Регистрлиархитектура Ушбу турдаги машиналарда процессор умумий мақсадли регистрлар (УМР) деб номланувчи регистрлар (регистрлар файли) қаторини ўз ичига олади.
Буйруқлар тизимининг регистр архитектурасига эга бўлган компютернинг умумлаштирилган тузилиши ва ахборот йўллари қуйидаги расмда тасвирланган.
9.4. Умумий вазифали регистрлар базасидаги ҳисоблаш машинаси архитектураси
БТА сида регистрда операндларни жойлаштирилишини ҳисобга олиб, ишлов бериш буйруқларининг учта кичик тури мавжуд:
- регистр-регистр;
- регистр-хотира;
- хотира-хотира.
Регистр-регистр вариантида операндлар фақат регистрларда бўлиши мумкин. Натижалар ҳам регистрларда қайд этилади. Регистр-хотира вариантида операндлардан бири регистрда, иккинчиси эса асосий хотирада жойлашган бўлади. Натижа эса регистлардан бирида жойлашади. Хотира- хотира вариантида иккала операнд ҳам асосий хотирада сақланади. Натижа хотирада сақланади. Вариантларнинг ҳар бири ўзининг афзалликлари ва камчиликларига эга.
Операндларнинг асосий турлари;
сонлар; белгилар (белгилар кодлари); мантиқий маълумотлар.
Операндларнинг қўшимча турлари:
бит майдонлари; битлар ва байтлар сатрлари; белгилар сатрлари (матн сатрлари); манзиллар (манзил кодлари) ва кўрсатгич (дескрипторлари) тавсифчилари (теглар, префикслар ва бошқалар); ҳолат кодлари ва буйруқ кодлари.
Ҳосилавий операндлар турлари (ахборот бирлиги):
кодлар массивлари (ҳар қандай) ва график тасвирлар файллари, аудио ва видео маълумотлари.
Компютерда операндларнинг барча турлари маълум бир шаклда - стандарт форматда ёки ностандарт шаклда мавжуд.
Сонлар (сонли маълумотлар)
Сонларнинг стандарт шакллари (форматлари):
• қўзғалмас (фиксированная запятая) вергули - "табиий" шакл
а) бутун ҳар хил асосли сонлар (q = 2 ва камдан -кам ҳолларда q= 8, q = 16);
Ишорали ва ишорасиз (неупакованные и упакованные);
Иккили-ўнли (упакованные и зонные) ҳар хил кодларда;
б) касрли;
в) аралаш
қўзғалувчан нуқтали - "нормал" ёки ярим логарифмик шакл тартиблари турли асослари бўлган (q = 2, q = 8,q = 16);