзавот, 64,3 минг гектар (2014 йилда 57,1 минг га) полиз, 87,1 минг гектар (2014 йилда 81,5 минг га) картошка экилган.
5. Боғ ва токзорларда агротехник тадбирлар бўйича: Республикада жами
261 минг гектар мевали боғлар мавжуд бўлиб, уларда муҳим куз-қишки агротехник тадбирлар ўтказилди.
6. Янги боғ-токзорлар барпо этиш, реконструкция қилиш бўйича: Академик М.Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий- тадқиқот институти томонидан 23,0 млрд.сўмлик, 3,8 млн. дона мевали кўчатлар ва 5,7 млрд.сўмлик 2,4 млн. дона ток кўчатларини шартномалар асосида етказиб берилди.
Республика бўйича 9,5 минг гектар интенсив мевали боғлар ва 9,8 минг гектар янги токзорлар ташкил этиш режалаштирилиб, жорий йилда 9,8 минг гектар (104%) (2014 йил 5,6 минг га) интенсив боғ, 9,9 минг гектар (100%) янги токзорлар (2014 йил 8,9 минг га) барпо этилди.
Токзорлар барпо этиш ишлари Қорақалпоғистон Республикасида 45%, Жиззах вилоятида 95 фоиз ва Сирдарё вилоятида 74 фоизни ташкил этади.
Шунингдек, иқтисодий самара бермаётган 12,1 минг гектар яроқсиз боғлар ва
6,8 минг гектар яроқсиз токзорлар реконструкция қилиш режалаштирилган бўлиб, жорий йилда 12,2 минг гектар ёки 101 % (2014 йил 4,1 минг га) боғлар ҳамда 7,4 минг гектар ёки 110 % (2014 йил 6,1 минг га) токзорлар реконструкция қилинди.
7. Ғалладан бўшаган ва такрорий майдонларига кечки сабзавот, картошка ва полиз экинлари экилиши бўйича:
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 майдаги “2015 йил ғалла ҳосилидан бўшаган майдонларда такрорий экинларни экиш, уларга талаб этиладиган моддий-техника ресурсларини ўз вақтида етказиб бериш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қароридан келиб чиқиб, ғалладан бўшаган майдонларнинг 553,6 минг гектарига такрорий экинлар, шундан 123,3 минг гектар сабзавот, 41,3 минг гектар картошка, 29,7 минг гектар полиз, 30,3 минг гектар кунгабоқар, 70,3 минг гектар маккажўхори (дон учун), 126,4 минг гектар маккажўхори (силос учун), 3,8 минг гектар соя, 66,3 минг гектар дуккакли экинлари, 32,6 минг гектар шоли ва 29,6 минг гектар бошқа экинлари жойлаштирилди.
Ушбу сабзавот, полиз, картошка ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини экиш бўйича янги тизим яратилиб, фермер хўжаликларини юқори репродукцияли уруғлик картошка билан таъминлаш учун “Агровер” МЧЖ томонидан хориждан 50 млрд.сўмлик, 15 минг
750 тонна элита уруғлик картошка олиб келиб, фермер ва деҳқон хўжаликларга ўз вақтида етказиб берилди.
Ғалладан бўшаган майдонларга жами 256,3 минг гектар (100%), шундан 123,3 минг гектар сабзавот, 41,4 минг гектар картошка, 30 минг гектар полиз, 30,6 минг гектар кунгабоқар, 70,5 минг гектар маккажўхори (дон учун), 127,6 минг гектар маккажўхори (силос учун), 3,0 минг гектар соя, 66,5 минг гектар дуккакли экинлар, 33,8 минг гектар шоли ва 29,5 минг гектар бошқа экинлар экилган.
2016 йил ҳосили учун 2015 йил куз ойларида жами 99,1 минг гектар шундан, август-сентябр ойларида 36 минг гектар ҳамда ноябр-декабр ойларида 63,1 минг гектар майдонга тўқсонбости усулида сабзавот экинлари экилган.
Мева-сабзавот, полиз, узум ва картошка маҳсулотлар етиштириш бўйича:
Республикада мева-сабзавот, полиз, узум ва картошка маҳсулотлари етиштиришни 25-30 фоизга кўпайтириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар Дастури асосида 2015 йилда жами 19 млн. 3 минг тонна, шундан, 10 млн. 128 минг тонна сабзавот (2014 йилга нисбатан 109,1 %), 1 млн. 853 минг тонна полиз (109,3 %), 2 млн. 696,7 минг тонна картошка (110,0 %), 2 млн. 746 минг тонна мева (110,3 %) ва 1 млн. 579 минг тонна узум (109,6 %) етиштирилган.
Фермерлик фаолиятида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришда агротехник тадбирларни амлга ошириш ва маҳсулотларни қайта ишлашни жадал ривожлантиришга иқтисодий барқарор бўлган хўжаликларгина эришади.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2014 йил 8 октябрдаги “Бошоқли дон экинлари уруғчилигини янада ривожлантириш, навларни жойлаштиришнинг илмий асосланган услубларини такомиллаштириш ва 2015 йил ҳосилини харид қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2241-сонли қарори қабул қилинди. 2015йилда жами 1329,4 минг гектар (100,0%), шундан сувли майдонларда 1132,8 минг гектар (100%) (шу жумладан 386,5 минг гектар (34%) очиқ майдонларга, 746,1 минг гектар (66%) ғўза қатор ораларига), лалми майдонларда 196,8 минг гектар (100%) майдонга бошоқли дон экилди.
Республика бўйича 1329,4 минг гектар майдонларга экилган кузги бошоқли дон экинларида амалга ошириладиган агротехник тадбирларни доимий мониторинг қилиб борилди. Ўрим-йиғим ишларига 3164 та юқори унумли комбайнлар, 16640 та юк ташиш автомобиллари ва трактор тиркамалари, 1575 та техник хизмат кўрсатиш устахоналари, 1657 та ёнилғи ташиш воситалари жалб этилди.
Фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги Фермер хўжалигиларида ва аҳоли томорқаларида жорий йилда етиштирилган ялпи ҳосил 7312,9 минг тоннани ташкил этиб, давлатга 2618,1 минг тонна (шартномавий режага нисбатан 104,2%) товар дон сотилди.
Суғориладиган майдонлардан ғалла ҳосилдорлиги ўртача 54,7 центнерни, лалми майдонларда 9,6 центнерни ташкил этди.
2016 йил ҳосили учун 369,2 минг гектар (2015 йилда 386,5 минг гектар) очиқ майдонларда ҳамда 763,4 минг гектар (2015 йилда 746,1 минг гектар) ғўза орасига бошоқли дон экиш режалаштирилган.
Бошоқли дон экиш ишларида жами 73012 дона техника, жумладан 3070 дона ҳайдов тракторлари, 3793 дона чизеллар, 41801 дона тишли бороналар, 2119 дона ер текислагичлар, 1798 дона пушта олгичлар, 3242 дона минерал ўғит сепгичлар, 12074 дона культиваторлар, 7278 дона дон экиш мосламалари қатнашди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 9 мартдаги “2015 йилда ғўза навларини жойлаштириш ва пахта етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги ПҚ-2314-сонли қарори Республикада мавжуд пахта етиштирувчи ҳар бир фермер хўжалигининг ер майдонларини контурлари
кесимида тупроқ ва сув шароитларидан келиб чиқиб, илмий асосланган ҳолда ғўза навларини оқилона жойлаштириш ва пахта хом-ашёсини етиштириш ҳажмлари белгилаш чора-тадбирлари амалга оширилди.
2015 йилда пахта хом-ашёсини тайёрлаш амалда 3361,3 минг тоннани ташкил этиб, белгиланган режа 100,3 фоизга бажарилди.
Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалик Фермер хўжалигилари фаолиятини яхшилаш ва уларнинг барқарорлиги мустаҳкамлаш мақсадида 2015 йилда давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш учун жами 2 трлн. 612,5 млрд сўм (2014 йилда 2 трлн. 445,7 млрд сўм), шундан бошоқли дон экинлари ҳосилига 659,6 млрд сўм (574,6 млрд сўм) ва пахта хом ашёсига
1 трлн. 952,9 млрд сўм (1871,1 млрд сўм) ҳажмидаги имтиёзли кредит маблағлари йўналтирилди ва ўз навбатида маҳсулот етиштирувчилар, яъни фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалик Фермер хўжалигилари томонидан олинган имтиёзли кредитларнинг мақсадли ишлатилиши таъминланди.
Шунингдек фермер хўжалмклари томомнидан давлат учун етиштириб берилаётган 2016 йил ғалла ҳосилини етиштириш учун тижорат банклари орқали 247,8 млрд сўм (2015 йилда 253,2 млрд сўм) имтиёзли кредитлар ажратилиб, шундан 8,2 млрд сўми (3,3%) иш ҳақи тўловларига, 61,8 млрд сўми (24,9%) минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларга, 59,0 млрд сўми (23,9%) ёнилғи-мойлаш материалларига, 16,8 млрд сўм (6,7%) механизация хизматларига йўналтирилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |