Ушбу мавзуни ўрганиб чиққач, Сиз қуйидагиларни билишингиз лозим:
Чет эл валютасидаги хўжалик операцияларинг моҳиятини
Курс фарқларини тан олишпи
Хорижий бўлинмаларнинг туркумланишини
Чет эл корхоналар молиявий ҳисоботларини миллий валютада қайта ҳисоблашни
Чет эл валютадаги хўжалик операцияларига тегишли ахборотларни ёритишни
1. Чет эл валютасидаги хўжалик операцияларинг моҳияти
Чет эл валютасидаги операциялари деб - чет эл валютасида белгиланадиган ёки бажарилишини талаб қиладиган битимларга айтилади, бунинг ичига корхона:
а) нархлари чет эл валютасида белгиланган товар ёки хизматларни сотиб олса ёки сотса;
б) тўланиши ёки олиниши лозим бўлган суммалари чет эл валютасида белгиланган қарзларни олганда ёки берганда;
в) алмаштириш бўйича амалга оширилмаган битимнинг иштирокчиси бўлиб қолганда (тўлов келажакда амалга оширилганда);
г) бошқа йўл билан активларни сотиб олганда ёки сотганда, чет валютасида белгиланган мажбуриятларни зиммасига олганда ёки ҳисоб қилганда содир бўлган битимлар ҳам киради.
Баланснинг валюта моддаларига қуйидагилар киради:
кассадаги, банкдаги депозит ва ссуда счётларидаги валюта маблағлари, шу жумладан аккредитивлар ҳам;
чет эл валютадаги пул хужжатлари;
чет эл валютада ифодаланган қисқа муддатли ва узоқ муддатли қимматли қоғозлар;
дебеторлик ва кредиторлик қарзлари, чет эл валютасида олинган кредит ва заемлар.
Чет эл валютасида содир бўлган операция, ушбу операция санасидаги чет эл валютаси суммасига ҳисобот валютаси ва чет валютаси ўртасидаги алмаштириш курсини қўллаш орқали ҳисобот валютасида акс эттирилиши керак.
Муомала санасидаги алмаштириш курси, одатда, касса алмаштириш курсига тенг деб ҳисобланади. Халқаро амалиётда амалий мақсадда, кўпинча операция содир бўлган санадаги хақиқий курсга яқин курс қўлланилади, масалан, ҳисобот даври ичида содир бўлган чет эл валютасида амалга оширилган ҳамма муомалалар учун бир хафта ёки бир ойнинг ўрта ҳисобдаги курсини ишлатса бўлади, Аммо, агарда валюта алмашиш курси сезиларли тебраниб турса, маълум бир ҳисобот даври ичидаги ўрта ҳисоб курси қўлланилиши тўғри келмайди.
Баланс ҳисоботи санасига валюталар алмаштириш натижасида курсдаги фарқлар қуйидагича акс эттирилади:
хорижий валютадаги пул маблағлари ҳисобот даврининг охирига мавжуд бўлган валюта алмашиш курсини ҳисобга олган ҳолда акс эттирилади;
хорижий валютада тарихий қийматда кўрсатилган пулсиз маблағлар қиймат аниқланган санадаги алмашиш курсини ҳисобга олган ҳолда акс эттирилиши лозим;
хорижий валютада хаққоний қийматда кўрсатилган пулсиз маблағлар хаққоний қиймат аниқланган санадаги алмашиш курсини ҳисобга олган ҳолда акс эттирилиши лозим.
2. Курс фарқларини тан олиш
Курс тебранишлари сабабли содир бўлган бухгалтерия балансини тайёрлаш кунидаги пул маблағларининг баланс нархи ўзгариши, улар содир бўлган даврнинг даромадлари ёки харажатлари деб тан олинади.
Ҳисоб - китобни амалга ошириш даврида пул моддасининг ҳисобланган қиймати ва пул моддасининг баланс нархи ўртасида фарқ келтириб чиқарадиган курс тебранишлари, ҳисоб қилинган даврнинг даромадини ёки харажатларини кўпайтиради. Курсдаги фарқлар, қарши курашишнинг амалий воситаси бўлмаган кучли девальвация ёки валютанинг қадрсизланиши натижасида пайдо бўлиши мумкин. Бу холат, активларни яқинда сотиб
олишдан келиб чиққан ва қайта ҳисоб -китоб қилиниши мумкин бўлмайдиган хорижий валютада ёзилган мажбуриятларга таъсир этади. Бундай курсдаги фарқларни, тузатилган баланс қиймати икки нархдан - қоплаш нархи ёки активни сотиш ёки ундан фойдаланиш орқали олиш мумкин бўлган суммасидан - баланд бўлмаган ҳолда мос келадиган активларнинг баланс қийматига киритилади.Агар корхона актив сотиб олиш натижасида чет валютасида ифодаланган мажбурият пайдо бўлса, ва девальвация ёки валютанинг қадрсизланиши пайтида курснинг ўзгариши натижасида зарарлар пайдо бўлса ва суғурта операцияларни ўтказишнинг амалий имконияти бўлмаса, зарарлар харажатларга эмас, балким ушбу активнинг баланс қийматининг ошишига олиб келади (БХХА).
Курс фарқлари активнинг баланс қийматига шундай холларда олиб борилади, қачонки корхона активни сотиб олиш натижасида пайдо бўладиган чет эл валютасидаги мажбуриятни мумкин бўлган йўқотишлар хатаридан суғурта қилиш ёки тўлашга имкони мавжуд бўлганда. Лекин, алмашиш курсининг ўзгариши натижасида пайдо бўлган зарарлар, мажбурият тўлана олинмаганда ва қарши кураш учун амалий воситалар бўлмагандагина, актив билан боғлиқ бўлган бевосита зарарларнинг бир қисмини ташкил этадилар, масалан, валюта билан боғлиқ операциялар устидан назорат натижасида хорижий валюта олиш кечиктирилса. Шундай қилиб, руҳсат қилинган альтернатив усул бўйича, счёти хорижий валютада ёзилган активнинг нархи. оқибатда, корхона бевосита яқинда харид қилинган активдан келиб чикадиган мажбуриятларини тўлаши керак бўлган ҳисобот валютада кўрсатилган сумма каби саналади.
Ҳозирги вақтда курс фарқларининг ҳисоби 2001 йил 16 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан рўйхатга олинган "Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботларда акс эттириш тартиби тўғрисидаги Низом" (кейинги ўзгартиришлар ва қўшимчалар) билан тартибга солинади.
Юқорида қайд этилган Низомга мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар ҳар ойда ҳисобот ойнинг охирги кунига Ўзбекистон Республикаси Марказий Банк курси бўйича баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолаши зарур. Қуйидагилар қайта баҳоланмайди:
чет эл валютасига сотиб олинган хўжалик юритувчи субъектнинг мулклари (асосий воситалар, номоддий активлар, товар-моддий бойликлар, инвентар ва хўжалик жихозлари);
устав капитали (фонди) миқдори ва хўжалик юритувчи субъект, шунингдек чет эл инвестицияларга эга бўлган корхоналар таъсисчилари (қатнашчилари) нинг улуш нисбатлари.
Пайдо бўлган курс фарқлари хўжалик юритувчи субъектнинг ихтиёрига қараб бухгалтерия ҳисобида икки усулда акс эттирилиши мумкин:
молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига тўғридан-тўғри ўтказиш усули: ижобий фарқ
молиявий фаолият бўйича даромадларининг ҳисоби счётларига, салбий фарқ
молиявий фаолият бўйича харажатларнинг ҳисоби счётларига,
Do'stlaringiz bilan baham: |