1. Фан ижтимоий-маданий ҳодиса сифатида билим, фаолият ва ижтимоий


Фан ва ишлаб чиқариш алоқадорлиги



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/48
Sana10.08.2022
Hajmi1,36 Mb.
#846811
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   48
Bog'liq
592591-9

Фан ва ишлаб чиқариш алоқадорлиги. 
Фундаментал, амалий тадқиқотлар ва 
тадқиқотчилик ишланмалари ўртасида аниқ чегара мавжуд эмас, улар кўпинча бир-
бири билан боғланади. 
Тадқиқотчилик ишланмалари турли хил лойиҳа-конструкторлик 
ишлари соҳасига фанни бевосита киритади. Бу соҳа фан соҳаси билан қисман кесишади 
ва қисман унинг чегарасидан четга чиқиб, тажриба намуналарини яратиш ва синовдан


ўтказиш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш технологиясини ишлаб 
чиқиш ва ўзлаштириш билан боғлиқ амалий ишларни ҳам ўз ичига олади. Ўз навбатида, 
мазкур ишлар якунловчи босқичларда ишлаб чиқариш соҳаси билан туташади. Бунда 
илмий тадқиқотлар ўтказиш зарурияти лойиҳа-конструкторлик ишлари жараёнида ҳам, 
ишлаб чиқариш жараёнида ҳам (айниқса ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни ва уни 
тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш муносабати билан) юзага келиши мумкин.
Фан ва амалиёт ўртасидаги чегара омонат ва ҳаракатчандир. Ҳозирги давр шароитларида 
амалиёт ўзининг деярли ҳар бир қадамида фанга таянади. Айни шу сабабли, бир 
томондан, амалий фаолиятнинг илмий асосларини ишлаб чиқувчи тадқиқотчилар, бошқа 
томондан эса – тегишли илмий билимларга эга бўлган ва улардан ўз меҳнатида 
фойдалана оладиган юқори малакали амалий ходимлар талаб этилади.
Ворисийлик ва новаторлик. 
Дарсликлар билан илк танишувнинг ўзиданоқ ҳар қандай 
мактаб ўқувчиси фаннинг ривожланиши билимлар жамғарилишига олиб келишидан 
хабар топади
. Илмий билимлар янги далиллар очилиши ва янги назариялар ишлаб 
чиқилиши ҳисобига жамғарилади. Янги далиллар ва назариялар эски далиллар ва 
назариялар қаторига қўшилиб, шунинг ҳисобига илмий билим ҳажми ўсиб боради. 
Илмий билимнинг ўсиши ҳақидаги бундай тасаввур фан ривожланишининг 
кумулятивистик концепциясида ўз ифодасини топган. 
Қуйидагилар кумулятивистик 
концепциянинг асосий қоидалари ҳисобланади:
тўғри аниқланган билимларгина қолдирилади;
воз кечилади;
л, тадрижий кечади, у аста-секин 
такомиллашиб боради ва воқеликни янада аниқроқ акс эттиради.
Кумулятивизм илмий билишда ворисийликка урғу беради. 
Кумулятивистик нуқтаи 
назардан фан тарихий тажрибада ўз тасдиғини топган, тўлақонли аниқланган 
ҳақиқатларнигина ўз ичига олади ва бундай ҳақиқатлар унда тобора кўпайиб боради. 
Илгари аниқланган фактлар янги фактларни топиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Янги 
илмий ғоялар эски назариялардан келиб чиқади, уларнинг тадрижий давоми ва 
ривожланган кўриниши ҳисобланади.
«Вена тўгараги»нинг позитивистик фалсафасида илмий билимларни жамғариш 
кумулятивистик ғояси уни верфикация қилиш (тасдиқлаш) принципи билан боғланади. 
Верификация қилиш имконияти – бу илмийлик мезонидир. 
Фан ривожланиши билан 
верификация қилинган илмий билим йиғиндиси ўсиб боради.
К.Поппер қарама-қарши ёндашувни илгари суради: 
билимнинг илмийлик мезони – 
верификация қилиш имконияти эмас, балки аксинча, фальсификация қилиш (уни рад 
этиш) имкониятидир. 
Агар бирон-бир фикрни рад этиш йўлини кўрсатиш мумкин 
бўлмаса, демак, у илмий эмас.
Неопозитивистлар верфикация қилиш имкониятига ҳам, фальсификация қилиш 
имкониятига ҳам илмий билимни «ноилмий» билим, шу жумладан тасдиқлаш ҳам, рад 
этиш ҳам мумкин бўлмаган фикрлар илгари суриладиган фалсафа («метафизика») ва 
диндан ажратиш омили сифатида қарайдилар. Поппер фикрига кўра, фан ўзида мавжуд 
бўлган назарияларни рад этиш ва рад этса бўладиган янги назарияларни яратиш орқали 
олға қадам ташлайди. Назарияларни фальсификация қилиш принципи – илмий 
билимнинг ўсишини белгиловчи муҳим омилдир. 



Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish