Т/р
|
Чора-тадбирлар
|
Амалга ошириш босқичлари
|
Муддати
|
Молиялаштириш манбалари
|
Ижрочилар
|
|
Космик аппаратлар ва учувчисиз учиш аппаратлари орқали олинадиган, ерни масофадан зондлашнинг катта ҳажмдаги маълумотлари асосида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиб, тупроқнинг ва қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳолатини, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаси ишини мониторинг қилиш бўйича тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш.
|
1. Лойиҳа-техник ҳужжатини ишлаб чиқиш ва уни белгиланган тартибда келишиш.
2. Дастурий таъминот ва аппарат-дастурий комплекслари ишлаб чиқарувчиси ва интеграторини аниқлаш.
3. Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва тажриба-синов лойиҳасини жорий этиш.
|
2021 йил сентябрь
2021 йил октябрь
2021 йил декабрь
|
ХМИ ва ХҲМТ маблағлари ва грантлар, ижрочилар маблағлари
|
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Қ. Юлдашев), Ахборот технологиялари вазирлиги (О. Пекось), «Ўзбеккосмос» агентлиги (Ш. Кадиров), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Тошкент давлат аграр университети (Б. Сулайманов), Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти
|
|
Сув хўжалиги тизимидаги гидропостлар, сув оқимини ўлчаш ва кузатув иншоотларида реал вақт режимида сувни назорат қилиш ва унинг ҳисобини юритиш имконини берувчи «Smart Water» («Ақлли сув») тизимини жорий этиш.
|
1. «Ақлли сув» қурилмаларини ўрнатиладиган сув хўжалиги объектларини ўрганиш ҳамда қурилмалар ўрнатиш учун талаб этиладиган иш ҳажми ва маблағларни ҳисоблаб чиқиш.
2. «Ақлли сув» қурилмалари уланадиган ва улар орқали сув манбаларидаги сув ресурслари кўрсаткичларини «онлайн» режимда автоматик тарзда кузатиш имконини берувчи маълумотлар базасига эга ахборот тизимини дастлабки кўринишини яратиш.
3. 60 та сув хўжалиги объектларига «Ақлли сув» қурилмаларини ўрнатиш.
|
2020 йил
декабрь
|
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, хорижий инвестициялар
ва грант маблағлари
|
Сув хўжалиги вазирлиги
(В. Аҳмаджонов),
Ахборот технологиялари вазирлиги
(Қ. Юлдашев),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари,
Молия вазирлиги
(Т. Ишметов)
|
|
Насос станцияларда электр энергия истеъмоли ва сув миқдорлари кўрсаткичларини назорат қилиш имконини берувчи ахборот тизимини яратиш.
|
1. Насос станцияларда электр энергияси истеъмолини «онлайн» режимда кузатиш имконини берувчи маълумотлар базасига эга ахборот тизимини яратиш.
2. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги насос станцияларда ўрнатиладиган электр энергия ҳисобини юритиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига мос келувчи электрон ҳисоблагичлар маълумотларини босқичма-босқич сув хўжалиги ахборот тизимига боғлаш.
3. Тизимда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда доимий техник қўллаб-қувватлаш ишларини таъминлаб бориш.
|
2020 йил
декабрь
2020 йил декабрь
доимий
|
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, хорижий инвестициялар
ва грант маблағлари
|
Сув хўжалиги вазирлиги
(В. Аҳмаджонов),
Энергетика вазирлиги (А. Султонов),
Ахборот технологиялари вазирлиги
(Қ. Юлдашев)
|
|
Ерларнинг мелиоратив ҳолатини мониторинг қилиш дастурини яратиш.
|
1. Ерларнинг мелиоратив ҳолатини мониторинг қилиш дастурининг техник шартларини ишлаб чиқиш ва тегишли тартибда экспертизадан ўтказиш.
2. Дастурни ишлаб чиқиш бўйича тендер савдоларини ўтказиш орқали пудратчи ташкилотни аниқлаш ҳамда дастур яратиш ишларини бошлаш.
|
2020 йил октябрь
2020 йил
ноябрь
|
Швейцария тараққиёт
ва ҳамкорлик агентлиги (SDC) грант маблағлари
|
Сув хўжалиги вазирлиги
(В. Аҳмаджонов),
Ахборот технологиялари вазирлиги
(Қ. Юлдашев)
|
|
|