5. Ҳисобни ҳисоблаш тамойили бўйича юритиш. Молиявий ҳисоботлар ҳисоблаш тамойилига мувофиқ ҳисоблаш асосида тайёрланиши керак. Бу тамойил молиявий ҳисоботга қуйидагича таъсир қилади:
Хўжалик операциялари ва ходисалар пул маблағлари келиб тушганида ёки тўланганида эмас балиим, улар амалга ошган пайтда тан олиниши талаб қилинади.
Бу бухгалтерия балансида актив сифатида акс этиирилган пул маблағларни ёки бошқа молиявий ресурсларни олиш ҳуқуқини беради.
Бу бухгалтерия балансида мажбурият сифатида акс эттирилган пул маблағларни тўлаш ёки хизмат кўрсатиш мажбуриятни юклайди.
Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда ушбу даврга тегишли бўлган даромадлар ва харажатлар акс эттирилиши керак.
Ҳисоблаш тамойили мувофилик тамойилига тўғри келади, яъни даромад пул маблағлари олинганида эмас товар сотилганда ёки хизмат кўрсатилганда ҳисобланади. Ҳисоблаш тамойили қўлланганда харажатлар пул маблағлари тўланган пайтидан катъий назар, у билан боғлиқ бўлган даромад тан олинган даврда тан олинади.
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ҲИСОБЛАШ УСУЛИ БЎЙИЧА ЮРИТИШГА ТААЛЛУҚЛИ МИСОЛЛАР Даромадни ҳисоблаш 1 - Мисол Март ойида мижозга 10 000 сўм тўлаши учун счёт-фактура юборилди. Тегишли ҳисобот даврида ушбу даромадни ҳисобга олинишини таъминлаш учун қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси берилади:
Дт Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар 10 000
Кт Ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатишдан олинган даромадлар 10 000
Мижоз апрел ойида тўловни амалга оширганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси берилади:
Дт Миллий валютадаги пул маблағлари 10000
Кт Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар 10000
2 - Мисол Шартномага биноан, мижоз сервис хизмат кўрсатиш компаниясига кўрсатилган хизмат учун ҳар чоракда 3 000 сўм тўлаши керак. Тегишли ҳисобот даврида ушбу даромад ҳисобга олиниши учун, уни ҳар ой ҳисобга олиш керак: Январ:
Дт Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар 1 000
Кт Ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш олинган даромадлар 1 000
Феврал ва март ойида шунга ўхшаш бухгалтерия ўтказмалар ўтказилади ва мижоз уч ойдан кейин тўловни амалга оширади:
Дт Миллий валютадаги пул маблағлари 3 000
Кт Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар 3 000
3- Мисол Компания йилига 60% ставкаси билан 6 ойга 120 000 сўм инвестицияга куяди. Ҳисоблаш тамойилига мувофиқ компания ҳар бир ойда фоизлар ҳисоблаб боради. Бухгалтер ҳар ойи бухгалтерия дафтарида қуйидагича бухгалтерия ўтказмасини беради:
Дт Олинадиган фоизлар 6 000
Кт Фоиз кўринишидаги даромад 6000