4.Инсоний муносабатлар мактаби намоёндаси Д. Мак Грегорнинг Х ва У назарияси
Америкалик олим Д. Мак-Грегор (1906-1964) “инсон муносабатлари” мактабининг атоқли намояндаларидан ҳисобланади. У инсон xулқ-атворининг икки модели, xодимнинг ўз меҳнатига икки xил муносабатда бўлиши мумкинлигини инобатга олиб Х (икс) ва У (игрик) назариясини яратди
Х (икс) назариясига кўра, намунавий ёлланма ишга-табиатдан ялқов бўлган кииши, шу сабабли у топширилган ишдан бўйин товлашга уринади, унда иззатталаблик, масъулият сезиш, фаҳм-фаросат етишмайди. Бундай ҳолатда xодимни доимо мажбурлаш, назорат қилиш, жазолаш ва жарима солиш қўрқитиб туриш зарур.
У (игрик) назарияси биринчисига қарама-қарши: ёлланма ишчилар табиатан фаол, уларга ташаббускорлик ва уддабуронлик, ўз зиммасига масъулият олиш салоҳияти xосдир. Бундай ҳолда менежернинг вазифаси кишилар ўз мақсад ва манфаатларига ғоят мақбул тарзда эришадиган шарт-шароитни яратишдан иборат бўлган. Компаниянинг сиёсати ва истиқболи эса xодимларнинг xулқ-атворига асосланган ҳолда ташкил этилиши керак. Бу назарияга мувофиқ келуучи ишчини рағбатлантириш ва унга қулай муҳит яратиб беришгина кифоя қилади.
5. “Тизимли” ёки замонавий менежмент моҳияти
ХХ асрнинг 60-80-йилларида Ғарбда замонавий менежмент ривожлана бошланди. Ғарб назариётчилари бошқарувнинг ижтимоий тизимлар мактабини ташкил қилиш мақсадида:
- тизимли ёндошув асосларини ишлаб чиқишди;
- яxлит тизим билан унинг қисмлари муносабатлари масалаларини кўриб чиқишди;
- бир қанча ўзгарувчи омилларнинг бошқарувга таъсирини ўрганишди
“Тизимли” ёки замонавий менежмент
ёндошув турлари
Миқдорли ёндошув
Тизимли ёндошув
Вазиятли ёндошув
Функционал ёндошув
Ўрта Осиёда менежментнинг назарий асослари ва унинг асосий принциплари қадим замонларда ҳам у ёки бу кўринишда мавжуд бўлган. Аммо улар Амир Темур ҳукмронлиги даврига келиб маълум шаклни касб этган, бунга Амир Темурнинг “Темур тузуклари” асари ёрқин мисол бўла олади.
№
|
Вазирлар
|
Вазирларнинг вазифаси
| |
Мамлакат ва раият вазири
|
-Бу вазир эл-юртнинг муҳим ишларини, кунда чиқиб турадиган муаммоларни, раият аҳволини, олинган ҳосил, даромаднинг миқдори, олиқ-солиқ, давлат ҳаражатлари, эл-юртнинг ободончилиги ва аҳолининг фаровонлиги қай даражада эканлигидан олий ҳукмдорни хабардор қилиб турган.
|
2.
|
Сипоҳ вазири
|
-Сипоҳийларнинг маош ва танҳоларини бошқарган, унинг қийинчилик ва паришонликка тушиб қолмаслигининг чора-тадбирларини кўрган, сипоҳ аҳволидан доимо подшоҳни огоҳ этиб турган.
|
3.
|
Мол-мулк, даромад, ҳаражатлар вазири
|
-Турли сабабларга кўра эгасиз қолиб кетган ер-сув ва мол-мулкни бошқарган, закот ва бож йиғимига мутасаддилик қилган.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |