20 Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш Тадбиркорлик университети тарихи Калифорнияда (XX асрнинг
40 йилларининг охири 50 йилларнинг бошларида) Силикова (Кремли) водийсини
яратиш билан бошланади. Бунинг асосий мақсади Массачусета технологик
университети билан бизнес ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш бўлган.
Европада биринчи тадбиркорлик шаклидаги биринчи университет
1994 йилдан Халмерс университети (Гетеборг) ҳисобланади.
Биринчи марта “тадбиркорлик университети (институт)” ибораси
британиялик тадқиқотчи Бертон Кларкнинг “Тадбиркорлик институтларини
яратиш. Трансформациянинг ташкилий йўллари” номли китобида қўлланилган.
“Тадбиркорлик университети” концепциясининг муаллифи бўлиб Стенфорд
университети профессори Генри Ицковиц ҳисобланади
1
.
Тадбиркорлик университетининг асосий қирралари
1.
Тадбиркорлик университетлари ижтимоий тадбиркорлик билан
шуғуланадилар. П. Друкер “тадбиркорлик на фанга, на санъатга тааллуқли эмас
- бу аниқ фаолият, амалиёт” деб ҳисобланаган.
Тадбиркорлик университетининг мазмун-моҳиятини ҳатто Й.Шумпетер
(1883-1950 йй.) томонидан аниқланган қуйидаги 4 та жиҳат орқали ифодалаш
мумкин:
-янгиликлар (инновациялар)га интилиш;
-таваккалчиликни билиш;
- ўз кучига ишониш;
-ўз мустақиллигини ҳис этиш.
Тадбиркор “креатив бузиш” билан шуғулланади ва ресурсларнинг янги
комбинацияларини амалга оширади.
2.
Тадбиркорлик университети ўз фаолиятини молиялаштиришнинг
кўпканалли тизимига эга. Унинг асосий манбалари: 1) таълим хизматларини
амалга ошириш; ўқув-услубий адабиётларни нашр эттириш ва сотиш; 3)
маблағларни бизнесдан қўшма тижорат лойиҳаларни жалб этиш орқали топиш;
4) минтақавий буюртмаларни бажаришдан тушумлар; 5) давлат буюртмалари; 6)
битирувчилар; 7) халқаро филантропик(ҳомийлик, хайрия) ташкилотлар.
Фандрейзинг (турли мақсадлар учун пул маблағларини йиғиш). Эндаумент
(хайрия инвестицион фонди, университет ҳамжамиятини қўллаб-қувватловчи
жуда муҳим дастак).
3.
Тадбиркорлик университети доимий равишда янги фаолият турлари
билан шуғулланиш борасидаги яъни, рақобатчиликни кучайтириш ва фаолиятни
диверсификациялаш, маркетинг хизматини яхшилаш каби ташаббуслар билан
чиқади. Шунингдек, мавжуд (назорат қилинадиган) ресурслар ва инновациялар
1
Тазарбеков К.А. К разработке « Дорожной карты трансформации университета «Туран» в инновационно-
предпринимательский университет». Тезисы.- алматы: Университет «Туран», 2016. С. 5.