1.Эндоген ва эгзоген ўзгарувчилар. Иқтисодчилар моделлар номини олган соддалаштирилган назарияларни қўллаб Иқтисодиёт ҳақидаги қарашларни тузишга уринадилар. Моделларда кўпинча математик кўринишда турли иқтисодий ўзгарувчилар ўртасидаги нисбат ифодаланади. Моделларни қўллаш аҳамиятли бўлмаган қисмларга эътибор бермаслик ва аҳамиятли иқтисодий боғлиқликларни аниқлашга имкон берганлиги учун ҳам мақсадга мувофиқдир. Моделларда икки хил: экзоген (ташқи) ва эндоген (ички) ўзгарувчилар қўлланилади. Экзоген ўзгарувчилар ташқаридан киритилади – бу дастлабки маълумотлар; эндоген ўзгарувчилар модел ―ичида‖ шаклланади – улар уни ҳал этишнинг натижаси ҳисобланади. Бошқача айтганда, экзоген ўзгарувчиларнинг миқдори моделни қуриш бошлангунча берилади, эндоген ўзгарувчиларнинг миқдори эса модел бўйича ҳисоб-китоблар қилиш жараёнида аниқланади.
Модел иқтисодий кўрсаткичлар ўртасидаги асосий боғлиқликларни соддалаштирилган назарий асосланиши ҳисобланади. Экзоген ўзгарувчилар – бу ташқаридан киритиладиган ўзгарувчилар, эндоген ўзгарувчилар – бу ушбу модел билан тушунтириладиган ўзгарувчилар. Модел экзоген ўзгарувчилардан бирининг ўзгариши эндоген ўзгарувчиларга қандай таъсир этишини кўрсатади.
Масалан, нон бозори модели қандай қурилишини кўриб чиқамиз. Иқтисодчи нонга бўлган талаб ҳажми Qd нон нархи Pb ва ялпи даромад Yга боғлиқ деб қараз қилади. Бу боғлиқлик қуйидаги тенглама билан ифодаланади:
Qd=D(Pb,Y) Ҳудди шундай иқтисодчи нонвойхоналар томонидан таклиф қилинадиган нонлар миқдори ноннинг нархи ва нонни ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган уннинг нархи га боғлиқ деб фараз қилади:
Qs=S(Pb,Pr) Ниҳоят, иқтисодчи талаб ва таклиф мувозанати таъминланиши учун ноннинг нархи шундай ўзгарашини фараз қилади:
Qd=Qs Бу учта тенглама нон бозори моделини ташкил этади.
Талаб э гри чизиғи ялпи даромаднинг доимий даражасида нонга бўлган талаб билан нон нархи ўртасидаги нисбатни кўрсатади. Талаб э гри чизиғи пастга йўналтирилган, чунки нон нархи қанчалик юқори бўлса, истеъмолчилар шунчалик кўп даражада бошқа Экзоген ўзгарувчилар Экзоген ўзгарувчилар Модель 23 Нон миқдори S P E D Q озиқ –овқатларни истеъмол қила бошлайдилар ва шунчалик кам нон сотиб оладилар. Таклиф э гри чизиғи ноннинг таклиф қилинаётган миқдори ва уннинг доимий нархида нон нархи ўртасидаги нисбатни кўрсатади.Таклиф э гри чизиғи юқорига йўналтирилган, чунки ноннинг нархи қанчалик юқори бўлса, нонвойхоналар шунчалик кўпроқ миқдорда нон ишлаб чиқаради. Икки э гри чизиқнинг кесишиш нуқтаси бозор мувозанати ҳолатига мос келади, бунда нонга мувозонатли нарх ўрнатилади ва таклиф қилинаётган нон миқдори талабга мос келади. Моделда бир э кзоген ўзгарувчининг ўзгариши иккала э ндоген ўзгарувчиларга қандай таъсир этишини кўрсатади.
Моделда ушбу ҳолатда нон нархининг мувозанатли даражаси ошиши, нон миқдорининг мувозанатли даражаси камайиши кўрсатилади. Шундай қилиб, модел ялпи даромаднинг ёки ун нархининг ўзгариши нон бозорига қандай таъсир этиши мумкинлиги яққол намоён этади.
Нон бозори моделида иккита экзоген ва иккита эндоген ўзгарувчилар бор. Ун нархи ва ялпи даромад-экзоген ўзгарувчилар. Моделда уларни тушунтириш мақсад қилиб қўйилмаган, улар олдиндан берилган (улар бошқа модел билан тушунтирилиши мумкин ) сифатида қабул қилинади. Бу моделда эндоген ўзгарувчилар бўлиб нон нархи ва сотилган нон миқдори ҳисобланди. Ушбу модел бу ўзгарувчиларни тушунтириши тан олинган.
3-топшириқ мавзу бўйича тест саволлари. Иқтисодиёт ҳақидаги қарашлар бу:
а) модделар
б) функциялар
с) талаб ва таклиф
д) нарх
2) Моделлар неча хил бўлади?
а) 3
б) 4
с) 5
д) 2
3) Ташқи ўзгарувчилар нима деб аталади?
а) эндоген
б) экзоген
с) модел
д) экзотик
4) Ички ўзгарувчилар нима деб аталади?
а) эндоген
б) экзоген
с) модел
д) экзотик
5) Эндоген ўзгарувчилар нима ичида шаклланади?
а) функция
б) талаб
с) модел
д) талиф
6) Моделларда кўпинча қандай кўринишда турли иқтисодий ўзгарувчилар ўртасидаги нисбат ифодаланади?
а) геометрик
б) функционал
с) математик
д) иқтисодий
7) Эндоген ўзгарувчиларнинг миқдори модел бўйича нима қилиш жараёнида аниқланади?
а) ҳисоб-китоблар
б) таҳлиллар
с) кузатувлар
д) ишлаб чиқариш
8) Модел иқтисодий кўрсаткичлар ўртасидаги асосий боғлиқликларни қандай назарий асосланиши ҳисобланади?
а) ҳисоб-китоблар
б) ўрта даражадаги
с) мураккаблашган
д) соддалаштирилган
9) Барча иқтисодий моделлар иқтисодий ўзгарувчилар ўртасидаги ўзаро нимани ифода этади?
а) келиб-чиқишини
б) боғлиқликларни
с) мураккаблигини
д) ҳисоб-китобларни
10) Функция – бир ўзгарувчилар тўпламини бошқасига боғлиқлигини акс эттирувчи қандай тушунча?
а) геометрик
б) функционал
с) математик
д) иқтисодий