1. Давлат ва жамият қурилиши / Давлат дастурлари, концепциялари ва бошқалар]


«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»



Download 1,49 Mb.
bet12/45
Sana23.02.2022
Hajmi1,49 Mb.
#162050
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   45
Bog'liq
ПФ-4947 07.02.2017

«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил II чорак

Олий Мажлис палаталари(келишув асосида), Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Омбудсман, АҚҲМИ,
Олий суд, Молия вазирлиги,
Савдо-саноат палатаси,
Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада қонун нормаларини «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги, «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги, «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги, «Парламент назорати тўғрисида»ги қонунларга мослаштириш;
омбудсман минтақавий вакилларининг ҳуқуқий мақоми, ваколат ва мажбуриятларини белгилаш назарда тутилади.

4.

Давлатнинг ташқи сиёсатини амалга оширишда Олий Мажлис палаталарининг роли ва мавқеини оширишга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида» ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги конституциявий қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламентига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламентига қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил III чорак

Олий Мажлис палаталари
(келишув асосида),
АҚҲМИ,
ТИВ,
ТСВ

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Бунда Олий Мажлис палаталарининг:
давлатнинг ташқи сиёсати амалга оширилиши, халқаро ҳуқуқ нормаларининг миллий қонунчиликка имплементация қилиниши устидан назорат ваколатлари мустаҳкамланади;
хорижий давлатлар парламентлари билан парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари ишини ташкил этишнинг ҳуқуқий механизми такомиллаштирилади;
Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини рўёбга чиқариш учун парламент дипломатиясидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади.

5.

Аҳолининг сенаторлар ва депутатлар билан ўзаро муносабатларини, Олий Мажлиснинг халқ билан мулоқотини такомиллаштириш мақсадида «Электрон парламент» тизимини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2017 йил IV чорак

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Ахборот технологиялари вазирлиги

-

-

Ижрочиларнинг қўшма комплекс чора-тадбирлар дастури.
Бунда парламент фаолияти самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш, унинг фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш орқали халқ билан мулоқотни такомиллаштириш, депутатларга сайланган сайлов округларидан маҳаллий ҳокимият идораларининг қарорларини мажбурий юбориш орқали ҳудуддаги аҳволдан хабардорлигини ошириш имконияти яратилади.

6.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолияти устидан назоратини кучайтириш мақсадида сиёсий партиялар депутатлик гуруҳларининг ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтиришга қаратилган «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил III чорак

Адлия вазирлиги, АҚҲМИ, ФЖШМҚМИ

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада қуйидагиларни тартибга солиш назарда тутилади:
партия гуруҳлари томонидан маҳаллий халқ депутатлари Кенгашлари сессияларида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалаларини кўриб чиқиш, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари мансабдор шахсларининг ҳисоботларини эшитиш ҳақидаги таклифларни киритиш;
туман (шаҳар) ҳокими номзодини вилоят ҳокими тегишли халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этиш;
халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳларига вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига тегишлилиги бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг, шунингдек, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарларининг қониқарсиз фаолияти ҳақида хулосаларни тақдим этиш ҳуқуқини бериш;
Қонунчилик палатаси депутатларининг жойлардаги жамоатчилик вакиллари сифатида тегишли сиёсий партия ҳудудий бўлимларининг вакилларини бириктириб қўйиш.

7.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг ижрочи котиблари лавозимини таъсис этиш.

2017 йил II чорак

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, сиёсий партиялар (келишув асосида)

80,0

Сиёсий партиялар маблағлари

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси кенгаши қарори лойиҳаси.
Лойиҳада Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг ижрочи котиблари ўз партиялари сиёсатини парламент қуйи палатасида ҳимоя қилиш ишини ташкил этишга, кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан фракциянинг ягона позициясини ишлаб чиқишга, фракция аъзолари фаолиятини мувофиқлаштиришга кўмаклашиш назарда тутилади.

8.

Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис палаталаридаги доимий вакили лавозимини таъсис этиш.

2017 йил II чорак

Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги

50,0

Давлат бюджети маблағлари

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.
Парламент ва ижроия ҳокимияти органининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги, шунингдек, ижро органлари фаолияти устидан парламент назоратини ташкил этишда ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

9.

Олий Мажлис палаталарининг ахборот-таҳлил ва тадқиқот фаолиятини кучайтиришга қаратилган таркибий бўлинмаларини тузиш.

2017 йил I чорак

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), АҚҲМИ

200,0

Давлат бюджети маблағлари

Олий Мажлис палаталарининг қарори лойиҳаси.
Олий Мажлис палаталарининг қонунларни қабул қилиш ва назорат фаолияти сифатини оширишга, қонунларни чуқур таҳлиллар асосида ишлаб чиқишга хизмат қилади.


Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish