Муомаладаги оддий акцияларнинг 14 950
ўртача торнинган сони
Юқорида келтирилган акцияга тўғри келадиган фойданинг ҳисоб-китоби оддий таркибли капиталга эга бўлган компаниялар томонидан ишлатилади.
Огохлантириш. Молиявий коэффициентлар маълум бир давр учун компания фаолияти тўғрисида тасаввурга эга бўлиш ва уни бошқа шунга ўхшаш компаниялар, ҳамда мазкур тармоқнинг худди шундай хажмдаги компаниялари билан солиштириш мақсадида ҳисобланадилар. Компаниянинг иқтисодий таҳлилини фақат бир йиллик маълумотлардан фойдаланиб ва бошқа шу каби компаниялар билан солиштирма таҳлилни амалга оширмасдан ўтказиш жуда мураккабдир.
19-1 МОЛИЯВИЙ КОЭФФИЦИЕНТЛАРНИНГ ТАҲЛИЛИ
1.«Кристалл» компаниясининг молиявий ҳисоботлари асосида қуйидагикоэффициентларни ҳисобланг:
Ливидлик коэффициенти
Ишчанлик фаоллиги коэффициенти
Тўлов қобилияти коэффициенти
Рентабеллик коэффициенти
2.Молиявий коэффициентларга асосланиб «Кристалл» компаниясининг молиявий фаолияти таҳлилини қилинг.
20 - БОБ. ШАРТЛИ ВОҚЕАЛАР
Ушбу бобни ўзлаштиргач Сиз қуйидагиларни билишингиз лозим:
Шартли воқеаларнинг моҳияти ва мазмунини
Шартли воқеалар ҳисобини
Молиявий ҳисоботларда шартли воқеаларни акс эттиришни
Шартли воқеаларнинг моҳияти ва мазмуни
БХХА шартли воқеаларга қуйидагича таъриф беради: амалдаги шартлар ёки воқеалар, маълум ноаниқликларни корхона олиши мумкин бўлган фойда (кейинчалик «шартли фойда») ёки мумкин бўлган зарар (кейинчалик «шартли зарар») келтириб чиқаради, яъни охирги натижада бир ёки бир неча келгусидаги воқеалар содир бўлгандан ёки бўлмагандан кейин хал қилиниши мумкин. Бундай ноаниқликни хал қилиш, активлар олинганлиги, ёки мажбуриятлар камайганлиги, ёки зарар, ёки активлар шикастланганлиги ёки мажбуриятлар пайдо бўлишлигини тасдиқлаши мумкин.
БҲХС шартли воқеалар бўйича ҳисоб сиёсатини аниқайди, унга у мувофиқ қуйидагича бўлиши мумкин:
1.Эхтимолли. Келгуси воқеаларнинг юз бериши (ёки юз бермаслиги) эхтимолли эканлиги.
Эхтимол эмаслиги. Келгуси воқеаларни юз бериши ёки юз бермаслиги эхтимолдан узолиги.
Ноаниқлиги. Келгуси воқеаларни юз бериши (ёки бермаслиги) эхтимолининг ноаниқлиги.
Шартли воқеанинг содир бўлиш эхтимоллиги
Эхтимол
|
Аниқланиши мумкин бўлган сумма
|
Аниқланиши мумкин бўлмаган сумма
|
Шартли зарар
|
Зарар ва мажбуриятлар ҳисобланади ва ҳисоботда акс эттирилади
|
Зарар ҳам, мажбурият ҳам ҳисобланмайди; молиявий ҳисоботда тушунтиришда акс эттирилади
|
Эхтимол эмас
|
Ҳисоблаш ҳам, изоҳ ҳам талаб қилинмайди, лекин изоҳ тушунтириш хатида қабул қилинса бўлади
|
Эхтимол
|
Шартли фойда
|
Ҳисобланмайди, истисно тарикасида гайри оддий шароитлардан ташкари, лекин тушунтириш хатида маъносини очиб бериш талаб қилинади
|
Тушунтириш хатида маъносини очиш талаб қилинмайди, бу янгилиш хулоса чикаришнинг олдини олиш учун қилинади
|
Эхтимол эмаслиги
|
Маъносини очиш тавсия қилинмайди
|
2.Шартли воқеалар ҳисоби
БХХА талаб қиладики, бунда шартли зарар, агар қуйидаги 2 шартга риоя қилинса молиявий ҳисоботда фойдани камайтириш йўли билан акс эттирилади:
Келгуси воқеа таъсирида молиявий ҳисоботда активлар камаяди ёки мажбуриятлар вужудга келиш эхтимоли мавжуд;
Зарар суммаси асосли равишда хксобланиши мумкин.
Бироқ қўшимча очишлар маъкул. Шартли зарар ва мажбуриятларнинг тан олиниши акс эттиришга доир учта мисол билан изоҳланади.
3. Молиявий ҳисоботларда шартли воқеаларни акс эттириш
Do'stlaringiz bilan baham: |