1. Фан ижтимоий-маданий ҳодиса сифатида билим, фаолият ва ижтимоий



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/48
Sana10.08.2022
Hajmi1,36 Mb.
#846811
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   48
Bog'liq
592591-9

ҳамкорликдаги фаолиятдир.
Ҳамкорликдаги илмий тадқиқотда 
муайян мақсад ва уни амалга оширишнинг йўллари аниқ кўрсатилади.Ҳисоботларда жамоанинг иштироки аниқ 
ўз ифодасини топиши лозим. 
Техникавий тадқиқот 
воқеликни амалий (технологик)
ўзгартириш билан боғлиқдир.


11. Илмий тадқиқот типларининг таснифи: фундаментал, амалий ва инновацион 
тадқиқотлар ва уларни молиялаштириш имконияти. Тадқиқотчилик лойиҳа 
конструкторлик ишланмалари: (мутлақо махфий тадқиқотлар). тадқиқотлар.
Ф.Бэкон фанда ўз-ўзича фойда келтирмайдиган, лекин «сабаблар ва аксиомалар»ни 
билишга кўмаклашадиган тажрибалар ҳамда фойдали кашфиётлар ва ихтироларга 
элтадиган тажрибалар борлигини таъкидлаган эди
1
. Янги даврдан бошлаб, фан ўзининг 
биринчи тоифадаги тажрибалари иккинчи тоифадаги тажрибаларга йўл очишига қараб 
тобора кўпроқ мўлжал олади. Ҳозирги замон фанининг амалиётга қараб мўлжал олиши 
мазкур фанга хос бўлган хусусият ва шу билан бир вақтда жамият фанга қўювчи муҳим 
талаблардан биридир. Ўз навбатида, амалиёт ҳам фанга тобора кўпроқ таянмоқда. 
Фаннинг амалиёт сари ҳаракатининг турли босқичларига илмий тадқиқотларнинг бир-
бири билан боғланган, лекин шунга қарамай турли уч типи мувофиқ келади:

Қаранг: Бэкон Ф. Новый органон // Соч.: В 2 т. Т. 2. – М., 1978. – 59-б. 
1) фундаментал тадқиқотлар;
2) амалий тадқиқотлар;
3) тадқиқотчилик лойиҳа-конструкторлик ишланмалар;
4) инновацион тадқиқотлар;
5) Ёшларнинг амалий ва фундаментал тадқиқотлари
Фундаментал тадқиқотлар

Фундаментал тадқиқотлар воқелик ҳодисалари ва 
қонунлари ҳақида янги билим олишга қаратилади. Улар бирон-бир амалий мақсадларга 
эришишни бевосита кўзламайди. Бу ерда тадқиқотчини ҳақиқат ўз-ўзича қизиқтирмайди, 
у мазкур ҳақиқатнинг тагига етиш қандай фойда келтириши мумкинлигини билмасдан 
уни излайди. Фундаментал тадқиқотлар икки хил: эркин ва аниқ мақсадга қаратилган 
бўлади.
Эркин тадқиқот (изланиш) одатда индивидуал хусусият касб этади ёки иш мақсадини 
мустақил белгилаш ва унга зарур бўлган маблағларни ўз ихтиёрига кўра тасарруф этиш 
имкониятига эга бўлган олим томонидан бошқарилади
. Эркин изланиш режимида иш 
олиб бораётган олим ўз фаолияти методлари ва йўналишларини танлашда эркин бўлади. 
Унинг ақлида кутилмаган ғояларнинг пайдо бўлиши, агар улар олимга қизиқарли бўлиб 
туюлса ёки табиат қонунларини янада теранроқ тушунишни ваъда қилса ёинки 
тадқиқотнинг янги соҳаларини очиш имкониятини берса, илмий изланиш йўналишини 
бутунлай ўзгартириб юбориши мумкин.
Амалий тадқиқотлар. Амалий тадқиқотларнинг хусусияти шу билан белгиланадики
улар амалий вазифаларни ечиш учун керакли бўлган билимни олишга қараб тўғридан-
тўғри мўлжал олади
. Бунда гап айрим турдаги амалий вазифаларни ечиш ҳақида боради. 
Илмий ходим бошқа имкониятларни ўрганиш учун, ҳатто улар қизиқарли натижаларни 
ваъда қилаётган бўлса ҳам, мазкур тадқиқот чизиғидан четга чиқиши мумкин эмас. Иш 
режалари ва графикларини ҳамда уларни бажариш тўғрисида ҳисоботларни вақти-вақти 
билан тақдим этиш одатда амалий тадқиқотларни молиялаштириш шарти ҳисобланади.
Тадқиқотчилик лойиҳа-конструкторлик ишланмалари. Амалий тадқиқотлардан фарқли 
ўлароқ лойиҳа конструкторлик ишланмалари конкрет техник вазифани бажариш 
мақсадини кўзлайди. 
Бу, масалан, бирон-бир аппарат ёки иншоот лойиҳасини яратиш, 
ишлаб чиқаришнинг технологик схемаларини тайёрлаш бўлиши мумкин. Тадқиқотчилик 
ишланмалари одатда бирон-бир принципиал янги илмий билимларни олиш йўлидаги 
изланишлар билан боғлиқ бўлмайди, лекин конкрет лойиҳа-


конструкторлик вазифаларини ечиш учун фундаментал ва амалий фан натижаларидан 
фойдаланишга қаратилган тадқиқотлар ўтказишни талаб этади. 
Бу ерда гап 
кашфиётчилик ҳақида эмас, балки ихтирочилик ҳақида боради
.
Фундаментал ва амалий тадқиқотларда олим амалда мавжуд бўлган, лекин номаълум 
нарса ёки ҳодисани тавсифлаш ва тушунтиришга ҳаракат қилса, лойиҳа-конструкторлик 
ишланмалари устида ишловчи илгари мавжуд бўлмаган нарсани ўйлаб топиш ва яратиш 
ҳақида ғам чекади. Биринчи ҳолда нарсани табиат ёки инсон қандай қилиб 
яратганлигини билиш ва тушуниш керак бўлса, иккинчи ҳолда нарсани қандай яратиш 
мумкинлигини билиш ва тушуниш талаб этилади. Бу ҳолат тадқиқотчилик лойиҳа-
конструкторлик ишланмаларининг фан тизимидаги алоҳида ўрнини белгилайди. Улар, 
бир томондан, илмий фаолиятнинг алоҳида тури сифатида қаралиши мумкин, бошқа 
томондан эса – техник ва технологик вазифаларни «тайёр» илмий билимлар асосида 
ечишдан иборат бўлган муҳандислик фаолияти сифатида амал қилади.
Масалан, 
аэродинамика соҳасидаги фундаментал тадқиқотлар газ муҳитида газлар ва 
жисмлар ҳаракатининг қонуниятларини аниқлашга қаратилган. 
Олимлар аэродинамик 
жараёнларнинг моҳиятини тушунишга ҳаракат қилиб моделлар ва назарий схемаларни 
тузадилар, умумий теоремаларни таърифлайдилар. 
Аэродинамика соҳасида амалий 
тадқиқотлар муайян амалий вазифаларни ечиш назариясини яратиш мақсадида олиб 
борилади
. Мазкур тадқиқотларда қанот назарияси, винт назарияси, самолёт динамикаси, 
аэродинамик вибрациялар назарияси ва ҳоказолар ривожлантирилади. Ниҳоят, 
тадқиқотчилик ишланмалари конкрет учиш аппаратларининг лойиҳаларини яратишда 
қўйиладиган техник вазифаларни ечишга қаратилган тадқиқотларни ўтказиш билан 
боғлиқдир
. Бунда аэродинамиканинг ўзидангина эмас, балки фаннинг бошқа соҳаларидан 
ҳам маълумотларни кенг жалб қилишга тўғри келади (масалан, кимёдан – берилган 
хоссаларга эга бўлган алоҳида сунъий материалларни ишлатиш зарурияти туғилганида).
Инновацион тадқиқотлар муайян соҳада мавжуд билимларга таяниб ишлаб чиқариш 
учун фойдали янги ишланмани ихтиро қилишни назарда тутади 
Ёшлар илмий тадқиқот лойиҳалари бу нисбатан янги йўналиш бўлиб, унда ёш 
олимларнинг фундаментал ва амалий аҳамиятга эга бўлган илмий изланиш натижалари 
ўз ифодасини топади. 
Ўзбекистонда барча турдаги илмий тадқиқот ишлари “Фан ва технологияларни 
мувофиқлаштирувчи Давлат қўмитасида” назорат қилинади.

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish