Т/р
|
Чора-тадбир номи
|
Амалга ошириш механизми
|
Ижро муддати
|
Масъул ижрочилар
|
I. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш
|
|
Стартапларни ташкил этиш ва ривожлантириш соҳасидаги муносабатларни, шунингдек, инновацион ғояларни рағбатлантириш ва қўллаш механизмларини тартибга солиш мақсадида «Стартаплар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.
|
1. Вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ва хорижий экспертлардан ташкил топган ишчи гуруҳ тузиш.
2. Халқаро тажрибани ўрганиш ва таҳлилий маълумотлар тайёрлаш.
3. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда кенг жамоатчиликка муҳокамага қўйиш.
4. Ўрнатилган тартибда келишилган қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
|
2020 йил октябрь
2021 йил январь
2021 йил май
2021 йил декабрь
|
Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдурахмонов),
Савдо саноат палатаси
(А. Икрамов),
Ёшлар ишлари агентлиги
(А. Саъдуллаев),
Ахборот технологиялари
вазирлиги
(О. Пекось),
Молия вазирлиги
(Т. Ишметов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
|
Қуйидагиларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасида очиқ маълумотлар соҳасини янада ривожлантириш:
Очиқ маълумотлар порталида эълон қилиниши лозим бўлган давлат ва хўжалик органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг очиқ маълумотлар тўпламларини белгилаш;
давлат органларининг идоравий ахборот тизимларини ва ресурсларини Очиқ маълумотлар портали билан интеграция қилиш;
маълумотларни стандартлаштирилган шаклда юритиш, интерактив харитага объектнинг географик жойлашув маълумотларини киритиш;
очиқ маълумотлар тўпламларида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг эҳтиёжларини ҳисобга олиш механизми;
очиқ маълумотлар тўпламларини ўз вақтида жойлаштириш ва уларни янгилаш устидан назоратни мустаҳкамлаш;
жойлаштирилаётган очиқ маълумотлар тўпламларининг долзарблигини баҳолаш;
давлат-хусусий шерикликни мустаҳкамлаш ва мобил иловалар ишлаб чиқувчиларни фаоллигини рағбатлантириш орқали очиқ маълумотлар тўпламларини такомиллаштиришга жалб этиш.
|
1. Идоралараро ишчи гуруҳ таркибини шакллантириш.
2. Ўзбекистон Республикасида очиқ маълумотлар соҳасини янада ривожлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш.
3. Ўрнатилган тартибда келишилган қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
|
2020 йил
октябрь
2020 йил
ноябрь
2020 йил
декабрь
|
Давлат
статистика қўмитаси
(Б. Бегалов),
Ахборот технологиялари
вазирлиги
(О. Пекось),
манфаатдор вазирлик
ва идоралар
|
|
Ўзбекистон Республикасининг «Электрон тижорат тўғрисида»ги Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш ва унда, шу жумладан қуйидагиларни ҳисобга олиш:
электрон тижоратда ишлатиладиган терминларга аниқ тушунчалар бериш;
электрон тижоратда, бизнес (В2В), якуний истеъмолчи (В2С) учун ҳам маҳсулотларни экспорт ва импорт қилиш;
электрон тижоратдан фойдаланган ҳолда рақамли товарлар (дастурий маҳсулотлар, контент маҳсулотлари) ва аутсорсинг хизматларини экспорт ва импорт қилиш масалаларини тартибга солиш.
|
1. Вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ва хорижий экспертлардан ташкил топган ишчи гуруҳ тузиш.
2. Халқаро тажрибани ўрганиш ва таҳлилий маълумотлар тайёрлаш.
3. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда кенг жамоатчиликка муҳокамага қўйиш.
4. Ўрнатилган тартибда келишилган қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
|
2020 йил октябрь
2020 йил декабрь
2021 йил март
2021 йил июнь
|
Ахборот технологиялари
вазирлиги
(О. Пекось),
Савдо-саноат палатаси
(А. Икрамов),
Марказий банк
(Б. Закиров),
Давлат солиқ қўмитаси
(Ш. Кудбиев),
Давлат божхона қўмитаси
(М. Азимов),
Молия вазирлиги
(Т. Ишметов),
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
(И. Норқулов),
Монополияга қарши курашиш қўмитаси
(Н. Шарипов),
манфаатдор вазирлик
ва идоралар
|
|
Телекоммуникация соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш, шу жумладан:
давлат-хусусий шериклик орқали тадбиркорлик субъектлари иштирокини кенгайтириш;
телекоммуникация иншоотларини лойиҳалаштириш ва қуриш учун рухсат беришни ўн иш куни ичида расмийлаштириш ва унинг муддатини бир йил этиб белгилаш тартибини жорий этиш;
узатгичлар қувватини оширишда санитария паспортини параллел равишда расмийлаштиришни ҳисобга олган ҳолда телекоммуникация воситаларидан фойдаланиш учун рухсатномаларни олиш тартибига ўзгартириш киритиш;
санитария меъёрларини таъминлаган ҳолда таянч станциялар антенналарининг азимутлари, эгилиш бурчаклари, баландлигини ўзгартириш бўйича анкета маълумотларига ўзгартириш киритиш, санитар паспортини тақдим этиш ва доимий рухсатни кейинчалик янгилашни ҳисобга олган ҳолда қайта қуриш далолатномасисиз, янги анкета асосида параллел равишда ишга туширишнинг соддалаштирилган тартибини белгилаш.
|
1. Вазирлик ва идоралар ҳамда телекоммуникация соҳасида фаолият юритаётган оператор ва провайдерлардан ташкил топган ишчи гуруҳ тузиш.
2. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш.
3. Ўрнатилган тартибда келишилган қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
|
2020 йил октябрь
2020 йил декабрь
2021 йил март
|
Ахборот технологиялари вазирлиги
(Ж. Махсудов),
Адлия вазирлиги
(Р. Давлетов)
|
|
Мобил алоқа қулайликларини янада ошириш чораларини кўриш, жумладан:
технологик бетарафлик қоидаларини қўллаш ва ажратилган радиочастота диапазонида IMT (International Mobile Telecommunications) технологияларини (3G, 4G, 5G ва кейинги авлод) жорий этиш имкониятини яратиш;
мобил алоқа операторлари томонидан радиочастота спектрдан биргаликда фойдаланиш имкониятларини бериш.
|
1. Телекоммуникация соҳасида фаолият юритаётган оператор ва провайдерлардан ташкил топган ишчи гуруҳ тузиш.
2. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш.
3. Ўрнатилган тартибда келишилган қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
|
2020 йил октябрь
2020 йил декабрь
2021 йил март
|
Ахборот технологиялари вазирлиги
(Ж. Махсудов),
Адлия вазирлиги
(Р. Давлетов)
|
|
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда тижорат банклари томонидан молиявий хизматлар кўрсатилишида идентификация тизими имкониятларидан фойдаланишга оид қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.
|
1. Идоралараро ишчи гуруҳ таркибини шакллантириш.
2. Халқаро тажрибани ўрганиш ва таҳлилий маълумотлар тайёрлаш.
3. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.
4. Ўрнатилган тартибда келишилган қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
|
2020 йил октябрь
2020 йил ноябрь
2021 йил январь
2021 йил март
|
Марказий банк
(М. Нурмуратов),
Молия вазирлиги
(Т. Ишметов),
Ахборот технологиялари вазирлиги
(О. Пекось),
манфаатдор вазирлик
ва идоралар
|
|
Халқаро тажрибани ўрганган ҳолда қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасида «Буюмлар интернети»ни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш:
«Буюмлар интернети»ни кенг жорий қилиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш;
«Буюмлар интернети» учун частота диапазонларини ажратиш;
«Буюмлар интернети» технологиясини иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларида кенг жорий қилиш.
|
1. Вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ва хорижий экспертлардан ташкил топган ишчи гуруҳ тузиш.
2. Халқаро тажрибани ўрганиш ва таҳлилий маълумотлар тайёрлаш.
3. «Буюмлар интернети»ни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.
4. Ўрнатилган тартибда келишилган чора-тадбирлар режасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
|
2020 йил октябрь
2020 йил декабрь
2021 йил февраль
2021 йил апрель
|
Ахборот технологиялари вазирлиги
(О. Пекось),
|