36
Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш
-
олий таълим муассасаларида бакалавриат ва магистратурада таҳсил
олаётган талабаларга илмий фаолият олиб бориш учун зарур шарт-шароитлар ва
рағбатлантириш механизмлари яратилади. Натижада ўқишни битирган ва илмий
фаолиятини давом эттиришни билдирган магистрларнинг сони кўпаяди;
-
докторантлар билан ишлаш, улар томонидан олиб борилаётган ишларни
назорат (мониторинг) қилиш, ҳимояга ўз вақтида чиқишини таъминлаш
механизмлари янада такомиллаштирилади.
Илм-фанни ривожлантиришнинг замонавий инфратузилмасини яратиш
борасида қуйидаги ишлар амалга оширилади:
-
илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасаларининг илмий
лабораториялари замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланади ҳамда
бутловчи қисмлар билан таъминланади;
-
илмий фаолият инфратузилмалари (илмий ташкилотлар ва олий таълим
муассасалари) доирасида миллий илмий лабораториялар тармоғи яратилади;
-
илм-фанни ривожлантириш учун маҳаллий ва хорижий олимларга
марказларнинг асбоб-ускуналари, тажриба-ишлаб чиқариш базалари ва бошқа
илмий ресурсларидан фойдаланишга кенг имкон яратилгандагина илмий
ташкилотлар ҳамда муассасалар салоҳиятидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш
таъминланади. Бунинг учун илмий ташкилотлар ҳузурида илмий
ривожланишнинг устувор йўналишлари бўйича жамоавий фойдаланиладиган
илмий лабораториялар ҳамда GLP ва GMP жаҳон стандартларига мос ускуналар
билан жиҳозланган замонавий лаборатория мажмуалари босқичма-босқич
ташкил этилади;
-
нодавлат лойиҳа ва конструкторлик ташкилотларини ривожлантиришга
эътибор қаратилади ва инвестиция дастурлари доирасида қўллаб-қувватланади;
-
илмий ташкилотлар, университетлар таркибида илмий-инновацион
кластерлар, инновация марказлари, конструкторлик устахоналари, бизнес
акселераторлар, стартап акселераторлари ташкил қилинади. Ҳудудий
марказларда эса инновация марказлари, ёшлар технопарклари, технологиялар
трансфери марказлари, кичик илмий-ишлаб чиқариш кластерлари ҳамда
инновацион полигонлар ташкил қилинади;
-
илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, маҳсулотлар маркетинги билан
шуғулланадиган алоҳида компаниялар ташкил этилиб, илм-фанга оид дастурлар
доирасида яратилган янги ишланмалар маркетингини юритиш ва шерикликда
тижоратлаштириш мажбуриятлари юкланади;
-
хусусий сектор ва хўжалик юритувчи субъектлар, жумладан давлат
бошқаруви органлари иштирокидаги жамғармалар ташкил қилинади ҳамда янги
ишланмаларни тижоратлаштириш учун шарт-шароитлар яратилади;
Do'stlaringiz bilan baham: |