1. эконометрик моделлаштириш асослари



Download 0,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/8
Sana11.04.2022
Hajmi0,71 Mb.
#543600
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-Мавзу Экон модел (матни)



1. ЭКОНОМЕТРИК МОДЕЛЛАШТИРИШ АСОСЛАРИ 
 
1.1. Эконометрикага кириш. Фаннинг мақсади ва вазифалари. 
1.2. Иқтисодиётни эконометрик моделлаштиришнинг зарурлиги. 
1.3. Эконометрик модел тушунчаси, турлари ва ундаги ўзгарувчилар. 
1.4. Эконометрик моделлаштириш босқичлари. 
 
1.1. Эконометрикага кириш. Фаннинг мақсади ва вазифалари. 
Эконометрикани ўрганиш иқтисодиётга оид ҳар қандай фаннинг асосий 
моҳиятини белгилайди ва у ҳар бир иқтисодчининг саводли бўлишини 
таъминлайди дейиш муболаға бўлмайди. Бунинг сабаби ҳозирги кунда амалий 
иқтисодиётнинг аҳамияти узлуксиз равишда ортиб бориши ҳамда миқдорий 
ҳисоблаш ва иқтисодий назариялар ва гипотезаларни баҳолаш ҳар қачонгидан 
ҳам кўпроқ заруриятга айланиб боришидадир. Назарий иқтисодиётга кўра икки 
ва ундан ортиқ ўзгарувчи орасида боғлиқлик мавжуд бўлса, амалий иқтисодиёт 
кундалик ҳаётий вазиятларда бу боғлиқликнинг далилини талаб қилади. Реал 
кўрсатгичларни қўллаб, иқтисодий боғлиқликни ҳисоблаш усулларини 
ўргатувчи фан эконометрикадир
1

Сўзма-сўз эконометрика иқтисодиётда ўлчашни англатади. 
Моҳиятига кўра эконометрка ўзичига иқтисодий маълумотларни таҳлил 
қилишда ишлатиладиган барча статистик ва математик техникаларни қамраб 
олади. 
Иқтисодий маълумотлардан бу статистик ва математик воситалари 
ёрдамида фойдаланишдан асосий мақсад, муайян иқтисодий таклиф ва 
моделларни исботлаш ёки рад этишга ҳаракат қилишдир. 
Эконометрик билимлар иқтисодий назария, иқтисодий математика, 
иқтисодий статистика, эҳтимоллар назарияси ва математик статистика каби 
1
Gujarati, Damodar N.Basic econometrics / Damodar N. Gujarati, Dawn C. Porter. 5th ed.New York, NY McGraw-
Hill/Irwin2009. р.1. 


фанларнинг ўзаро боғлиқлиги ва ривожланишининг натижаси сифатида 
ажралиб чиқкан ва шаклланган. 
Эконометрика фани ўзининг предмети, мақсади ва тадқиқот 
масалаларини шакллантиради. Шу билан бирга Эконометриканинг мазмуни, 
унинг таркиби ва қўлланилиш соҳаси юқорида келтирилган фанлар билан 
доимо алоқада бўлади.
1
Эконометриканинг предмети
 
– 
бу иқтисодий жараёнлар ва 
ҳодисаларнинг ўзаро боғлиқлигини миқдорий ифодаланишни ўрганиш 
ҳисобланади. 
Иқтисодчилар 
“Эконометрика” 
атамасидан 
П.Цъемпа 
(1910), 
Й.Шумпетер (1923), Р.Фриш (1930) ларнинг тадқиқотлари натижасида қўллай 
бошладилар. 
Ушбу термин иккита сўз “Экономика” ва “Метрика” ларнинг 
бирлашишидан ҳосил бўлган. Грек тилидан таржима қилганда OIKONOMOS 
(экономист) – бу уй бошқарувчиси, МЕТРИКА 
(metrihe, metron)
– ўлчов 
маъноларини билдиради. 
Гарчи ўлчаш эконометриканинг муҳим қисми бўлсада, қуйидаги 
цитаталардан кўриш мумкинки, эконометрикани қўллаш соҳаси янада 
кенгроқдир: 
"Эконометрика иқтисодиётнинг ролига бўлган маълум қарашлар 
натижасидир, бунда иқтисодий маълумотларга математик статистикани 
қўллаш орқали математик иқтисодиёт бўйича тузилган моделлар ва олинган 
миқдорий натижаларни эмпирик қўллаб-қувватлаш имконини беради"
1

"...эконометрика мантиқий мушоҳада қилишнинг мос келувчи методлари 
асосида кузатувлар ва назарияни параллел ишлаб чиқишга асосланган реал 
иқтисодий ҳодисаларни миқдорий таҳлилқилади".
2
1
Gujarati, Damodar N.Basic econometrics / Damodar N. Gujarati, Dawn C. Porter. 5th ed.New York, NY McGraw-
Hill/Irwin2009. р.1. 
1
Gerhard Tintner. 
Methodology of Mathematical Economics and Econometrics, 
The University of Chicago Press, 
Chicago, 1968, p. 74. 
2
P.A. Samuelson, T.C. Koopmans, and J.R.N. Stone, “Report of the Evaluative Committee for 
Econometrica
”, 
Econometrica, 
vol. 22, no. 2, April 1954, pp. 141–146. 


"...эконометрика ижтимоий фан сифатида аниқланаши мумкин, унда 
иқтисодий назариява математиканинг инструментлари ҳамда статистик 
хулосалар иқтисодий ҳодисаларни таҳлил қилишда қўлланилади."
1
"...эконометрика иқтисодий қонунларни эмпирик аниқлаш билан 
шуғулланади".
2
"Эконометристнинг санъати бўлиб, у эгалик қилган маълумотлар бўйича 
энг яхшисини қабул қилишга имкон берувчи, бир вақтнинг ўзида етарлича 
конкрет ва етарлича ҳаққоний ҳисобланган фаразлар тўпламини топишдан 
иборат".
3
"Эконометристлар ...иқтисодиётнинг ёмон имиджини (миқдорий ёки 
бошқа кўринишда)" йўқотиш ҳаракатларига ижобий томондан ёрдам беради"
4

"Эконометрик тадқиқотлар методи мазмуни бўйича иқтисодий назария ва 
ҳақиқий ўлчовларни статистик хулосалар назарияси ва методикасидан 
фойдаланиб бирлаштиришга йўналтирилган"
5

Эконометрикани аниқлаш бўйича ёндашувлар таҳлили ҳамда 
эконометрика фанининг ҳолати айрим масалаларни ечишга эришишда ушбу 
фаннинг мақсадини шакллантиради. 

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish