1. Фермер хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш асослари
Республикамиз қишлоқ хўжалигида вужудга келаётган янги хўжалик юритиш шакллари орасида фермер хўжаликлари муҳим аҳамият касб этади. Фермер хўжаликлари хўжалик юритишнинг шахсий манфаатдорлик, ташаббускорлик ва мулкий жавобгарлик принципларига таяниб, қишлоқ хўжалигида мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилик ва соғлом рақобат асосида ривожланиб боришига асосланади.
Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 29 августда қабул қилинган “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонунининг 1-бандида “Фермер хўжалиги ўзига узоқ муддатли ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда товар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи фермер хўжалиги аъзоларининг биргаликдаги фаолиятига асосланган, юридик шахс ҳуқуқларига эга мустақил хўжалик юритиш субъектидир2”, - деб белгилаб берилган.
Фермер хўжалиги уни тузаётган аъзолар хоҳишига кўра ихтиёрий ташкил этилиб, ўз ишлаб чиқаришини белгиланган қонунчилик доирасида юқори фойда олишни кўзлаб ташкил этади ва ишлаб чиқаришнинг қонун билан таъқиқланмаган ҳар қандай тури билан шуғулланишга ҳақлидир.
Мустақиллик йилларида иқтисодиётнинг барча тармоқларида бўлгани каби қишлоқ хўжалигида ҳам кенг қамровли туб ислоҳотлар амалга оширилди. Республикамиз қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ислоҳотлар Биринчи Президентимиз томонларидан белгилаб берилган беш тамойил асосида босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишдан кўзланган бош мақсад, ернинг ҳақиқий эгасини топиш, ер-сув муносабатларини такомиллаштириб бориб, ердан, сувдан ва бошқа ресурслардан самарали фойдаланишдир. Шу боисдан деҳқон хўжаликларига ер майдонлари меросга қолдириш ҳуқуқи билан умрбод фойдаланишга, фермер хўжаликларига узоқ муддатга ижарага бериш қонун билан белгилаб қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И. Каримов фермер хўжаликларининг мамлакатимиз иқтисодиётидаги ўрнига алоҳида эътибор билан қараб: “Қишлoқ xўжaлигини ислoҳ қилиш, фeрмeр xўжaликлaригa бириктирилгaн eр учaсткaлaрини oптимaллaштириш, пaxтa вa ғaллaнинг xaрид нaрxлaрини oшириш бўйичa aмaлгa oширилaётгaн изчил ишлaр нaтижaсидa иқтисoдиётимизнинг aгрaр сeктoридa тaркибий сифaт ўзгaришлaри юз бeрмoқдa.
Пaxтa вa ғaллa кaби стрaтeгик муҳим қишлoқ xўжaлиги экинлaри билaн бир қaтoрдa, мeвa-сaбзaвoтчилик, чoрвaчилик, пaррaндaчилик вa бaлиқчилик сoҳaлaридa ҳaм ишлaб чиқaриш ҳaжми сeзилaрли дaрaжaдa ўсди, қaйтa ишлaш тaрмoқлaри вa ички бoзoрни сут, гўшт, кaртoшкa, сaбзaвoт кaби энг муҳим oзиқ-oвқaт ҳaмдa бoшқa қишлoқ xўжaлиги мaҳсулoтлaри билaн янaдa кўпрoқ тўлдириш учун мустaҳкaм xoмaшё бaзaси ярaтилмoқдa3”, - деб кўрсатиб ўтганлар.
Ислоҳотлар йилларида Республикада фермер хўжаликлари фаолиятини ривожланиш босқичларини шартли равишда 4 та босқичга ажратиш мумкин.
Фермер хўжаликларини ривожланишининг 1-босқичи 1992-1997 йилларни қамраб олиб, улар фаолиятини ривожлантириш бўйича дастлабки ҳуқуқий-меъёрий базани яратилиши билан изоҳлаш мумкин.
Фермер хўжаликларини ривожлантиришнинг 2-босқичи 1998-2001 йилларни қамраб олиб, ушбу даврда фермер хўжаликларини қишлоқ хўжалигида устивор хўжалик юритиш шакли сифатида ривожлантиришга алоҳида эътибор берилди.
Фермер хўжаликларини ривожлантиришнинг 3-босқичи 2002-2007 йилларни қамраб олиб, ушбу давр фермер хўжаликлари фаолиятини мамлакат қишлоқ хўжалигидаги истиқболли хўжалик юритиш шакли сифатида амалга ошириши бўйича алоҳида Дастурларини қабул қилиниши билан характерланади.
Фермер хўжаликлари фаолиятини ривожлантиришнинг 4-босқичи 2008 йилдан бошлаб то ҳозирги давргача бўлган муддатни қамраб олиб, ушбу давр фермер хўжаликлари ер майдонларини мақбуллаштириши ва улар фаолиятини барқарорлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширилганлиги билан характерланади.
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича, жорий йилда фермер хўжаликларини юритиш учун берилган ер участкалари майдонларидан самарали фойдаланилиши, уларнинг молиявий иқтисодий ҳолатининг барқарорлиги, тайёрлов ташкилотлари билан тузилган контрактация шартномаларини бажарилиши, ҳудудларнинг меҳнат ресурслари билан билан таъминланганлик даражасини, аҳолини зичлигини, тегишли касбий жиҳатдан тайёрланган кадрлар салоҳиятини ва қишлоқ жойлардаги аҳоли учун янги иш ўринларини яратилиши каби кўрсаткичларни чуқур таҳлил этган ҳолда фермер хўжаликларини юритиш учун берилган ер участкалари мақбуллаштириш тадбирлари амалга оширилди.
Айни пайтда фермер хўжаликларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш йўналишидаги тадбирлар олиб борилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2014 йил 22 октябрдаги “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янда такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4478-сонли Фармони фермер хўжаликларининг мулкий манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини янада кенгайтириш, фермерларни соҳани бошқаришдаги етакчи кучга айлантириш борасидаги муҳим ҳужжатлардан бири ҳисобланади.
Фермер хўжаликларининг ерларини оптималлаштириш натижалари бўйича 2016 йилда республикада жами 160 минг 372 та фермер хўжалиги фаолият юритиб, уларга 5 млн. 939 минг 188 гектар ер майдонлари ижарага берилган, шундан 3 млн.648,6 минг гектар экин ер маайдони бириктирилиб берилди,бунда бир фермер хўжалигига тўғри келган ўртача ер майдони 37,03 гектарни ташкил этмоқда.
Фермер хўжаликларининг ер майдонларининг оптималлашиб бориши, уларнинг фаолияти учун зарур техникаларни сотиб олиш, ишлаб чиқаришни ривожлантиришга банк кредитларини жалб қилиш, умуман олганда, самарали фаолият кўрсатиш учун замонавий технологияларни татбиқ этиш борасида имкониятлар эшигини янада кенгайтирди.
Қишлоқ хўжалигининг ялпи ички махсулотдаги улуши 2016 йилда 16,6 фоизни ташкил қилмоқда. Якунланган 2016 йилда қишлоқ хўжалигида 42 трлн. 257,4 млрд. сўмлик ялпи маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 2015 нисбатан қиёслама баҳоларда 6,8 фоиз ўсишга эришилди.
Жумладан:
пахта-ғаллачилик йўналишида 60 минг 695 та фермер хўжалигига жами 4 млн. 221,7 минг гектар, шундан 3 млн. 198,6 минг гектар экин ер майдони (ўртача 52,7 гектар);
сабзавот ва полизчилик йўналишида 3 минг 655 та фермер хўжалигига жами 42 минг 949,7 гектар, шундан 29 минг 605 гектар экин ер майдони (ўртача 8,1 гектар);
боғ ва узумчилик йўналишида 24 минг 730 та фермер хўжалигига жами 282 минг 831 гектар, шундан 168 минг 164 гектар экин майдони (ўртача
6,8 гектар);
чорвачилик йўналишида 6 минг 572 та фермер хўжалигига жами 1 млн. 334 минг 232 гектар, шундан 205 минг 46 гектар экин ер майдони (ўртача 31,2 гектар);
бошқа йўналишда 5 минг 418 та фермер хўжалигига жами 77 минг 453,1 гектар, шундан 44 минг 969 гектар экин майдони (ўртача 8,3 гектар) ижарага берилган.
Фермер хўжаликларининг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳамда Ўзбекистон Фермерлари кенгашлари билан биргаликда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш бўйича қабул қилинган ҳудудий Дастурларга асосан 21 минг 564 та (йиллик режага нисбатан 102 %) фермер хўжаликларида қўшимча ишлаб чиқариш соҳаларини ташкил этиш бўйича лойиҳалар амалга оширилди ва бунинг натижасида қишлоқ жойларда 96,2 мингта (102%) янги иш ўринлари яратилди. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун жами 926,8 млрд. сўм (99%) маблағлар, шундан, 292,9 млрд сўм (90%) банк кредитлари ва 63,9 млрд сўм (104%) фермер хўжаликларининг ўз маблағлари йўналтирилди.
Жумладан, 860 та (99%) фермер хўжалигида 5282 гектар (99%) майдонда интенсив боғлар, 586 та (102% фермер хўжалигида 1924 гектар (102%) майдонда маҳаллий боғлар ва 1322 та (101%) фермер хўжалигида 5201 гектар (102%) майдонда янги токзорлар, 295 та (99%) фермер хўжалигида 180 гектар (100%) майдонда иссиқхоналар, 110 та (105%) фермер хўжалигида 180 гектар (103%) майдонда кўчат етиштириш ва 9111 та (103%) фермер хўжалигида 28011 гектар (100%) майдонда сабавотчилик ташкил этилди.
Шунингдек, 2190 та (101%) фермер хўжалигида (47 минг 230 бош, 100%) қорамолчилик йўналишидаги, 994 та (103%) фермер хўжалигида (4,5 млн бош, 98%) паррандачилик йўналишидаги, 766 та (102%) фермер хўжалигида балиқчилик йўналишидаги ва 813 та (100%) фермер хўжалигида асаларичилик (27,7 мингта асалари уялари, 96%) йўналишидаги, 55 та (98%) фермер хўжалигида гўштни қайта ишлаш, 101 та (94%) фермер хўжалигида сутни қайта ишлаш ва 116 та (95%) фермер хўжалигида мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, 20 та (95%) фермер хўжалигида қандолатчилик ва 59 та (102%) фермер хўжалигида ун ва ун маҳсулотларини қайта ишлаш, 20 та фермер хўжалигида (100%) қурилиш материаллари
Do'stlaringiz bilan baham: |