1-фасл. Мовароуннаҳрда қадим давлатлар ва миллий маънавиятнинг шаклланиш омиллари


-фасл. Туркий тошбитикларда миллий ғоянинг ифодаланиши



Download 24,29 Kb.
bet2/3
Sana14.07.2022
Hajmi24,29 Kb.
#797900
1   2   3
Bog'liq
Туркий тошбитиклар маънавияти

2-фасл. Туркий тошбитикларда миллий ғоянинг ифодаланиши.


«Ўғузнома», «Култегин битиклари», «Тўнйуқуқ битиги», «Билка қоғон битиги» сингари йирик тарихий-бадиий асарлар ўша давр аждодларимиз тафаккур тарзи, орзу-армонлари, маънавий камолот даражасини акс эттиради. Бизнинг назаримизда, ушбу тош битиклардаги энг муҳим мавзу Ватан ва миллат, мустақил давлатчилик ғояларидир. Улар битик муаллифлари Йўллиғ тигин, Тўнйуқуқ ва бошқалар қалбида юксак эҳтиросларни туғдирган ва бу туғён уларни ўқиган бугунги китобхон дилига ҳам бундан 12 аср бурун қандай бўлса, худди шундай таъсир кўрсата олади. Будуннинг (яъни, ўша давр тилида - халқнинг) бутунлиги, юртбошининг оқиллиги ва тадбиркорлиги, баҳодирлар шиддати ва шижоати бугунги кунимиз учун ҳам ибрат ва намуна бўлгуликдир.


Ушбу битиклар мазмунидан туркий элат исломдан олдиноқ яхлит бир халқ сифатида ўзлигини таниб олганини ойдин ҳис қиламиз ва ислом давридаги туркий сулолалар юксалишининг маънавий омиллар ва асосларга эга эканлиги аён бўлади. Бу пайтда туркий халқлар ягона Тангрига эътиқод қилишган. 716-720 йиллар орасида ёзилган «Кичик Култегин битиги» шундай шиддат билан бошланади:

Тангри тоқ. Тангри инояти билан Турк Билка қоғон бу ерга ўлтурдим.


47
Сўзимни тугал эшитгил.

Оға-иниларим, ўғлоним, Бирлашган улусим, будуним, Ўнгдаги ҳоким, катта беглар, Сўлдаги буйруқ тарқатувчи беглар, Ўтуз


Тўқуз ўғуз беклари, будуни Бу сўзимни яхшилаб эшит, Қаттиқла тингла.20


Бу сатрларни 716 йилда тахтга ўтирган Билка қоғон номидан унинг жияни, буюк саркарда Култегиннинг набираси улуғ шоир Йўллуғ тигин (тигин – туркийда «шаҳзода» маъносини билдиради) ёзмоқда. Бу Ватан ва миллат фидойиси ўз аждодлари, бобоси ва амакисининг шонли курашларига бағишлаб ёзган йирик марсия-достонларида миллат ва халқ бошини қовуштириш учун ўз ҳаётини тиккан баҳодир ва тадбиркор юрт улуғларини мадҳ этди, улуснинг бош манфаати, миллий давлатнинг етакчи ғояси нима эканлигини ёрқин сатрларда ифодалаб берди:
Турк будунини бириктириб,
Эл тутунмоғингизни бунда битдим. Янглишиб парчаланишингизни, Яна бунда битдим.
Не-не сўзим эса, Мангу тошга битдим. Уни кўра билинг,
Эндиги турк будуни, беклар.21

Истеъдодли саркарда Култегин турли


туркий қабилаларни ягона халқ сифатида бирлаштириш учун бутун умрини фидо қилди, Турк хоқонлигининг охирги ҳукмдорларидан бўлмиш акаси
Билка қоғон салтанатини боболари бошқарган довруғли юрт ҳудудларида сақлаб қолиш учун тинмай турли бузғунчилик тамойилларига қарши аёвсиз жанглар олиб борди. Йўллуғ тигин буюк боболари тимсолида элни ватанга муҳаббат, миллатпарварлик руҳида тарбия қилишга интилади, юрт тинч, халқ ҳаёти фаровон бўлиши учун давлатни бошқарувчилардан, беклардан ва оддий аҳолидан қандай маънавий фазилатлар талаб этилишини улуғ хоқонлар давридан намуна келтириб кўрсатиб беради:






  1. А.Қаюмов. Қадимият обидалари. Т. 1972, с. 134 (Матн таржимаси баъзи ўзгаришлар билан берилмоқда).

  2. Ўша китов, с.137

48
Билка қоғон эрмиш, Алп қоғон эрмиш,
Буйруқчилари ҳам билка(бўлғон бўлса) эрмиш, Алп бўлган бўлса эрмиш.
Беклари яна, будуни яна тўғри эрмиш, Шунинг учун анча қўл тутган бўлса эрмиш.22

Демак, ҳукмдорнинг асосий фазилати билимли, фаросатли, шу билан бир пайтда шижоатли ва мард бўлса, лашкарбошилар, амалдорлар ҳам шундай бўлса, беклар, оддий фуқаролар миллат ва Ватанга содиқ, тўғрисўз, гапи билан амали бир жойдан чиқадиган бўлса мамлакат юксалар, эл фароғатда яшар экан. Агар ҳукмдорлар элни ўйламаса, халқ тўғри йўлдан тойса, юрт хароб бўлиб, миллат ўзгалар асоратига гирифтор бўлар экан. Бу азалий ва абадий маънавий қадриятлар бугунги кунимизда ҳам ўз долзарблигини сақлаб келаётгани Ўзбекистон Президентининг қатор асарлари ва бобларида ўз акс-садосини топиб келмоқда. Бундан 1300 йил илгари Йўллиғ тигин, Тўнйуқуқ каби миллат учун қайғурган шоирлари бўлган эл ўзлигини ҳеч қачон йўқотмайди, даҳрнинг минг бир балоларидан омон чиқиб яна юксалаверади.


Хуллас, асотир тафаккур босқичида уруғ жамоаси бўлади, қабилалар бўлади, қабилалар иттифоқи шакллана бошлайди. Аммо миллат тушунчаси бу даврдан анча кейин, миллий давлат шаклланиши билан бир пайтда юзага келади. Масалан, «Авесто» китоби ёзилган тил бирор муайян миллатнинг тилига мос келмайди. Эронда Аҳмонийлар сулоласи ҳукмронлигининг ўрнатилиши минтақа тарихида империялар даврини бошлаб берди. Ўлкамиз халқлари бегона империя даъвогарларининг минг йиллик босқинчилик азобларини кўрди, ушбу курашлар мобайнида мустақил миллат сифатида шаклланиб борди, аввал хуннлар ва Кушонлар таркибида, сўнг мустақил миллат сифатида миллий давлатчиликни -Буюк Турк хоқонлигини вужудга келтирдилар. Бу даврда (V-VII асрларда) туркий адабий тил ҳам шаклланди ва ушбу умумтуркий адабий тил ёдгорликлари бизгача тошбитиклар ва бошқа матнларда етиб келди. Миллатнинг ўз-ўзини англаб ета бошлагани, турли туркий элатларнинг бир бутун халқ («будун») сифатида бирлашуви ҳаёт ва мамот масаласи бўлиб, юзага чиққанлиги ушбу матнлар мазмунида аниқ ифодалангандир. Туркий миллат ўз мустақиллиги учун, элатлар бирлиги учун курашда, аёвсиз жангларда шаклланди.



Download 24,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish