1-босқич (20 дақиқа) Ўзбекистон республикасидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий воқеаларга доир



Download 1,86 Mb.
bet6/9
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#149134
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Ахборот ва мураббийлик соати УЗБЕК

4-босқич (20 дақиқа)


ФРАНСУА РАБЛЕ. «ГАРГАНТЮ ВА ПАНТАГРЮЕЛ»
АСАРИ
Рабленинг ҳаёти бўйича ҳар хил афсоналар бор:унинг акаси трактор эгаси бўлган, ўзи эса эркин ҳаёт кечирган. Рабле дунёдан кўз юмганда ҳикматли сўзлари чиққан деган гаплар бор. Таниқли китобнинг яратувчиси Шинон ёнидаги Лаура вилоятида жойлашган Ла Давения деган жойда дунёга келган.
Унинг аниқ қачон туғилгани номалум, 1485 ва 1495-йиллар деган тахминлар бор. Рабленинг акаси ҳақиқатгўй бўлган, юқори қатлам вакилларининг орасида обрўга эга одам бўлган, романда Грангюзе номи билан айтилади.
Тахминан, Рабле оилада эрта, етти ёки тўққиз ёшида руҳоний бўлган ёш бола эди.
Руҳонийлик Раблега бахт олиб келмади. Уни асари орқали ҳам билсак бўлади. У битта манастрни иккинчи билан алмаштириб, эркин руҳоний бўлиб олади ва Монпале университетида тиббиётни ўргана бошлайди.
Ҳозирги тиббиёт олийгоҳларида болалар унинг ютуқларини ҳавас билан қарайди. 1530-йилда ўқишни тугатгандан кейин Гиппократ ҳақида маърузалар ўқийди, яна бир йил ўтгандан кейин у Лион шифохонаси шифокори бўлиб ишлайди. Франсуз ёзувчиси Париж шаҳрида 1553-йилда вафот этган. 1527-йил монастрдан кетгандан кейин ҳуқуқ, топография, археологияни ўрганади. Ушбу йўналишлар бўйича бир қанча илмий меҳнатлар қилган.
1537-йил тиббиёт доктори бўлган. Беш бўлимдан иборат дунёга таниқли бўлган асари “Гаргантя ва Пантагрюел” романининг тўрт бўлимини 1533-53-йилларда ёзиб босмадан чиқарган. Асарнинг бешинчи бўлими эса, Рабледан қолган материаллар асосида номаълум муаллиф томонидан 1564-йилда яратилган. Рабленинг бу романи уйғониш даврининг франсуз маданиятининг, шу давр диний ва сиёсий ҳаётининг, фалсафий, педагогик ва илмий тафаккурнинг, ижтимоий ҳаёт ва маънавий интилишларининг чинакам бадиий энсклопедияси ҳисобланади.
Асарда ёзувчи хаёлий давлат ва персонажларни, ўта муболағали воқеаларни тасвирлашда ҳазил, мазах, истеҳзо ҳамда бошқалардан фойдаланади.
Ўрта аср аскетизмига, мунофиқликка қарши қарашларни, ўз даврининг гуманистик идеалларини халқ оғзаки ижоди руҳидаги ва бўрттирма образлар (Гаргантюа, Пантагрюел каби девдек инсонлар ва ҳақиқат изловчи Панург) орқали ифодалаган.
Бу роман Латонфен, Молер, Р.Коллан ижодига таъсир кўрсатган.
Учинчи ва тўртинчи китобларда Пантагрюелнинг кейинги бошидан ўтган воқеалар ҳақида сўз этилади. Бешинчи китоб устида жуда кўп музокоролар бўлган. Кўпчилик тадқиқотчилар шундай қарорга келган, қўл ёзмалар ёзувчининг ўзига тегишли, аммо уни нашрга бошқа бир инсон тайёрлаган.
Рабле ислоҳатлар бошида ижод қилган, шу даврларда даҳрийликда заррача шубҳа қилинган одам қаттиқ жазоланган, ундай жазони ўзгартириб бўлмаган. Унинг дўстларидан бири, ношир эттен Доле даҳрийликда айбланган ва ўтда куйдириб ўлдиришга ҳукм қилинган эди.
Рабле протестан ҳам, ҳурфикр ҳам, даҳрий ҳам эмас эди, фақат диний масалаларга жиддий қарайдиган эди. Ўтмишда роҳибик Рабле франсискан тариқатидаги монастрлик асосларининг зиддиятларига дуч келди.
1550-йилда Париждан бир неча мил наридаги Медондаги диний хизматдан Рабле истеъфога чиқади.
Рабле 1553-йилда вафот этди ва миш-мишларга қараганда Парижда дафн қилинган.
Бироқ унинг қабрини топиш имкони бўлмаган. Рабле шу қадар илтифотли инсон эдики, ҳар бир одам унда кўнглига ёққан ҳамма нарсани топар эди.Баъзилар учун у ҳазилкаш қизиқчи бўлса, бошқалар уни ҳушёр ислоҳатчи-ахлоқшунос деб билганлар.
Гаргантюа ва Пантагрюел” асари ва унинг сюжети
Қаҳрамонлар романда уларнинг пайдо боʻлиш тартиби боʻйича тақдим этилган. Бутун китоб ва ҳар бир бобдан олдин-кейинги воқеаларнинг қисқача тафсилоти келтирилади.
Бу роʻйхатда биринчи (“Гаргантюа”) ва иккинчи (“Пантагрюел”) китобдаги қаҳрамонларнинг исмларигина келтирилган. Барча номлар улар франсузча матнда қандай тақдим этилса, оʻшандай ёзилмоқда.
Гаргантюа – Шинондан сал нарида истиқомат қилувчи одамшаванда улкан зот. Утопия қиролининг дабдабали унвонига сазовор боʻлган отаси Грангузе аслида бор-ёʻгʻи қишлоқ боёни боʻлиб, унинг мулки бир неча мил квадратни ташкил этади.
Гаргантюа болалигидан ҳайратомуз қоʻмақайлиги билан танилади, қолган нарсаларда барча оʻсмир болалар қандай боʻлса, у ҳам шундай. Эскича таʼлимдан қониқмаган отаси оʻгʻлини Парижга оʻқишга юборади. Унга мураббий Понократ ҳамроҳлик қилади, у Гаргантюанинг онгига оʻз замонасининг янги инсонпарварлик қарашларини сингдиради.
Шаҳарда Гаргантюа бир қанча саргузаштларга дуч келади. Шулардан бири Париждаги Биби Марям ибодатхонасининг қоʻнгʻироқларини оʻгʻирлашдир. Бу қоʻнгʻироқларни Гаргантюа биясининг боʻйнидаги мунчоққа осиб қоʻймоқчи боʻлади. Шу орада Грангузе ва қоʻшниси монарх Пикрохол оʻртасида чинакам уруш чиқади.
Пикрохол исми остида Рабленинг отаси билан судлашиб юрган ер эгаси тасвирлангани истисно этилмайди.
Cасус белли пуч гап боʻлиб чиқади: қирол Пикрохолнинг фуқаролари бир нечта конни оʻгʻирлашади, аммо уруш ҳазилакам тус олмайди, бу қонга қон, жонга жон урушига айланади.
Отасидан хабар келгач, Гаргантюа шоша-пиша уйига қайтади ва рақибининг абжагʻини чиқаради. Бунда унга Жан – Тишмайдалагич лақабли бетайин роҳиб ёрдам беради – у франсуз роҳиби Тукдан бир туки кам эмасди.
Миннатдорлик юзасидан Гаргантюа Жаннинг онаси учун дабдабали аббатлик қуриб беради, унинг ҳаёти оʻрта аср монастирлик ҳаётига мутлақо тескари тамойилларга асосланган эди.
Монастирнинг эркагу аёл аҳли бир-бирлари билан никоҳдан оʻтишлари мумкин эди: улар тоат-ибодатлар билан вақт оʻтказмай, спорт оʻйинлари ва гуманитар илмларни оʻрганиш билан машгʻул боʻладилар.
Монастирдаги “Истаган нарсангни қил”, деган шиори шундан яққол гувоҳлик бериб турибди.
Иккинчи китоб биринчисининг қайсидир маʼнода заиф такрори ҳисобланади. Унинг бош қаҳрамони Гаргантюанинг оʻгʻли Пантагрюел боʻлиб, отасидан олийжаноблик ва сира соʻнмас иштаҳани мерос қилиб олган.
Отасига оʻхшаб, у ҳам Парижга боради, у ерда ҳуқуқ ва фалсафий мубоҳасаларда иштирок этиши шарофати билан машҳур боʻлиб кетади. Шу ерда у китобнинг аксилқаҳрамони, каззоб Панург деган одам билан ошлашиб қолади.
Унинг Пантагрюел билан муносабатлари Фалстафнинг шаҳзода Хел билан муносабатларини эсга солади.
Шу орада дипсодлар (“муштоқлар”)нинг Утопияга бостириб кирганлари ҳақида хабар келади. Пантагрюел қайтиб келади-да, душман коʻшинини тор-мор этади – у оʻзидан шунчалик коʻп пешоб чиқарадики, яқин-атрофида турган одамлар битта қолмай пешобга гʻарқ боʻлиб оʻлади.
Учинчи китобда Панург қонун боʻйича янги уйланган эркак ҳарбий хизматга бир йил кейин чақирилишини эслаб, уйланишга жазм қилади ва доʻстларидан маслаҳат соʻрайди.
Улар аёллариннг феʼл-атвори ва ижтимоий аҳволини муҳокама қилиб, охири коʻринмас баҳсга киришиб кетадилар, бир қанча бооброʻ олимларга – илоҳиётшунос, қонуншунос, фалакшунос, шифокор, файласуф ва қизиқчиларга мурожаат қиладилар. Уларнинг жавоблари бир хил боʻлса-да, тасалли бермас эди, бироқ тиниб-тинчимас Панург яна бир кишининг фикрини билишни истайди: у Илоҳий Шишанинг Оракулидан ёрдам олишни тавсия этади.
Учинчи китоб сайёҳлари оʻзлари билан олиб юрадиган пантагрюелион номли гиёҳнинг тавсифи билан якунланади.
Гиёҳ аслида наша оʻсимлиги эди, унинг мана бунақа аталишига сабаб, девқомат Пантагрюел мудом ташналик азобини тортиб юради, жаллод сиртмогʻи шаклидаги наша (коʻкнор) эса боʻйинни қилтириқ қиладиган хусусиятга эга.
Тоʻртинчи ва бешинчи китоблар Оракулни қидиришдаги саёҳатлар тафсилотларидан иборат. (Бу китобда олимлар саёҳатлар, хусусан, Шимоли-гʻарб ёʻлини қидиришга отланган сайёҳлар ҳақидаги ҳикояларнинг таʼсирини коʻзда тутадилар).
Сайёҳлар коʻплаб гʻаройиб ерларга қоʻнадилар бу ерлар мажозан турли билим вакилликларини намоён этади, Рабле оʻткир кулги остига олган бу даргоҳлар орасида руҳонийлар, қозилар, хазинабонлар, фалсафа олимлари ва бошқалар учрайди. Айрим лавҳалар саёҳатчиларнинг оʻзида ҳеч қандай маʼнони касб этмаган шунчаки муллажирингини ифодалаган.
Бунга шундай бир мамлакат мисол қилиб олинадики, у ерда ҳаво азбаройи совуқлигидан одамлар музга айланиб қоларкан, баҳорда эса эрир экан – бундай саргузаштлар барон Мюнхгаузен лофларида қайта-қайта такрорланади.
Бешинчи китоб охири нуқул мажозий маʼнода ёзилган. Шарҳловчилар коʻпчилигининг фикрича, Илоҳий Шиша ичида шаробдан коʻра ҳақиқатнинг оʻзи жойлашган, унинг барча мижозлари у томон интилганлари-интилган. Мақсадга етишдан олдин сайёҳлар виждонли ва тиришқоқ халқ яшайдиган Финус мамлакатидан оʻтадилар.
Ёʻлни ёритиб бориш учун улар Пер Ами деган одамни ёллайдилар. Шу ерда Рабле шундай номга эга, Раблега юнон тилини оʻргатган роҳиб – Франсискола эҳтиром изҳор этади. Охири улар қоҳина Бакбук қоʻл остида боʻлган Оракулга етиб келадилар.
Бакбук барчага бир стакандан зилолдай тиниқ сув улашади, ҳар ким оʻз стаканидаги сувда оʻзининг севимли ичимлигини коʻради, – ҳақиқат ҳам шундай, уни одамларнинг ҳар бири оʻз ҳолича тушунади.
Оракулнинг нутқини рамзий маʼнода ҳам талқин қилиш мумкин; у бир маʼнони илгари суради: “Ич!”
Баʼзи олимлар шундай тахминга борадиларки, Рабле оʻз ривоятини давом эттиришни ният қилган, жуда боʻлмаганда Пантагрюелнинг юртига қайтиши давригача кечган воқеаларни тасвирламоқчи боʻлган. Нима боʻлганда ҳам китоб яхшилик билан тугайди.

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish