1. Fanning mohiyati. Fan


Falsafiy tafakkur. Sofistika



Download 96,88 Kb.
bet34/36
Sana23.02.2022
Hajmi96,88 Kb.
#161430
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36
Bog'liq
1. Fanning mohiyati. Fan

47.Falsafiy tafakkur. Sofistika.
Тафаккур услуби деганда сезги ва ақлий органларнинг кўрсатишларига асосланган ҳолда воқеликни воситали инъикос этиш назарда тутилади.
Тафаккур услуби 3 (уч) шаклда намоён бўлади:
1.оддий (кундалик) тафаккур;
2.илмий (профессионал) тафаккур;
3.фалсафий тафакур.
Фалсафий тафаккурлаш услуби. Инсон моддий олам, унинг ривожланиш қонунларини англаб олишда муайян дунёқараш ва методологик принқипларга аосланади.
Фалсафий тафаккурлаш мантиқи узига хос бир қатор хусусиятларга эга. Улар қуйидагилардан иборат. Биринчидан, фалсафий тафаккурлаш жараёни воқликдаги нарса ва ходисалар тараккиёти қонунларига асосланади ва уларга мос келади. Иккинчидан, фалсафий тафаккурлаш кишиларга оламдаги нарса ва ходисаларни чуқур, атрофлича, холисона билиш учун қандай мантиқий ҳаракатлар қилиш йулларини курсатиб беради. Агар кишилар мазкур қоидаларга, талабларга буйсунсалар оламни инсон онгида акс эттиришда жиддий хатоликларга йул қуйилмайди ва аксинча.
Софистик тафаккур антик дунёда шаклланган. Софистик тафаккур урта асрларда, айникса, кенг тараққий қилди. Дастлабки даврларда кадимги Юнонистонда бирон-бир соҳани, жумладан ҳунар мусиқа ва хоказоларни мукаммал эгаллаган кишиларни софистлар деб атардилар. Кейинчалик эса бу сўз аста-секин бошқача мазмун касб эта бошлади: нотиқлик ва донишмандликда ном чиқарган файласуфларни софистлар деб атай бош- ладилар.
Софистлар табиий тилнинг қатор камчиликлари,жумладан, омонимия, амфиболия, сузларни нотуғри боғлаш, икки маъноли талаффуз, фикрни ифодалашнинг грамматик шакллари ва хоказолардан фойдаланиб, ёл- ғондакам хақиқат ннкоби остида хакикий билимларни ёлғон билан алмаштиришга уринадилар.
Софистик тафаккур, ал-Форобий фикрича, узига хос усуллардан ташкил топган булиб, улар урганилиши лозим бўлган нарсаларни ўрганишда ақлни туғри йулдан чалкаштиради ва ёлғонни рост шаклда тасаввур қилиш- га мажбур қилади, урганмоқчи булган кишини тўғри йулдан адаштиради.
Худди шу усуллар билан сузловчи тингловчини шундай чалкаштирадики, агар у (тингловчи) ниманидир талаб қилса, ёки нимагадир эхтиёж сезса, у (яъни сузловчи) уни (яъни тингловчини) талаб қилмасдан ва олмасдан туриб талаб қилгани ва олганига ишонтириши мумкин. Худди шундай усул ёрдамида ёқламагани холда, у (сузловчи) уни (тингловчини) (ниманидир) қаттиқ туриб химоя килгани ёки (нимагадир) қаршилик курсат- ганига ишонтириши мумкин. Агар у (тингловчи) ё жавобгар, ё адвокат, ёинки, оқловчи булса, у холда шундай усуллар ёрдамида у (сузловчи) уни (яъни тингловчини) аслида хақиқатда жавоб бермагани ва (кимнидир) ёқламагани холда унда (тингдовчида) жавоб берганлиги ва ёқлагани хасида тасаввур хосил қилдириши мумкин.
Форобий мантиқ қонунларига қатъий буйсуниладиган булса, инсон ақли софистик тафаккурдан халос булиши мумкин, деб таъкидлаган эди. ≪Силлогизмларни Урганадиган булсак, нарсаларнинг бир-бирларидан фарқ- ларини ишонч билан топа оламиз ва агар биз эътироф қилсак, мунозараларда англашилмовчиликларга ва чалкашликларга йул қуймаймиз
Куриниб турибдики, софистик тафаккур тушунчалар., сузлар ва улар маъноларининг икки ёқламалигидан келиб чиқар экан, демак, у уз-узидан келиб чиқмаган; унинг узига хос гносеологик илдизлари бор.
Маълумки, инсон тушунчалари харакатчан, узгарувчан, ихчам, узаро алоқадор, зиддиятли, бири иккинчисига утиб туради. Агар ана шу тушунчалар ихчамлиги инсон томонидан уз холича, субъектив фойдаланилса, осонгина софистикага тойиб кетиши мумкин.
Софистик тафаккурда бир хил тушунчалар, сузлар, ибораларнинг бошқалари билан формал богланиш зарурияти биринчи галдаги вазифадир. Бу аслида.маъносиз тушунчалар уйинидан бошқа нарса эмас. Софистик тафаккур предметли асосга эга бўлган сузлар, тушунчалар билан қизиқмайди ҳам, ташвишланмайди хам. Шунинг учун хам у (софистика) тушунчалар доираси билан чегараланиб қолади. Ф. Бэкон таъбири билан айтганда, софистлар хаддан ташкари маҳмадонадирлар, амалда эса улардан ҳеч қандай наф йуқ. Софистик тафаккур формал таърифлар билан чекланганлиги учун хам у нарсалар тараккиётини бошқарадиган чуқур ички жараённи тушунишга қодир эмас, Софистик тафаккур узининг мохиятига кура шаклан мантиқ, шунингдек диалектик мантиқ тафаккурларига тамомила зиддир (Диалектика назарияси. Ж.Туленов)

Download 96,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish