Таянч атамалар:
1. Молиявий ҳисоб - бу бухгалтерия ҳисобига оид Қонун ва ҳисоб принциплари асосида юритиладиган ва асосан корхонанинг молиявий ҳолати билан боғлиқ ахборотларни шакллантирадиган тизимидир.
2. Бошқарув ҳисоби – бу мавжуд объектларни бошқариш учун зарур бўлган ахборотларни идентификациялаш, ўлчаш, тўплаш, тизимлаштириш, таҳлил ва интерпритациялаш ҳамда узатиш тизимидир.
3. Таннарх ҳисоби - маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархини шаклланиш жараёни ва калкуляциясига доир ахборотларни тўплаш, қайта ишлаш ва интерпритацияси билан шуғулланувчи тизимдир.
4. Стаф ваколати – бу ўзаро мулоқот бўлиб, буйруқли бошқаришга асосланмасдан, ходимларнинг пастки, ёнидаги ва юқоридаги ваколатлар билан иш алоқасида бўлишидир.
5. Функционал ваколат – бу буйруқ асосида ёнидаги ёки пастки бўлимларга ўзаро ҳурмат асосида махсус функционал вазифаларни бажариш учун берилади.
6. Тришурешип - бу капитал сармояси, қисқа муддатли молиялаштириш, банк, кредитлаш, суғурта ва пул маблағлари менежери билан боғлиқ ишларга жавобгар бўлимдир.
7. Контроллёр - бу бевосита менежментлик ва молиявий бухгалтерия ҳисобига жавобгар бўлган молиявий ижорачи бўлимдир.
8. Бюджет - бу ҳаракатларга оид режаларнинг миқдорий ифодаланиши, координациялашуви ва амалга ошириш воситаларини мужассамлантирувчи лойиҳадир.
9. Бухгалтерия ҳисоби - бошқарув фаолиятида режалаштириш воситаси сифатида «бюджет»ларни тайёрлашда бевосита иштирок этиш, назорат қилиш воситаси сифатида эса ҳаракатлар натижаларини ўлчаб “бажарилишлар ҳисоботлари”ни тузиш ва ҳақиқий натижалар билан режани таққослаш асосида мавжуд фарқларни аниқлаш, шунингдек бошқарув тизимида “тескари боғлиқлик»ни ўрнатиш тизимидир
Ўзини ўзи текшириш учун саволлар:
1. Молиявий ва бошқарув ҳисобига таъриф беринг?
2. Бошқарув ҳисобининг объектлари ва асосий вазифалари нималардан иборат?
3. Бошқарув ҳисоби тизими қандан таркибий элементлардан иборат?
4. Таннарх бухгалтерия ҳисоби бошқарув ҳисобида қандай рол ўйнайди?
5. “Таннарх бухгалтерия ҳисоби менеджмент бухгалтерия ҳисобининг бир қисми плюс молиявий бухгалтерия ҳисобининг ҳам бир қисми” тушунчасини тавсифланг?
6. Корхонада бошқарув ҳисобини ким юритади?
7. Молиявий ва бошқарув ҳисобининг алоқалари нималарда намоён бўлади?
8. Молиявий ва бошқарув ҳисобининг фарқли белгилари нималардан иборат?
9. Бошқарув ҳисоби корхоналар менеджмент тизимида қандай рол ўйнайди?
10. Стаф ваколати деганда нимани тушунасиз?
11. Компаниялар контроллер департаментининг асосий функция ва вазифалари нималардан иборат?
12. Бошқарув ҳисоби қарорлар қабул қилиш жараёнида қандай иштирок этади?
Do'stlaringiz bilan baham: |