ошмаган Бўри: "Бўлди, бас, - деди, - ўзингни оқлашга уста бўлсанг ҳам
барибир ейман сени!"
Масат дейдики, бирон ѐвузликни олдиндан кўзлаб қўйган одамни ҳеч
қандай адолатли оқлов далили ҳам шум ниятидан қайтара олмайди.
156. БЎРИ БИЛАН ҚАРҚАРА
Бўрининг томоғига суяк тиқилиб қолди ва у ўзига ѐрдам берадиган бирон
жонзогни қидира бошлади. Мана, у бир Қарқарани учратиб қолди ва унга, агар
томоғимга тиқилган
суякни тортиб олсанг, сени яхши бир туҳфа билан
хурсанд қиламан, деди. Қарқара узун тумшуғини Бўрининг оғзига тиқиб,
суякни тортиб олди ва ундан ваъда қилинган туҳфани талаб қилди. Бўри унга
шундай жавоб қилди: "Бўри оғзидан бошингни омон тортиб олганингта шукур
қилсанг-чи, нодон — яна қанақа туҳфа керак сенга?"
Масал демоқчики, бадният кишилар агар бировга ѐмон- лик қилмасалар, бу
қилмишларини саховат деб ҳисоблайдилар.
157. БЎРИ БИЛАИ ЭЧКИ
Бўри теран жар лабида ўтлаб юрган Эчкини кўриб қолди; у Эчкининг
олдига чиқолмасди, шунинг учун уни пастга тушишга ундаб деди: "Жар ѐқаси
хатарли, фалокат босиб йиқилиб тушишинг мумкин; бу ерда, пастда ям-яшил
дала, барра ўтлар, мазза қиласан". Лекин Эчки унга бундай жавоб қилди: "Йўқ,
гап пастдаги ўтлоқдаўтлаш "мазза"
эканлигида эмас, балки сенинг қорнинг
очлигида. Зеро, сен менинг эмас, ўз қорнингнинг ғамини еяпсан".
Ҳаѐтда ҳам шундай, ѐмон ниятли кишилар, агар оқил одамларга
бирор бир
ѐвузлик қилмоқчи бўлсалар, кўзлаган барча макру ҳийлалари, барибир,
албатта фош бўлгай.
158. БЎРИ ВА КАМПИР
Егулик ўлжа қидириб изғиб юрган қорни оч Бўри бир уй
олдига келганида
ичкаридан гўдак боланинг чинқириб йиғлаганини ва Кампир бувисининг:
"Бўлди, бас қил, бўл- маса, сени Бўрита бериб юбораман!" деб
қўрқитаѐтганини эшитиб қолди ва, Кампирнинг гапи ростга ўхшайди, деб
ўйлаб, болани унга ташлашларини куга бошлади. Кеч кириб, қоронғи тушди,
лекин Кампир ҳануз ваъдасини бажармасди; бир пайт ичкаридан Кампирнинг
овози эшитилди: "Вой, ўзим ўргилай эркатойимдан, нега энди сени Бўрига
берарканман, ундан кўра, ўзимиз тугиб олиб ўлдирамиз ўша Бўрини!"
Бу гапни эшитган Бўри тезроқбу ердан жуфтакни роетлаб нари кетаркан
деди: "Бу уйда бетайин одамлар яшаркан - айтган гаплари бошқа-ю,
қиладиган ишлари унингтескариси".
Бу масал гапи билан қилаѐтган иши бир-бирига зид бўлган
одамлар
ҳақида.
www.kitob.uz - Respublika bolalar kutubxonasi