1-боб. Бухгалтерия ҳисобининг концепциялари ва тамойиллари



Download 2,87 Mb.
bet12/159
Sana20.03.2022
Hajmi2,87 Mb.
#503914
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   159
Bog'liq
хайрулло китоб

Давр бошига
бухгалтерия баланси

Ҳисобот даврининг бошига умумий активлар

=

Умумий мажбуриятлар

+

Хусусий капитал




Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот

Ҳисобот давридаги соф фойда

=

Даромадлар

-

Харажатлар

+

Фойда/Зарарлар



Тақсимланмаган фойда тўғрисидаги ҳисобот

Ҳисобот даврининг охирига тақсимланмаган фойда

=

Ҳисобот даврининг бошига тақсимланмаган фойда



+

Ҳисобот даврига соф фойда

-

Диви-
дендлар




Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот

Ҳисобот даврининг охирига хусусий капитал

=

Ҳисобот даврининг бошига хусусий капитал

+

Соф фойда

+

Акционерларнинг янги қўйилмалари




Ҳисобот даврининг охирига
бухгалтерия баланси

Ҳисобот даврининг охирига умумий активлар

=

Умумий мажбуриятлар

+

Хусусий капитал

Молиявий ҳисоботда жорий актив ва жорий мажбуриятлар ўртасидаги ўзаро ҳисобни ўтказиш мумкин эмас. Ўзаро ҳисоб - бу активлардан мажбуриятларни айириш жараёнидир, ҳамда корхонанинг амалдаги аниқроқ жорий коэффицентини чеклаб ўтиб.яхшироғини кўрсатиш имконини беради. Ўзаро ҳисоб унга фақат қонуний ҳуқуқ берилганда руҳсат этилади. Масалан. бирор банк счётида 5 000 сўмлик мажбурияти ва унга карши ўша банкнинг бошқа счётида 8 000 сўмлик депозит қўйилмаси бўлса, у ҳолда ўзаро ҳисобга руҳсат берилади чунки банк қонуний равишда иккита депозит счётларини ўзаро ҳисоб қилиши мумкин.
4. Бухгалтерия балансининг тавсифи
Хўжалик субьектнинг бухгалтерия баланси ҳисобот даврига унинг ресурсларини ва молиявий таркибини тушунтирган ҳолда молиявий холатини акс эттириши керак.
Хўжалик субьектнинг бухгалтерия баланси молиявий ахволни турли кўрсаткичларини мужассамлаган ҳолда тақдим этилиши зарур. Бухгалтерия балансининг асосий элементларига қуйидагилар киради:

  • Моддий активлар;

  • Номоддий активлар;

  • Молиявий активлар;

-Захиралар;

  • Дебеторлик қарзи;

  • Пул маблағлари ва пул эквивалентлари;

  • Кредиторлик қарзлар;

  • Ажратмалар;

  • Фоизлар тўлашни талаб этадиган мажбуриятлар;

  • Хусусий капитал ва резервлар.

Активлар

=

Мажбуриятлар

+

Хусусий капитал

А

=

М

+

ХК

Бухгалтерия балансида жорий ва узоқ муддатли активлар ва мажбуриятларни алоҳида гурухлар бўйича туркумланиши фойдали маълумотни тақдим этади, чунки бунда айланма капитал сифатида доимо фойдаланишда бўлган соф активлар ва субъектнинг узоқ муддатли операцияларида ишлатиладиган активлар орасида фарқ намоён бўлади. Шунингдек. Балансда жорий операцион цикли олишга мўлжалланган активлар ва шу даврда тўланиши лозим бўлган мажбуриятлар ажратилади.
Жорий (айланма) активлар
Актив жорий деб қуйидаги холларда тавсифланади:

  • хўжалик субъектни операцион фаолиятни қисми бўлса ва унинг олиниши ёки фойлаланиши субъектнинг операцион циклини нормал холатида кутилса;

  • у асосан қисқа муддат ичида қайтадан сотиб юбориш ёки ҳисобот кунидан бошлаб 12 ой мобайнида фойдаланиш мўлжалланган бўлса.

Узоқ муддатли (ножорий) активлар
Ножорий активлар қуйидаги активлардан иборат:
• субъект фаолиятида узоқ муддат асосида фойдаланишга, мўлжалланган, шу жумладан унинг мулки бўлмиш бино ва иншоотлар, номоддий активлар, ривожланиш харажатлари ва гудвилл;
• инвестициялар қилиш учун саланадиган ва 12 ой мобайнида сотишга мўлжалланмаган.
Қисқа муддатли мажбуриятлар
Мажбуриятлар қисқа деб қуйидаги холларда таърифланади:

  • Улар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисобот кунидан бошлаб 12 ой ичида амалга оширилса;

  • Қолган моддалар ножорий мажбуриятларга киради.

  • Жорий мажбуриятларни таърифи жорий активларга ўхшашдир. Баъзи мажбуриятлар, масалан иш ҳақи, солиқлар ва бошқа операцион харажатлар жорий активлар ҳисобидан қопланишни талаб этади, чунки субъектнинг оддий операцион циклида айланма капитални ташкил этувчи мажбуриятлар деб ҳисобланади. Бундай операцион моддалар гарчи улар бўйича ҳисоб-китоб 12ойдан ошадиган даврга мўлжалланган бўлсада жорий мажбуриятлар таркибида ҳисобга олинади.

  • Жорий мажбуриятларга шунингдек банк овердрафтлари, тўланадиган дивидендлар, даромадсолиқлари, бошқа носавдо кредиторлик қарзлар, операцион циклига нисбатан жорийлигинганиклаш кийн бўлган фоизлар тўланишини талаб этадиган узоқ муддатли қарзларни жорий қисми, холбуки улар ҳисоб-китобни ҳисобот кунидан бошлаб 12 ой ичида бажарилишини талаб этади.

• Айланма капитални узоқ муддат асосида молиялаштиришга мўлжалланган фоизларни тўлашни талаб этадиган ва 12 ой мобайнида ҳисоб-китоби амалга оширилмайдиган узоқ муддатли(ножорий) мажбуриятларга киритилади.
Хусусий капитал
Хусусий капитал - бу фирмадаги мулкдорларнинг эгалик қилиш улушидир У қолдиқ улуш ҳисобланади, чунки у ўзида фирманинг активларидан мажбуриятлар чегирилгандан кейин қолган суммани акс эттиради. Хусусий капитал ўз ичига қўйилган капитал ва тақсимланмаган фойдани олади. Қонунчилик талабларига мувофиқ, манбаларни аниқроқ акс эттириш учун хусусий капитал қуйидаги бўлимларга эга. Корпорациялар учун кўпинча қуйидаги манбалар характерлидир:

  • Акционерлик капитал.

  • Қўшимча киритилган капитал.

  • Бошқа киритилган капитал.

  • Тақсимланмаган фойда.

5. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг тавсифи
Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот хўжалик субъектнинг жорий ҳисобот даврига ишлаб чиқариш (асосий ва операцион), инвестицион ва молиявий фаолият турларини тавсифлайди ва фаолиятнинг ушбу турларини ҳар тарафлама тушунишга ёрдам берадиган усулда тузилади.
Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот қуйидаги элементларни ўз ичига киритиши керак:

  • асосий (операцион) фаолиятдан олинган тушум (даромад);

  • операцион фаолиятнинг натижалари;

  • инвестицион фаолиятнинг натижалари:

  • фавқулотдаги фойда ва зарарлар;

  • ҳисобот даврдаги соф фойда ёки зарар.

БХМАга мувофиқ қўшимча сатрлар, сарлавхалар ва натижалар молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг олд қисмида акс эттирилиши керак.
Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот берилган ҳисобот даврининг бошига ва охирига бўлган баланслар ўртасидаги боғловчи бугин вазифасини бажаради. Ҳисобот молиявий хўжалик операциялари (даромадлар ва харажатлар) келтириб чиқарган молиявий-хўжалик фаолиятидаги ўзгаришларни тушунтириб беради. Қуйидаги схема буни кўрсатади:




Download 2,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish