44
осуда ҳаѐт,
фаровон турмуш, солиҳ фарзандлар сўрашади. Янги ҳаѐт остонасида турган ѐшлар учун
мана шу онлардаги ибодатнинг ўрни жуда ҳам беқиѐс.
Аниқланишича, келин-куѐв бирга намоз ўқишганида иккиси танасидаги зарарли зарядлар,
руҳий таранглик йўқолиб, ўрнини хотиржамлик, бир-бирига меҳр-муҳаббат туйғуси эгаллар экан.
Афсуски, ота-бобларимиз амал қилиб келган мана шу одат бугунги кунда бир оз
унутилаѐзгандек. Унинг ўрнига ҳар хил бидъат-хурофотлар ўргатиляпти. Аслида, оила остонасида
турган ѐшларга жўяли маслаҳат берилса, ирим-сиримларга йўл қўйилмаса, янги қурилган оила
аъзолари бахти учун мустаҳкам замин тайѐрланган бўлади.
Намоз ўқиб дуо қилишгач, келин-куѐв ўзларига ажратилган хонага киришади... Ораларида
ўзаро суҳбат қурилади, бир оз илиқлик пайдо бўлганидан кейин куѐв
келинга мулойимлик билан
яқинлашади... Илк ҳаракатлар жуда муҳимдир. Таналар бир-бирига тегадиган вақтда куѐв ўзини қўпол
тутмаслиги керак. Чунки, бу кечадаги ҳар битта ҳаракат бутун умр эсда қолади, инсоннинг келгуси
ҳаѐтига таъсир қилади.
Куѐв аввалдан режалаштирилган қисқа суҳбат муҳитини яратади. Бу суҳбатда севгисини,
биргаликда уйғонадиган ҳиссиѐтларни тилга олади, аѐлига ҳам гапириш имконини беради.
Шундай
қилинса, ҳаяжон босилади, ораларида яқинлик пайдо бўлади. Жинсий алоқадан олдинги суҳбат жуда
муҳим. Чунки баъзи аѐлларда ўта кучли ҳаяжон яқинликка тўсқинлик қилиши мумкин. Натижада
ғийбат, мишмиш гаплар бошланади. Кимнидир касал деб табибга, кимнидир кўнгли йўқ, деб иссиқ-
совуқ қилиш учун фолбин олдига олиб борилади…
Бундай ҳаяжонли дамда тутилиш эркакда ҳам бўлади. Буни тўғри тушуниш, ѐмонликка
бурмаслик лозим. Ёшлар бир-бирларини тушуниб олгунларича муҳлат берилади, ҳовлиқиш
ярамайди...
Жинсий алоқадан олдин “бисмиллаҳ”, деб мана бу дуо ўқилади: “Ё Аллоҳ! Бизни,
бизга
берадиганинг фарзандни шайтондан йироқ қил”.
Шундай дуо қилинса, туғилажак фарзандга шайтон зарар етказа олмайди.
Эр-хотин алоқа вақтида нозик муносабатда бўлади, қўпол ҳаракат қилмайди, тозаликка риоя
этади. Қўшилишдан олдин ҳазил-ҳузул, ўйин-кулги қилиш, эркалаш лозим. Шунда шаҳват тўла
қўзғалади. Тўлиқ шаҳват билан дунѐга келган фарзанд соғлом, бақувват бўлади. Шунингдек, жинсий
алоқа вақтида гаплашмаслик, устига бирон нарса ташлаб олиш тавсия этилади.
Афсус билан айтамиз, баъзи жойларда куѐвнинг бемаза ўртоқлари ѐки куѐвжўраси озгина ароқ
ичиб олса ҳаяжон бўлмаслигини “маслаҳат” бераркан. Бу – жудаям нотўғри гап. Чунки, ароқ ичган
одамнинг луқмаси булғанади, дуоси қабул бўлмайди. Қолаверса, ҳаром ичимлик қонга сингиб,
бўлажак зурриѐтга салбий таъсир қилиши мумкин. Биринчи кечани ҳаром луқма билан бошласа, бу
нарса келгуси ҳаѐтига салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Шунинг учун бу
борада жуда эътиборли
бўлишни йигитларга алоҳида тайинлаймиз.
Ҳаяжонни босиш учун намоз ўқишдан, дуо қилишдан зўр нарса йўқ. Бунда Аллоҳдан яхшилик
сўралади, савоб олинади. Бир ҳаракатда иккита фойда! Ҳаром нарсаларни еб нима фойда топади
одам?! Фақат зарар кўради: имонига ҳам, соғлиғига ҳам катта зиѐн етади.
Мусулмон одам ҳар қандай ҳолатда шариат кўрсатмаларига амал қилади. Шу билан бахтли
бўлади. Бугунги кунда дин-диѐнатдан бехабар айрим ѐшлар куѐвжўралик қилиб, ўзларича “фойдали”
маслаҳатлар беришади. Бундоқ эътибор берилса, уларнинг кўрсатмаси на
динимизга, на миллий
қадриятларимизга тўғри келади. Кўпи Европага тақлидан қилинадиган ишлар. Унутмайлик: биз –
мусулмон фарзандимиз. Шунинг учун ҳар бир амалимиз муқаддас Динимиз кўрсатмасига биноан
қилинади. Никоҳ кечасидаги ишлар ҳам шариат кўрсатмаларига мос равишда амалга оширилади. Ота-
боболаримиз мана шундай тавсияларга амал қилиб кам бўлишмаган. Биз ҳам аждодлар йўлидан
борсак, икки дунѐ саодатига эришамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: