19. Метод, методология, методика тушунчаларининг ўзаро алоқаси ва фарқи.
Методларнинг таснифи.
Метод" ва "методология" тушунчалари
.
Метод (юнон. metods — усул) кенг маънода
йўл, ижодий фаолиятнинг ҳар қандай шакли каби маъноларни англатади. Методология
тушунчаси — фаолиятда қўлланиладиган маълум усуллар тизими (фанда, сиёсатда,
санъатда ва ҳ.к). ва тизим ҳақидаги таълимот ёки метод назарияси сифатида амал
қилади.
Методология фақат методларни эмас, балки тадқиқотни таъминловчи бошқа
воситаларни ҳам ўрганади
. Тамойил, қоида ва кўрсатмалар, шунингдек, категория ҳамда
тушунчалар мана шундай воситалар жумласига киради. Номувозий, беқарор дунё
шароитларида воқеликни методологик ўзлаштиришнинг ўзига хос воситаларини
ажратиш фан ривожланишининг «постноклассик», деб номланган ҳозирги босқичида
анча долзарб аҳамият касб этмоқда.
Фан методологияси унинг структураси, тараққиёти, илмий тадқиқот воситалари ва
усуллари, унинг натижаларини асослаш йўллари, билимни тажрибага татбиқ қилиш
механизмлари ва шаклларини ўрганади
. Шунингдек, методология методлар йиғиндиси ва
фаолият тури ҳақидаги таълимотдир.
Метод у ёки бу шаклда маълум қоида, тартиб, усул, ҳаракат ва билим мезонларининг
йиғиндиси
ҳамдир. У тамойиллар, талаблар тизими бўлиб, субъектни аниқ вазифани
бажаришга, фаолиятнинг шу соҳасида маълум натижаларга эришиш сари йўналтиради. У
ҳақиқатни излашда вақт, кучни тежайди, мақсадга энг яқин ва осон йўл билан етишишга
ёрдам беради.
Методнинг асосий вазифаси фаолиятнинг билиш ва бошқа шаклларини бошқарувдан
иборат
. Бироқ:
-биринчидан, метод ва методологик муаммоларнинг ролини инкор қилиш ёки тўғри
баҳоламаслик ("методологик негавизм");
-иккинчидан, методнинг аҳамиятини бўрттириш, мутлақлаштириш, уни барча
масалаларнинг калити, илмий янгиликларни яратишнинг энг қулай воситаси
(методологик эйфория), деб тушуниш нотўғридир.
Метод методикада конкретлашади. Методика далилий материалларни йиғиш ва
саралаш воситаси, аниқ фаолият туридир
. У методологик тамойиллардан фарқ қилсада,
уларга асосланади.
Методлар хилма-хиллигига қараб, турли мезонлар асосида классификация қилинади. Энг
аввало, маънавий, ғоявий (шунингдек, илмий) моддий ва амалий фаолият методларини
ажратмоқ лозим.
Метод ўз-ўзидан тадқиқотнинг муваффаққиятли бўлишини таъминлай олмайди, чунки
нафақат яхши метод, балки уни қўллаш маҳорати ҳам муҳимдир. Илмий билиш
жараёнида турли методлардан фойдаланилади. Умумий даражасига кўра, улар кенг ёки
тор кўламда қўлланилади. Ҳар қандай фан ўз предметини ўрганишда y ёки бу объектнинг
моҳиятидан келиб чиқувчи турли хусусий методлардан фойдаланади. Масалан,
ижтимоий жараёнларни ўрганиш методи оламнинг ижтимоий шакли, унинг
қонуниятлари, моҳиятининг хусусиятлари билан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: