1. бургут билан тулки



Download 0,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/43
Sana12.07.2022
Hajmi0,69 Mb.
#779361
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   43
Bog'liq
Ezop masalalari

73. ДЕЛЬФИН БИЛАН МАЙМУН 
Сайр қилгани денгиз саѐҳатига чиққан одамлар, одатда, ўзлари билан 
маймун олишарди. Шундай сайѐҳлардан бири сафарга бир маймунни етаклаб 
чиққан эди. Мана, сайѐҳлар тушган кема Афина яқинидаги Суний буруни 
ѐнидан ўта бошлайди; шунда бирдан кучли тўфон кўтарилиб, кема сувга чўка 
бошлайди ва ундаги барча одамлар, шу жумладан, маймун ҳам, жон ширин 
эмасми, денгизда суза бошлайдилар. Шу маҳал бир Дельфин Маймунни кўриб 
қолади, уни одам деб ўйлаб, яқин боради-да, чўкиб кетишдан асраб, соҳил 
томон ўз устида олиб кета бошлайди. Мана, улар Афинанинг Пирей лиманига 
яқинлашадилар. Шунда Дельфин Маймун- дан: "Сен ўзи афиналикмисан?" 
деб сўрайди. Маймун жавоб беради: "Ҳа, афиналикман,, У ерда номи улуғ 
бообрў қарин- дошларим кўп". Шу жавобдан кейин Дельфин: "Пирейни 
кўряпсанми?" деб сўрайди. Маймун, бу Пирей биронта одам бўлса керак, деб 
ўйлаб: "Ҳа, кўриб тураман, у менинг яқин қариндошим", дейди. Ёлғончининг 
бу гапидан аччиғи чиқиб кетган Дельфин Маймунни денгиз ўртасига судраб 
бориб чўктириб юборади. 
Масал ѐлғон сўзловчи одамларни қоралайди. 
74. БУҒУ ВА ШЕР 
Қаттиқ сувсаган бир Буғу чанқоғини қондиргани булоқ бошига келади.
 У
ҳузур қилиб сув ичаркан, ўзининг сувдаги аксини томоша қилади: 
тарвақайлаб ўсган йирик- йирик бежирим шохларига завқланиб қарайди, 
лекин қилтириқ, нимжон ва чўпдай ориқ оѐқларини кўриб таъби хиралашади. 
Буғу шундай хаѐлга ғарқ бўлиб турганида 
Шер пайдо бўлади ва уни қува бошлайди. Буғу қочаркан, Шердан анча 
олдинлаб кетади. (Зеро Буғунинг кучи оѐқ- ларида, Шерники - юрагидадир.) 
Буту очиқдалада Шерни анча орқада қолдириб кетдти, лекин ўрмонга кириб 
борганида, шохлари дарахт навдаларига илашиб, тез югуролмайди, оқибат, 
www.kitob.uz - Respublika bolalar kutubxonasi


Шер уни тутиб олади. Шунда Буғу ажали етганини сезиб ўзига ўзи дейди; " 
Шунчали бадбахт эканман! Хиѐнат қили- шади, деб гумонсираганим — 
оѐқларим мени бир ўлимдан қутқардилар, аммо халоскорим деб умидвор 
бўлганим — шохларим мени ҳалок эгдилар". 
Кўпинча фалокат содир бўлаѐтган пайтда ѐрдам қўлини чўзишларига ҳеч 
кўзимиз етмаган дўстларимиз бизни хатардан омон сақлаб қоладилар, вале 
мададкоримиз деб умид боғ- лаганимиз дўстларимиз нобуд бўлишимизга йўл 
қўйиб берадилар. 

Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish