21
БОШ ИЛМИЙ-МЕТОДИК МАРКАЗ
доирасидаги имкониятларни излаш, технопаркли муҳит ва технопаркча тафаккур
билан шуғулланадилар.
4.
Тадбиркорлик университети ўзининг ички кучига(пермаментли) мос
ҳолда чуқур трансформациясини амалга оширади. Тадбиркорлик университети-
бу амбицион мақсадлар + самарали ташкилий ўзгаришлардир. Тадбиркорлик
ташкилотига фан, таълим ва инновация ўртасидаги янги баланс керак бўлади.
Инновациявийлик ва лойиҳали йўналтирилганлик ҳам таълимни ҳам илмий
тадқиқотларни ўз ичига қамраб олади. Натижада, профессионализм
тушунчасининг ўзгариши рўй беради. Фанлараро жамоавий ишлаш услуби
тасдиқланади. Илмий тадқиқотларда асосий эътибор асосан амалий
тадқиқотларга ва инновацияларни ишлаб чиқишга қаратилади.
5.
Тадбиркорлик университети халқаро алоқаларни қўшган ҳолда ташқи
муҳит билан ўзаро хатти-ҳаракатларни янги босқичга олиб чиқади.
Тадбиркорлик университетининг ҳамкорлар билан кўп томонлама ўзаро хатти-
ҳаракатларини Г.Ицковицнинг “Учала спирал” тамойили орқали кўриб чиқиш
мумкин: бизнес, ҳукумат, университет.
“Учала спирал” моделининг асосида Г.Ицковицнинг қуйидаги тасдиқлари
ётади:
1)
бизнес, ҳукумат ва университетнинг ўзаро ҳамкорликдаги тадбиркорлик
фаолиятидаги имконият тамойили;
2)
ҳукумат, бизнес ва таълим моделида улар бир-бирига чамбарчас боғлиқ
бўлиб, инновацион иқтисодиётда университет бош ролни ўйнайди.
3)
кўрсатилган субъектлар орасидаги ўзаро муносабатлар борган сари
яқинлашиб, чегаралар босқичма-босқич йўқолиб бормоқда.
Тадбиркорлик университети ролининг ортиши билимларни “генерациялаш”
механизмни шакллантириш сифатида уларни амалиётда қўллашгача олиб
боришга қодирлиги билан изоҳланади. Бунда акселарацион (кучайтирувчи)
дастурлар, асосан ёшлардан иборат бўлган янги жамоалар муваффақиятли star-
up – стартаплар (“жараённинг бошланиши”), spin-off - спинофлар (“реклама,
хабар жўнатиш”, “ҳамкорликдаги натижа”) -тижорат мақсадидаги таклифлар
учун шўъба компанияларни ажратиш йўли билан қайта ташкил этиш муҳим рол
ўйнайди.
Бугунги кунда тадбиркорлик университетлари глобал ахборот жамиятида ва
халқаро алоқаларни мустаҳкамлашда, цивилизациялараро синегрия сиёсатини
амалга оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу борада европаликлар
америкаликлардан ўрганишган бўлишса, бизлар ҳам америкаликлар ҳам
европаликлардан, ҳам хитойликлардан ҳам ўрганишимиз лозим.
Шундай қилиб, тадбиркорлик университети – бу:
биринчидан, университет-ўз миссияси доирасида тадбиркор;
Do'stlaringiz bilan baham: |