«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси
(М. Юнусов),
Мудофаа вазирлиги
(Б. Курбанов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
Электрон рақамли имзо калитлари инфратузилмасини халқаро талабларга мослаштириш ҳамда учинчи ишончли томон тушунчасини булутли электрон рақамли имзони амалиётга жорий этишни назарда тутган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Қонунининг янги таҳририни ишлаб чиқиш.
|
1. Вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ва хорижий экспертлардан ташкил топган ишчи гуруҳ тузиш.
2. Халқаро тажрибани ўрганиш ва таҳлилий маълумотлар тайёрлаш.
3. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда кенг жамоатчиликка муҳокамага қўйиш.
4. Ўрнатилган тартибда келишилган қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
|
2020 йил октябрь
2020 йил декабрь
2021 йил март
2021 йил июнь
|
Ахборот технологиялари вазирлиги
(О. Пекось),
манфаатдор вазирлик
ва идоралар
|
|
Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш киритиш, бунда давлат хизматлари марказлари фаолиятини тартибга солиш нормаларига қўшимчалар киритиш, очиқ маълумотлар портали, фойдаланувчиларнинг электрон идентификация қилиш механизмларини аниқлаш, шунингдек, электрон ҳукумат лойиҳаларини барқарор молиялаштиришни белгилаш.
|
1. Вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ва хорижий экспертлардан ташкил топган ишчи гуруҳ тузиш.
2. Халқаро тажрибани ўрганиш ва таҳлилий маълумотлар тайёрлаш.
3. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда кенг жамоатчиликка муҳокамага қўйиш.
4. Ўрнатилган тартибда келишилган қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
|
2020 йил октябрь
2020 йил декабрь
2021 йил июнь
2021 йил сентябрь
|
Ахборот технологиялари вазирлиги
(О. Пекось),
Адлия вазирлиги
(Р. Давлетов),
манфаатдор вазирлик
ва идоралар
|
II. Рақамли инфратузилмани ривожлантириш
|
|
Қуйидаги комплекс чора-тадбирларни назарда тутувчи «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш ягона марказини ташкил қилиш:
давлат хизматини кўрсатаётган давлат идоралари ва ташкилотларининг мавжуд ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси, маълумотларини сақлаш;
маълумотларни йиғиш, тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш ва юборишда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш талабларини инобатга олган ҳолда ахборот хавфсизлигини таъминлаш;
кейинчалик унга барча давлат ахборот тизимлари ва ресурсларини ўтказиш.
|
1. Хорижий консалтинг компаниясини аниқлаш бўйича тендер савдоларини ўтказиш ва ғолиб компания билан шартнома имзолаш.
2. Хорижий консалтинг компанияси билан биргаликда тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
3. Пудратчи компанияни аниқлаш бўйича тендер савдоларини ўтказиш ва ғолиб компания билан шартнома имзолаш.
4. «Электрон ҳукумат»нинг маълумотларни қайта ишлаш ягона марказини ишга тушириш.
|
2021 йил
январь
2021 йил
июнь
2021 йил
ноябрь
2022 йил
апрель
|
Ахборот технологиялари
вазирлиги
(Ж. Эгамбердиев),
манфаатдор вазирлик
ва идоралар
|
|
Қуйидагиларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида телекоммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш бўйича тегишли чораларни кўриш:
аҳолини телекоммуникация хизматлари билан қамраб олинганлик даражаси бўйича тадқиқот ўтказиш ва телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш имкониятларини ўрганиш;
телекоммуникация оператор ва провайдерларига «охирги миля» тамойили бўйича қулай шароитлар яратиш мақсадида таклифларни шакллантириш.
|
1. Телекоммуникация соҳасида фаолият юритаётган оператор ва провайдерлардан ташкил топган ишчи гуруҳ тузиш.
2. Тадқиқот ўтказиш ҳамда таҳлилий маълумотларни тайёрлаш.
3. «Охирги миля» тамойили бўйича қулай шароитлар яратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифларни киритиш.
|
2020 йил
октябрь
2021 йил
июль
2021 йил
декабрь
|
Ахборот технологиялари
вазирлиги
(Ж. Махсудов),
|