33
БОШ ИЛМИЙ-МЕТОДИК МАРКАЗ
ёндашувни қўллаш, янги бошқарув воситаларини жорий этиш ва улардан
фойдаланиш йўлга қўйиш;
-
республикада илмий соҳанинг ҳолати ва келгусида ривожланишини
аниқлаш учун мақсадли кўрсаткичларнинг стратегик жиҳатдан мақбул базасини,
илмий фаолият соҳасидаги чуқур, батафсил эксперт-таҳлил ва прогноз ишларини
тайёрлаш ҳамда амалга ошириш бўйича миллий дастур ишлаб чиқиш;
-
илмий ташкилотларнинг ҳолати ва иш фаолиятини баҳолаш, илм-фанни
тараққий эттириш бўйича давлат сиёсатини мувофиқлаштириш ва стратегик
ривожланишнинг вазифа ҳамда йўналишларини белгилаш, илмий-тадқиқот
соҳаси ривожланишининг салбий ва ижобий томонларини аниқлаш учун
тизимли равишда (ҳар уч йилда бир маротаба) маҳаллий илмий салоҳият, давлат
илмий-техник экспертизаси ва илм-фанни ривожлантиришнинг устувор
йўналишлари халқаро аудит ташкилотлари томонидан мустақил фан аудитидан
ўтказиш;
-
ваколатли давлат органи томонидан йиллик мониторинг тизими йўлга
қўйиш, йўналишларидан келиб чиққан ҳолда мустақил фан аудити натижалари
билан уйғунлаштирилган илмий ташкилотларнинг миллий рейтинг тизими
шакллантириш;
-
илмий ва техникавий ривожланишнинг афзалликлари ва нуқсонлари
тўғрисида хулоса чиқаришга имкон берадиган, ҳар бир соҳанинг инновацион
ривожланишидаги истиқболли илмий ва технологик йўналишларини аниқлаш,
илмий, техникавий ва саноат-технологик фаолият натижаларини иқтисодий
баҳолаш мақсадида форсайт гуруҳлари ташкил этиш ва форсайт тадқиқотлари
ўтказиб бориш;
-
устувор қадам сифатида илмий ташкилот раҳбари лавозимига илм-фан
тизимини бошқариш кўникмасига ва иқтисодий билимга эга бўлган ёш
мутахассисни тайинлаш амалиёти киритиш;
-
илм-фанда ўзини ўзи бошқариш тизимини ривожлантириш орқали давлат
ва илмий ташкилотлар ўртасида ижтимоий шерикликни кучайтириш ҳамда
унинг доирасида лойиҳаларни амалга ошириш, илмий йўналишларни
шакллантириш ва уларнинг самарали фаолият юритишини таъминлаш ҳамда
илмий мактаблар, фан намояндалари ва етакчи олимларнинг соҳадаги
масъулиятини ошириш мақсадида ҳар бир фан йўналишлари бўйича нодавлат
нотижорат ташкилотлари сифатида фан жамиятлари ташкил қилиш.
Илм-фан
ва
илмий
фаолиятни
молиялаштириш
тизимини
такомиллаштириш ва молиялаштириш манбаларини диверсификациялаш
борасида қуйидаги ишлар амалга оширилади:
-
илм-фан соҳасига йўналтириладиган маблағлар босқичма-босқич 2022
йилгача ялпи ички маҳсулотнинг 0,8 фоизи миқдоригача оширилади. Бунда
Do'stlaringiz bilan baham: |