29-модда. Божхона органлари ходимларининг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш
Божхона органлари ходимларининг ёки уларнинг яқин қариндошларининг мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлиқ ҳажмда қопланади, ушбу сумма кейинчалик айбдор шахслардан ундириб олинади.
30-модда. Божхона органлари ходимларининг давлат пенсия таъминоти
Божхона органлари ходимлари, боқувчисини йўқотган тақдирда эса уларнинг оила аъзолари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорларда давлат пенсия таъминотини олиш ҳуқуқига эга.
31-модда. Божхона органлари ходимларининг давлат суғуртаси
Божхона органларининг ходимлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан давлат томонидан мажбурий суғурта қилинади.
32-модда. Божхона органларининг ходимларига ва уларнинг оилаларига ижтимоий ёрдам кўрсатиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси божхона органларининг хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимларига, шунингдек ҳалок бўлганларнинг оилаларига бир маротабалик нафақа тайинлашга ҳақли.
Қонун ҳужжатларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган божхона органлари ходимларининг фарзандларига уларни божхона органларидаги хизматга ва Олий ҳарбий божхона институтига ўқишга қабул қилишда афзалликлар берилиши мумкин.
6-боб. Якунловчи қоидалар
33-модда. Божхона органларининг рамзлари
Божхона органлари байроқ ҳамда фарқлаш белгисига эга бўлиши мумкин.
Божхона органларининг байроғи ҳамда фарқлаш белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
34-модда. Божхона органларининг молиялаштирилиши ва моддий-техника таъминоти
Божхона органларининг молиялаштирилиши ва моддий-техника таъминоти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Божхона органлари ходимлари бепул формали кийим-бош билан таъминланади. Ашёвий таъминот нормалари, шунингдек формали кийим-бошни кийиш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади.
Божхона органларида бюджетдан ташқари жамғарма ташкил этилиши мумкин.
Божхона органларининг ходимлари хизмат мажбуриятларини бажаришда махсус транспорт воситаларидан, шу жумладан божхона органларига тегишлиликни билдирувчи махсус ёруғлик сигналларига ва товушли сигналларга, бўёқли рангли график схемага эга бўлган транспорт воситаларидан, шунингдек бошқа махсус воситалардан фойдаланади.
Божхона органларининг моддий-техника ва транспорт таъминотидан фойдаланиши тартиби, шунингдек уларнинг нормалари ҳамда лимитлари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |