6.Реал вақт режимида ишлайдиган эксперт тизимни яратишнинг техник комплекси (г2 - генсйм. cорп. интеграллашган муҳити мисолида, АҚШ) Реал вақт режимида ишлайдиган ЭТни яратиш учун техник воситалар
(ТВ) ни ривожлантириш тарихи 1985 йилдан бошланган. Ўша пайтда Липс
МаЧине Инc. фирмаси Сймболиcс белгили ЭҲМ учун Пиcон тизимини
чиқарган. Ушбу ТВ нинг ютуғи шунга олиб келдики, Пиcон ни ишлаб
чиққан грух 1986 йилда Генсйм хусусий фирмасини ташкил этишди.
Пиcон ни яратишдаги фикрларни ривожлантириб, 1988 йилда бу гурух
томонидан Г2 номи остида 1.0 версияси ишлаб чиқилди. Ҳозирги кунда 4.2
версияси ишлатилмоқда ва 5.0. версияси чиқаришга тайёрланмоқда.
Генсйм (АҚШ) фирмаси маҳсулотларининг асосий мақсади - реал вақт
режимида ишлайдиган интелектуал тизимидаги иқтидорли ва малакали
ишчиларнинг тажриба ва билимларидан фойдаланишда ва уларни сақлашда
ташкилотларга ёрдам беришдан иборат. Улар маҳсулот сифати, ишлаб
чиқариш ишончлилиги ва хавфсизлилигини кўтаради ва ишлаб чиқаришдаги тўхтаб қолиш ҳолатларини камайтиради. Бошқариш тизимида ишлатилаётган. ЭТнинг дунё бозоридаги 50 % Генсйм фирмасига таааллуқлиги, унинг бу масалани мувоффақиятли бажараётганлигини кўрсатади.
Генсйм дан 2-3 йил орқада қолса ҳам бошқа фирмалар ЭТ учун ўзининг ТВ ларини ишлаб чиқаришни бошлади.
НАСА экспертларининг нуқтаи назарига кўра, санаб ўтилган тизимларнинг имкониятларидан аниқландики, ҳозирги кунда ривожланган интелектуал тизимларни яратишда Г2 (Генсйм, АҚШ) биринчи ўриндагилардан хисобланали; кейинги ўринларда етарлича имкониятлари билан қуйидаги фирмалар ўрин эгаллайдилар: РТWоркс - Талариан фирмаси (АҚШ), CОМДАЛE/C Cомдале Течн - Канада, CОГСЙС (СC - АҚШ), ИЛОГ Рулес (ИЛОГ - Франция).
Г2 ва шунга ўхшаш ЭТга мўлжалланган масалалар синфига
қуйидагилар киради:
- реал вақт режимидаги мониторинг;
- юқори поғоналарни бошқариш тизимлари;
- хатоликларни аниқлаш тизимлари;
- ташхис; − - жадваллар тузиш;
- режалаштириш;
- оптималлаштириш;
- операторнинг маслаҳатчилар тизими;
- лойиҳалаштириш тизимлари.
Генсйм фирмасининг ТВ ларини статик предмет соҳасидан динамик предмет соҳасигача ривожлантириш ЭТининг анъанавий ривожланишида
эволюцион қадам бўлиб ҳисобланади. Генсйм фирмасининг ютуқларида
фирма томонидан яратилган янги ишларини қўллаб - қуватлайдиган асосий
принтсиплар сифатила қуйидагиларга амал қилади:
- муаммо / предмет сохага йўналтирилганлиги;
- стандартларга мувофиқлаштирилганлиги;
- ҳисоблаш жараёнларидан боғлиқмаслиги;
- олдинги версиялар билан мос келиши;
- ечиладиган масалага боғлиқ бўлмаган, универсал имкониятлар;
- амалий масалаларнинг технологик асослар билан таъминланганлиги;
- яратишнинг комфорт муҳити;
- технологияни равожлантиришнинг янги йўлларини излаш;
- мижоз - сервер архитектурасининг тақсимланганлиги;
- юқори ишлаб чиқаришга эришганлиги;
Россия фойдаланувчилари учун Г2 ЭТнинг асосий қатлами унинг
интегралланувчи компонент сифатида қўллаш имконияти ҳисобланади. Бу
компонент интерфейснинг очиқлиги ва кенг миқёсдаги ҳисоблаш
қатламининг қўллаб-қуватланиши ҳисобига мавжуд бўлган
автоматлаштириш воситаларини бошқаришнинг ягона комплекс тизимига
осонгина бирлаштиради. Улар ишлаб чиқариш фаолиятининг барча холатлари кўплаб буюртмаларни шакллантиришдан то технологик жараённи
бошқариш ва тайёр маҳсулотни жўнатишгача бўлган ишларни ўз ичига
олади.
Г2 cистемасидан ташқари, Генсйм фирмаси асосий база воситаси
сифатида, махсус график тиллар асосида мураккаб динамик тизимларни тез ифода қилиш учун муаммо / предмет сохага мўлжалланган кенгайтмалар
комплексини таклиф қилади. Ундаги махсус график тиллар технологик жараён элементларини намойиш этиш ва ахборотни қайта ишлаш масалалари учун параметрлашган оператор блокларини ўз ичига олади. Генсйм фирмасининг ТВ лар тўплами муаммо сохага мўлжалланиши бўйича ишлаб чиқариш жараёнининг барча босқичларини қамраб олади ва қуйидаги кўринишга эга:
- ишлаб чиқаришни интеллектуал бошқариш;
- тезкор режалаштириш;
- ишлаб чиқариш жараёнини моделлаштириш ва яратиш;
- корпоратив тармоқлар ва операцияларни бошқариш.
Г2 тизимнинг биринчи версияси 1988 йилда чиқарилган бўлса ҳам,
уни ҳатто Америкадек бой давлатда ҳам ҳеч ким арзон демайди. 1996
йилда Г2 нинг дастурий маҳсулотларининг 5000 нусхаси бозорга чиқарилганди. Генсйм фирмаси 30 дан ортиқ соҳага – аэрокосмик изланишлардан тортиб озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришгача хизмат кўрсатади. Г2 нинг фойдаланувчилар рўйхати жаҳон саноатида Wҳо-ИС-Wҳо маълумотномасидек кўринишига эга. Жаҳоннинг 25 та йирик саноат коорпорацияси Г2 ни қўллашади.
Г2 базасида 500 дан ортиқ амалий иловалар ёзилган. Г2 техник комплексининг ютуғи нимада? Авваламбор, Г2 - тўлиқ маънода динамик
тизим. Г2 - реал вақт режимидаги иловаларни таъминловчи ва яратувчи
объектга мўлжалланган интеграллашган муҳит. Г2 кўпгина мавжуд қатламларда ишлатилади (17.1 - жадвал). Г2 нинг билимлар базаси оддий
АСCИИ файлда сақланади. 17.1-жадвал. Г2 ишлатиладиган қатламлар.