1.4. Узатмалар ва уни турлари
Машинасозликда механик, электрик, пневматик ва гидравлик узатмалардан фойдаланилади.
Машинанинг энергия манбаидан, машинани иш бажарувчи қисмларига талаб қилингандек ҳаракатларни узатиб ўзаро боғловчи механизмлар узатмалар дейилади.
Машина деталлари курсида, асосан механик узатмалар ўрганилади.
Ишқаланиш ҳисобига ишлайдиган узатмалар:
- тасмали ва фрикцион узатмалар.
Илашиш ҳисобига ишлайдиган узатмалар:
-тишли, занжирли ва червякли узатмалар.
Энергияни бевосита энергия манбаидан қабул қилиб олувчи вал етакловчи вал деб, бу валдан энергияни қабул қилиб, иш бажарувчи қисмларга узатувчи ва етакланувчи вал деб аталади.
Узатмаларни асосий параметрлари:
Фойдали иш коэффициенти ( т] ) ва узатиш сони 1 ҳисобланади.
Ф.И.К. қуйидагича аниқланади:
N1-етакловчи вал қуввати: N2- етакловчи вал қуввати
Узатишлар сони “i” қуйидаги ифодадан аниқланади.
Фрикцион узатмалар
Агар етакловчи валнинг ҳаракати етакланувчи валга ишқаланиш кучи воситасида узатилса, бундай узатмалар фрикцион узатмалар дейилади.
Тасмали узатмалар
Бундай узатмалар 10-15 м, баъзан 25-40 м гача масофага айланма ҳаракат узатиш учун хизмат қилади. Ўзаро бир ёки бир неча тасмалар билан қамраб олинган етакловчи ва етакланувчи шкифлардан иборат бўлади (1.7- расм).
Етакловчи шкивдаги куч, етакланувчи шкивга тасмани таранглиги натижасида шкив билан тасмка орасида ҳосил бўладиган ишқаланиш кучи ҳисобига узатилади. Қурилиш машиналарида энг кўп тарқалган тасмали узатмалардан понасимон тасмали узатмалар ишлатилади.
Қурилиш машиналарида ишлатиладиган понасимон тасмалар етти хил (О,А,Б,В,Г,Д,Е) турда чиқарилади ва буларни ҳар бири маълум қувватни узата олиш учун мўлжалланган. Масалан: «А» турдаги тасма 1,6+2,6 кВт қувватни «Д» тасма эса 20+32 кВт қувватни узата олади.
Тасмали узатмаларнинг афзалликлари - тузилиши ва ишлатилиши содда, арзон шовқинсиз ишлайди, тасмани сирпаниши ҳисобига ортиқча зўриқиш бўлмайди.
Тишли узатмалар
Тишли узатма айланма ҳаракатни яқин масофага узатиш сонини ўзгартирмай узатишга имкон беради. У бир-бири билан илашиб ишлайдиган иккита етакчи ва етакланувчи тишли ғилдираклардан иборат бўлади. Етакловчи ғилдирак, одатда кичик бўлиб, шестерня деб юритилади, етакланувчиси эса катта бўлиб, ғилдирак дейилади.(1.8-расм).
Вал ўкларининг геометрик жойлашувига кўра параллел ўкли узатмалар, ўзаро кесишувчи ўқли конуссимон тишли узатмалар, айкаш ўкли цилиндрик винтли, червякли узатмаларга бўлинади.
Ғилдиракдаги тишларнинг жойлашувига кўра узатмалар тўғри тишли ва қия тишли бўлади. Умуман тишли узатмалар тасмали узатмаларга нисбатан катта қувватларни узата олади, узатиш сонлари ўзгармас, Ф.И.К катта бўлади, узовда чидамли ва ишончли ишлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |