Виртуал сервер. Кеча-ю кундуз интернетга уланган компютерни ишлатиш оддий фойдаланувчига қимматга тушади. Шунинг учун улар бошқа сервернинг хотирасидан бўш жойни ижарага олишади ва виртуал серверга эга бўлишади. Бу худди ўзингизнинг интернетда ваколат хонангизга ўхшагандай. Албатта, фойдаланувчи жисмоний сервер билан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмайди, лекин тармоқ орқали виртуал серверга кириб, керакли маълумотларни ёзиб қўйиши мумкин. Кейин тармоққа киритилган маълумотларни бошқа фойдаланувчилар кеча-ю кундуз ўқиши мумкин.
Одатда, бундай хизматни провайдерлар кўрсатади ва уни “xosting” (инглизча - ҳостинг) деб аташади.
Сервердаги хостинг хизматлари икки хил бўлади: пулли ва бепул. Пулли хостинг хизматларга бой ва тез ишлайди, бепулида эса хизмат турлари кам, ишлаш тезлиги паст ва сайтингизда ўзгаларнинг рекламалари пайдо бўлиб туради. Ўрганишга бепул хостинг бўлаверади, лекин жиддий лойиҳалар учун пулли серверлар зарур.
Прокси-сервер. Прокси-сервер – фойдалнувчи ва интернет орасидаги махсус воситачи дастур. Уни ишлатиш шарт эмас, лекин бу дастур ёрдамида wеб саҳифаларининг юклаш жараёнини тезлаштириш мумкин. Прокси-сервер Интернетдан кўп кўрадиган саҳифаларни қаттиқ дискдаги омборга сақлайди ва яна шу саҳифалар сўралганда Интернетдан эмас, балки хотирасидан кўрсатади.
Одатда, прокси-сервер ажратилган серверга ўрнатилади ва тармоқ хизматларини ҳам бажаради: маҳаллий тармоқ компютерларини Интернетга улайди. Тармоқдаги компютерлар интернет сўровларини ажратилган серверга узатишади, серверда эса прокси дастури сўровларни интернетга чиқаради ва ташқаридан келган маълумотларни тармоқ компютерларига етказиб беради. Яна прокси дастури ёрдамида компютерларнинг тармоқдаги иш жараёнини бошқариб, кузатиб туриш ҳам мумкин
Ажратилган сервер ва Протокол
Ҳар хил компютерлар ва турли дастурлар тармоқ алоқаси жараёнида бир- бирларини тушуниш учун махсус техник қоидалар қўлланилади. Тармоқ соҳасида бундай қоидалар тўплами протокол (баённома) деб аталади. Ҳозирги кунда энг кўп қўлланилаётган протокол – ТCП/ИП дир. Бу протокол функсиясини оддий почта хизматига ўхшатса бўлади. Агар сиз хатни жўнатмоқчи бўлсангиз, уни конвертга жойлаштирасиз, конверт устига жўнатувчи ва қабул қилувчи манзилларни ёзасиз ва кейин почта қутисига ташлайсиз. Хатингиз қандай қилиб манзилга етади, қайси почта бўлимларида бўлади, қайси почталён олиб боради сизга фарқсиз. Асосийси хат тез ва бутун етиб бориши. Ҳудди шундай ТCП/ИП протоколи тармоқда ишлайди. Жўнатиладиган маълумот пакетга жойлаштирилади ва пакетга жўнатувчи ва қабул қилувчи компютер манзиллари ёзилади ва тармоққа узатилади. Шундай қилиб тармоқнинг битта маршрутизаторидан (йўл кўрсатадиган махсус қурилма ёки компютер) манзилга қараб энг қисқа йўлларини танлаб, кейинги маршрутизаторга узатилиб, пакет керакли манзилга етказилади. Фақат оддий почтадан фарқи маълумотни етказиш вақти кунлар билан эмас, сониялар билан ўлчанади.
Тармоқнинг узатиш йўллари тиқилиб қолмаслиги учун ТCП протоколи катта ҳажмли маълумотларни кичик қисмларга бўлиб, алоҳида пакетларда узатади. Ҳар бир пакет интернетда ИП протокол хизмати ёрдамида алоҳида саёҳат қилади. Пакетлар манзилга етгач, ТCП протоколи бўлинган маълумотни йиғади ва бошланғич ҳолатига келтиради. Агар қандайдир пакет манзилга етиб келмаса, ТCП протокол уни такроран жўнатишни талаб этади, токи маълумот бутун етиб келмагунгача. Шунинг учун ТCП/ИП ишончли протокол деб айтилади.
Аслида, ТCП/ИП – бу протоколлар оиласи ҳисобланади. Унниг ичида бир неча бошқа протоколлар ҳам мавжуд:
* УДП (Усер Датаграм Протокол) – ТCП протоколига ўхшаш, лекин ишончсиз (пакет етиб борганини эътиборга олмасдан ишлайди). Бу протокол баланд тезликда ишлайдиган жараёнларда, масалан, видеоконференциаларда ва тармоқнинг махсус хизматлари учун қўлланилади.
* ФТП (Филе Трансфер Протокол) – бу файлларни тармоқда узатиш протоколи. Компютердан компютерга файлларни узатиш имкониятини яратади ва ўзининг ишида ТCП протоколига таянади.
* СМТП (Симпле Маил Трансфер Протокол) – электрон почтанинг узатиш содда протоколи. Тармоқнинг иккита иҳтиёрий нуқтаси орасида почта жўнатувини таъминлайди.
* Телнет – масофадаги компютерларда ҳар хил амалларнинг бажарилишини таъминлайди. Бу ҳолатда фойдаланувчининг компютери терминал (маълумот жўнатувчи) ролини ўйнайди. Сиз буйруқларни киритасиз, улар масофадаги компютерда бажарилади ва сизнинг экранингизда уларнинг натижаси намоён бўлади.
* ҲТТП (Ҳйпер Техт Трансфер Протокол) – гиперматнни узатиш протоколи. WWW – технологияси асосида ишлайди.
Бундан ташқари, кўплаб, бошқа протоколлар ҳам мавжуд, лекин улар билан фойдаланувчилар камроқ учрашишади. Керак бўлса махсус адабиётлардан улар ҳақида маълумот олиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |