Лимузинчи талаба – Париж дорилфунуни талабаси, лотинлаштирилган гротеск (масхарабоз) лаҳжасида гапиради.
Панург (ҳар нарсага қодир, каззоб, муттаҳам) – Пантагрюелнинг маблагʻларда догʻули, пойинтар-сойинтар иш коʻрувчи ҳамроҳи.
Шаробхоʻр ва Кетялар – икки судбоз, уларнинг баҳсини Пантагрюел бир ёқлик қилади, ҳар иккови коʻз коʻриб, қулоқ эшитмаган жанжалдан боши чиқмайди.
Карпалим (епчил) – Пантагрюелнинг бошқа ҳамроҳи.
Утопия (оʻзи ёʻқ жой) – Гаргантюа қироллигининг Томас Морнинг шу жойдаги китобидан олинган номи.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бу асарнинг қаҳрамони Пантагрюел Пантагрюел зинҳор ичкилик ё бузуқлик шайдоси эмас. Аксинча, у ақлли, доно ва ҳақгоʻй шаҳзода. Ҳамма нарса Рабленинг оʻзи мулойим ва меҳрибон, ҳаётни барча баланд-пастликлари билан севувчи, оʻз қобилияти ва билимини замонасининг буюк муаммоларини ҳал этишга багʻишлаган инсон боʻлганидан дарак беради.
Гоҳо бу масалаларни талқин этишда огʻзи шалоқлашиб кетади, гоҳо чуқур тафаккурга чоʻмади, аммо ҳар иккала ҳолда ҳам у лафзи тез ва ҳушёр.
“Гаргантюа” китобининг 23-24-бобларида, Понократ фикрича, моʻтадил таʼлимли одам билиши шарт боʻлган фанларнинг оʻқитилиши тавсифланади.
Бунда Рабле тор доирадаги мутахассислар ёки калавасининг учини ёʻқотган олимлар тайёрлаш ҳақида оʻйламаганди; ёʻқ, у ҳар тарафлама ва мустаҳкам билимли одам ҳақида орзу қилган эди.
Рабле бу асарининг ҳар бир китобидаги қаҳрамонларни ҳар жойдан териб олгандай кўринади. Сабаби биринчи китобдаги Гаргантюанинг акасини олиб қарайлик.
У биринчи китобда умуман бошқа одам образини тасвирлаган, яъни у ўзининг очкўзлиги, уришқоқ характери билан китобхон ҳам ёмон кўринишда қолади. Унинг боласи Гаргантюада биринчи китобда бошқача характер эгаси. Унинг акаси фарзандини яхши билим ва таниқли инсон бўлиши учун шаҳарга ўқишга юборади, бироқ боласи ўғирликка ўтиб кетади. Черковдаги қўнғироқларни ўғирлаб, отининг бўйнига осиб қўймоқчи бўлади. Акаси эса қўшниси билан жанжаллашиб судлашишгача боради.
Шунинг учун ҳам Рабле “Китобимни ўқинг ва унинг ичидаги воқеалар ҳақида ўйланинг”-деб ёзади. Бундан кўриниб турубдики, ёзувчи китобдаги воқеаларни, ҳар бир китобдаги ўзгача воқеаларни ўқиб ўз ҳаётингиздаги воқеалар билан солиштириб, ўз хулосангизни чиқариб олинг деган фикрни олға сурган.
Ҳақиқатдан ҳам ўйланиб қарасак, биринчи китобдаги воқеалар билан бошқа китобдаги воқеалар бир-бирига қарама-қарши келади. Масалан Гаргантюа билан фарзанди Пантагрюелнинг характерини олиб кўрайлик. Уларнинг орасида осмон билан ерча фарқ бор. Акасининг ёмон томонлари ҳеч бир фарзандида йўқ. Аксинча фарзанди элга фойдаси тегадиган мард, ақлли инсон.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ёзувчи асари орқали инсонларга ҳар томонлама фикрлаш учун ҳар китобини ҳар хил образ ва воқеалар билан тасвирлашга ҳаракат қилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |