48 Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш – техник соҳасидаги эксперт билимларини сотиб олиш ёки кўпайтириш;
– ихтисослаштириш ва серияли ишлаб чиқаришни кенгайтириш;
– потенциал бозорларда ўсиш;
– ишлаб чиқариш имкониятларини такомиллаштириш ва бошқалар.
Технологияларни тижоратлаштиришнинг дунёдаги университетлари
орасида жуда машҳур бўлган "спин-аут компаниялар", "спиннинг
компаниялари" ва "ажралиб чиқадиган компаниялари" деб номланувчи спин-
офф компанияларни ташкил этилиши ҳисобланади.
Мамлакатимизда улар одатда кичик инновацион корхоналар (КИК) деб
номланади. Интеллектуал мулк объектлари университетнинг спин-офф
компаниясининг низом жамғармасидаги иштироки сифатида ҳисобга олинади.
Шундай қилиб, университетлар ўзларининг тадқиқотлари натижаларини
тижоратлаштириш учун филиаллар ташкил қиладилар, даромаднинг фоизини ва
интеллектуал фаолият натижаларига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш
ҳуқуқини оладилар. Кўпинча спин-офф компаниясининг яратиш жараёнида
венчур фонди ёки инвестор лойиҳани молиялаштириш эвазига компания
акцияларининг бир қисмини олган ҳолда иштирок этади. Спин-офф
компаниялари университет шароитида технологияларни тижоратлаштиришнинг
энг муваффақиятли ва самарали шакли деб ҳисобланади, статистик
маълумотларга кўра, бошқа турдаги кичик корхоналар билан таққослаганда
ушбу турдаги компаниянинг “омон қолиш” даражаси жуда юқори. Спин-офф
компаниялари нафақат асосий университетнинг иқтисодий ривожланишига,
балки юқори технологияли компания сифатида қўшилган қиймат яратадиган ва
янги иш ўринлари яратадиган минтақа ва мамлакатнинг ривожланишига ҳам
таъсир қилади. Рори О'Ши спин-офф компанияларининг (ажралиб чиқадиган
компанияларнинг) ривожланиши ва шаклланишидаги муваффақиятларга таъсир
этувчи қуйидаги белгиларни қайд этади
1
: шахсий фазилатлар ва тадбиркорнинг
мотивацияси;
тадқиқотни
молиялаштириш
ҳажми
ва
манбалари;
тадбиркорларнинг малакаси; технологияларни тижоратлаштиришга ёрдам
берадиган университетнинг ташкилий тузилмаси; факультетларнинг рейтинги;
университет шароитида тадбиркорлик маданиятини қўллаб-қувватлаш ва
ривожлантириш
даражаси;
венчур
капиталига
кириш;
минтақанинг
инфратузилмаси ва эҳтиёжларини билиш; ихтирочилар ҳуқуқларини
легаллаштириш.
Спин-офф компаниялари ва инновацион лойиҳаларнинг университетларда
муваффақиятли ташкил этилишига янги ташкил этилган корхоналарни ташкил
этишда эксперт, бошқарув, иқтисодий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатадиган, унинг
1
O'Shea R. P. Determinates and consequences of university spinoff activity: a conceptual framework // The Journal of
Technology Transfer. 2008. №33. P. 653-666.