2 ва 2а шаклларидаги
маълумотлар ижрочилар салоҳиятини
аниқлаш ва илмий жамоанинг тадқиқотни амалга ошириш имкониятларини
тўғри баҳолашда муҳим аҳамият касб этади. Лойиҳа раҳбари ва
иштирокчиларининг илмий ишлари рўйхати (охирги 3 йил давомидаги нашрлар
қуйидаги хронологик тартибда келтирилиб, изчил кетма-кетликда рақамланади:
монография; патент; илмий мақола; илмий тўпламлар ва бошқа нашр ишлари)
3.4-шаклга қатъий риоя қилинган ҳолда расмийлаштирилиб, муаллиф, илмий
котиб томонидан имзоланади ва ташкилот муҳри билан тасдиқланади.
Лойиҳанинг
3-шакли
ижрочи ташкилотга оид бўлиб, сўралган маълумотлар
аниқ берилиши керак. Лойиҳанинг 4-шаклида қуйидагилар аниқ кўрсатилиши
лозим: лойиҳада ҳал этиладиган илмий муаммолар; қўйилган муаммони ҳал
этишнинг илмий аҳамияти ва долзарблиги; лойиҳада ҳал этиладиган
муаммонинг миқёси ва мураккаблиги, муаммони ҳал этишга хизмат қиладиган
аниқ вазифалар. Лойиҳанинг мамлакатда иқтисодий ўсиш ва ижтимоий
ривожланишни
таъминлайдиган
илмий
ва
технологик
захираларни
шакллантириш билан боғлиқлиги; адқиқотнинг илмий янгилиги, қўйилган
вазифа(лар)ни ҳал этиш ва режалаштирилган натижаларни олиш имкониятлари
(асослаб кўрсатилади);
тадқиқотга қўйилган муаммонинг ўрганилиш ҳолати,
жаҳон илм- фанидаги илмий-тадқиқот йўналишлари ва илмий рақобатчилар
ҳақида маълумот; камида 2 бет ҳажмда таклиф этилаётган усул ва ёндашувлар,
лойиҳа бажарилишининг бутун даври учун умумий иш режаси ва кутилаётган
натижалар; лойиҳани амалга ошириш натижасида ишлаб чиқилиши ёки
яратилиши режалаштирилган янги маҳсулот (товар, технология, хизмат)лар,
янги технологияларни яратиш ёки қўлланилаётган технологияларни
такомиллаштириш ҳақида маълумот; илмий жамоа томонидан лойиҳа мавзуси
бўйича мавжуд илмий захиралар (
илгари олинган натижалар, ишлаб чиқилган
дастурлар ва услублар кўрсатилади);
лойиҳани амалга ошириш учун илмий
жамоада мавжуд бўлган ускуналар, материаллар, ахборот ва бошқа манбалар
рўйхати
(жумладан, лойиҳани амалга ошириш учун улардан фойдаланиш
зарурати кўрсатилади);
лойиҳани амалга оширишнинг биринчи йилидаги иш режаси
(лойиҳа бўйича
режалаштирилган хизмат сафарлари (экспедициялари)ни ўз ичига олган ҳолда);
илмий гуруҳдаги ҳар бир иштирокчи (жумладан, лойиҳа раҳбари)нинг
лойиҳани амалга оширишнинг биринчи йилидаги иш мазмуни;
биринчи йил охирида кутилаётган аниқ илмий натижалар;
грант маблағи ҳисобидан лойиҳани амалга ошириш учун сотиб олиниши
режалаштирилаётган асбоб-ускуналар, материаллар, ахборот ва бошқа манбалар
Do'stlaringiz bilan baham: |