1-босқич (20 дақиқа) Ўзбекистон республикасидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий воқеаларга доир



Download 1,86 Mb.
bet5/9
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#149134
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Ахборот ва мураббийлик соати УЗБЕК

3-босқич (20 дақиқа)


ЕРКИНЛИК ВА УНИНГ ИНСОН ҲАЁТИ УЧУН
АҲАМИЯТИ
Адабий асарларда биз эркинлик ҳақида кўплаб фикрларни учратишимиз мумкин. Уларда эркинликнинг қандай юқори баҳода эканлиги айтилади. Ҳақиқатдан ҳам ўз хоҳиши бўйича яшаш, ўз тилак ва армонларини амалга ошириши мумкунлиги ҳар бир инсонни хурсанд қилса керак. Аммо бу эркинликнинг иккинчи, бироз ўйлантирадиган томони ҳам бор, биз эркин бўлсак кўз ҳаракатларимизга ҳам ўзимиз жавоб беришимизга тўғри келади. Масалан бошқа одамнинг мажбурлаши билан қандайда бир қилмиш ишласак, унда “биз айбдор эмасмиз, бизларнинг бошқа иложимиз йўқ эди”, “биз эркин эмас эдик” деб айтишимиз мумкин.Агар қилмишни ўзимиз қилсак, унда бу қилмиш учун жавобгарчиликни ўз зиммамизга юкланади.
Еркинлик ҳақида сўз этилган фикрлар фақатгина якка шахсга эмас, мамлакат фаолиятида қўллаш мумкин. Давлатнинг мустақилликка эришиши унда яшовчи халқнинг асрлар давомида армонларининг амалга ошишини англатиши билан бирга, миллатнинг ўзи янги вазифаларни амалга оширишни ҳам англатади. Давлат ўз мустақиллигини қўлга киритиш қанчалик қийин бўлса, бу мустақилликни сақлаб қолиш давлатни ривожлантириш вазифалари ҳам машаққатли ишдир. Бироқ давлат мустақиллигини қўлга киритишда мардлик кўрсатган қаҳрамонлар меҳнати улуғланса ҳам, ушбу мустақилликни янги вазифаларини бажариш ишларини олиб борадиганларнинг қилган меҳнатлари унчалик кўзга кўринавермайди. Шундай мустақилликка эришиш йўлидаги машшақатларни бизнинг юртимиз мустақилликни қўлга киритгандан кейинги даврдаги воқеалар мисолида кўришимиз мумкин. Ҳақиқатдан ҳам 1991-йил 31-августда Ўзбекистон Республикасининг мустақиллигининг эълон қилиниши, янги даврнинг бошланишини англатади. Мустақилликни мустаҳкамлаш, давлатни ривожлантириш ишларининг аҳамияти бу даврдаги бу даврдаги халқнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини ҳисобга олган ҳолда айтиб ўтсак бўлади. 1991-йилга келиб Ўзбекистон, унинг таркибида бўлган бутун ҳудуд сингари қийин аҳволга келиб қолган эди.
Бундан ташқари Ўзбекистон фақатгина пахта ишлаб чиқаришга йўналтирилган, саноат шу пахтачиликка хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ҳолда бўлган. Планли иқтисодий қарама-қаршиликлар сабабли қишлоқ хўжалиги кутилган натижаларни бермай, у одам кучи ҳамда табиатга босим ўтказиш учунгина ҳаёт кечирган. Бунинг оқибатида Орол муаммоси юзага келди. Иқтисодий бу қийинчиликлар халқнинг кайфиятидаги ўзгаришлар билан мужассамлашди: Ўзбекистонда 1989-1990-йиллари миллий келишмовчиликлар кескин тус олган эди. Мустақилликка эришиш бу қийин аҳволни олдинги ташкилот таркибида ишлаб чиқилган республикаларнинг бир-бирига боғланиш тизимини бузилишига олиб келди. Бу республикага олдинги иттифоқ таркибида республикалардан келадиган маҳсулотларнинг кескин камайишини англатган эди, яъни республика бошқанинг кўмагисиз ўзини-ўзи таминлаши керак бўлди.Бундай қийин аҳволда Республика халқи ўзига тўғри йўналишни танлаб олиши зарур эди. Буни амалга оширишда давлатнинг ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқадиган ҳамда халқни шу йўлга соладиган ҳукуматнинг рўли катта эди.
Давлатнинг тўғри йўл танлаши унинг ривожланишининг асоси эканлиги дунё тарихида “япон ажойиботи”, “Шарқ айдархалари”, каби тушунчаларнинг келиб чиқиши орқали тушунтириш мумкин.Бу тушунчалар Япония, Корея, Полша каби давлатларнинг янги ривожланиш босқичида танланган стратегиясини англатиб, бу юртнинг ютуқлари бошқалар учун намуна бўлганлигини кўрсатади. Ўзбекистонда ўзининг ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқа олди ҳамда бу усул дунё тажрибасида ривожланишнинг ўзбек модели деб аталди. Бу йўлни ишлаб чиқишда ва уни амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хизматлари катта. Биринчи Президентимиз Ўзбекистоннинг ўз мустақил ривожланиши йўлини танлашда бошқа юртлар тажрибасини ўрганиш кераклигини, аммо уларни тўғридан-тўгри кўчириб олиб келиш керакмаслигини таъкидлади. У ривожланишнинг ўзбек моделини ишлаб чиқишда маҳаллий шароитлардан ва дунё тажрибасидан келиб чиққан ҳолда “Янги уйни қурмай туриб, эскисини бузмаслик” усулини амалга ошириш кераклигига диққат қаратди. Бу юртимиздаги реформаларни амалга оширишда шошилмаслик кераклигини, дастлаб кучли иқтисод ҳамда ҳуқуқий асосга эга мамлакатни яратиб олиш кераклигини, унинг асосида жамиятни эркин қилиш, демократлаштириш вазифаларини давом эттириш кераклигини кўрсатди. Ривожланишнинг ўзбек моделининг белгилари қуйидаги беш тамойилда аниқ кўзга ташланади:

  1. Иқтисоднинг сиёсатдан устунлиги

  2. Давлат бош ислоҳатчи

  3. Қонун устуворлиги

  4. Кучли иқтисодий сиёсат

  5. Бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш.

Ўзбекистонда бу тамойиллар фақат эълон қилиниб қўймасдан, уни кечикмасдан бажаришга киришилди. Бу вазифаларнинг амалга бажарилиши элимизни бир томондан қишлоқ-хўжалигига суянадиган элдан саноатлашган юртга айланишига, ўтиш даври қийинчиликларининг оғир оқибатларсиз ўтишга ёрдам берди. Халқнинг турмуш даражаси аста-секин яхшиланиб борди. Энг асосийси юртимизда тинчлик сақланиб қолинишига эришилди. Тинчлик қадри бизна қўшни давлар Афғонистон тақдири билан қиёслаганда аниқ кўзга ташланади.
Ўзбекистон Марказий Осиёда доимий ривожланиш йўлига тушган, энг аҳамиятли масалалар бўйича ўз позитсиясига эга юрт сифатида танилди. Юртимизнинг биринчи Президенти бошлаб берган бу ишлар унинг давомчиси ва шогирди бўлган Шавкат Миромонович Мирзиёев Ўзбекистон ривожланишида янги босқични жорий қилди ҳамда амалга оширишга киришди деб айтсак бўлади. Бу босқичнинг асосий тамойиллари сифатида “Ўзбекистонни янада ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегияси”ни кўрсатишимизга бўлади. Бу “Ҳаракатлар стратегиясининг” асосий устуни сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: Давлат ва жамият тузилишини жадаллаштириш; Бу “Ҳаракатлар стратегиясининг” асосий устуни сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: Давлат ва жамият қурилишини шакллантириш;

  1. Қонун устунлигини таъминлаш ва суд ҳуқуқ системасининг янада ислоҳ қилиш;

  2. Иқтисодни янада ривожлантириш ва либераллаштириш;

  3. Ижтимоий соҳани ривожлантириш;

4. Хавфсизлик, миллатларо тотувлик, диний бағрикенглик, чуқур ўйланган, ўзаро фойдали ва амалий жиҳатдан ташқи сиёсатни амалга ошириш.
Юртимиз ривожланишидаги янги босқичнинг асосий белгиси сифатида ўтиш даврида ривожланишнинг ўзбек модели ёрдамида эришилган тинчликка асосланиб, элимиз ривожланишини тезлатиш деб қарасак бўлади. Иккинчи томондан жамият ривожланишининг тезлашишининг ортиши реформалар тезлигини талаб этади ҳамда жамиятнинг тезлашишини ҳисобга олишимиз биз учун янги қийинчиликларни олиб келиши шубҳасиз эди.
Ислоҳатларнинг янги босқичидаги ўзгаришларнинг бири сифатида манфаатларнинг устунлигини таъминлашда унинг ҳуқуқий-норматив таминланишининг реал амалга ошиши жараёнида эътибор қаратиш бўлди. Президентимиз “ислоҳат-ислоҳат учун эмас, инсон учун” шиорини илгари сурди.



Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish