Соф реализация 765050 Бу жорий йилда ҳар 1 сўм сотилган товарларга компания натижада 0,62 сўм фойда олганлигини кўрсатади. Фойда олишдаги ўзгариш компаниянинг рентабеллик коэффициентини йилдан йилга ёки бошқа компанияга солиштириш йўли билан олиниши мумкин. ўтган йили корхонанинг соф фойдаси 725 000 сўм сотиш хажми 40 500 сўмни ташкил қилган.
Соф маржа 2001 йилда:
Соф фойда = 40500 = 5,6% Соф реализация 725 000 Активларнинг даромадлииги (RОА) бошқарилаётган активлар хажми ва соф фойда ўртасидаги муносабатни ўрнатади. Активларнинг даромадлилиги коэффициентини ҳисоблаш йўлларидан бири соф фойдани активларнинг умумий хажмига бўлиш йўли билан ҳисобланади. Активларнинг даромадлилиги 2002 йилда:
Соффойда = 47 7500= 071 Барча активлар 668 050 Шунда қилиб, «Типикал» ҳар 1 сўм активга 0,071 сўм соф фойда ишлаб топган
Капиталнинг даромадлиик коэффициенти (RОЕ) пулнинг қандай ишлаётганлигини ўлчайди. Бу акциялар қийматини баҳолашда инвесторлар фойдаланадиган ва анча кенг тарқалган кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Бозор - харидорлар ва сотувчилар - тўғри қарорни аниқлашга йўл кўрсатади. Кўп холларда инвесторлар ўзларининг бозор баҳоларида инвестиция қилиш ёки маълум бир муддат кутиб туриш борасидаги шахсий қарорларини қабул қилишга ҳаракат қиладилар. Кўпчилик инвесторлар аниқ компаниялар капитали даромадлилиги коэффициентини таҳлил қиладилар. Капиталнинг даромадлилик коэффициенти активлар берилишини молиявий леверджга кўпайтириш йўли билан ҳисобланади: Капиталнинг даромадлилик коэффициенти 2002 йилга:
Соф Фойда = 47750 = 0,138 Ўз капитали 346 050 Корхона активларининг ҳар бир сўмига 1,15 сўм соф тушум олди.
Корхона соф тушумнинг ҳар 1 сўмига 0,062 сўм фойда ишлаб олди.
Корхона активларидаги ҳар 1 сўмга 0,071 сўм фойда ишлаб олди.
Корхона инвестиция қилинган капиталнинг ҳар 1 сўмига 0,137 сўм фойда ишлаб олди.
Бир акцияга тўғри келувчи фойда, Акцияга тўғри келувчи фойда яна бир рентабеллик кўрсаткичи, ёки ҳар бир акцияга тўғри келадиган соф фойда кўрсаткичи бўлиб ҳисобланади. Бу коэффициент компаниянинг дивиденд тўлаш ва ривожланиш қобилиятини аниқлашда қўлланилади. Акцияга тўғри келадиган фойда соф фойдани (имтиёзли акцияга тўланадиган дивидендларни айириб, агар улар мавжуд бўлса) муомаладаги акцияларнинг ўртача сонига бўлиш йўли билан ҳисобланади.
2002 йилнинг бошига корхона 14 700 муомаладаги акцияга эга. 2002 йил 1 июлда компания 500 акцияни сотди. Бу қўшимча акциялар муомилада олии ой бўлди. Муомаладаги акцияларнинг ўртача сонини ҳисоблаш учун, йил давомида акцияларнинг ҳар бир чиқарилишини акциялар муомалада бўлган даврга кўпайтириб ва сўнгра олинган маълумотларни қўшиш керак.
14 700 акция х 1 йил =14 700 акция
500 акция х1/2 йил = 250 акция
Уртача тортилган = 14950 муомиладаги акция
Акцияга тўғри келадиган фойдани ҳисоблаш:
Соф Фойда = 47750 = 3,19/акция