1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

ЯШАШДАН МАҚСАД НИМА? 
Тириклик моҳияти нима? Инсон бу фоний дунѐга нега келади-ю, нега кетади? деган савол 
хаѐлига келмаган одам кам топилса керак. Чиндан ҳам ҳаѐт моҳияти нимадан иборат? 
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган: “Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат 
қилишлари учун яратдим” (Зориѐт сураси, 56-оят). 
Бундан чиқди, Парвардигоримиз бизни ибодат қилиш учун яратган. Бу ѐруғ оламга 
келишимиздан мақсад шу. Агар биз ҳалол-покиза яшасак, чин инсонларга хос ҳаѐт кечирган, 
зиммамиздаги вазифани адо этган бўламиз. 
Ибодат, деганда фақат намоз, рўза ѐки ҳаж тушунилмайди. “Ибодат” сўзи “бўйсуниш”, “итоат 
этиш” мазмунига эга. Аллоҳга итоат этиш У Зотга ибодат қилишдир. “Аллоҳ менга ҳалол касб-кор 
қилишни буюрган”, деб пешона тери билан тирикчилик қилган одам ҳам – худди намоз ўқиган, рўза 
тутган каби – ибодат қилган бўлади. 
“Ҳаѐтга нега келдим?”, “Яшашдан мақсадим нима?” деб ўзига савол берадиган мулоҳазали 
инсон мана шу оятдан батафсил жавоб топади. Зеро, ҳаѐт фақат еб-ичиш, маишат қилиш, ўйин-кулгию 
ѐтиб-туришдангина иборат эмас. Моддиятга ѐпишиб олиб асосий мақсадни унутиб қўйган одам 
охиратда надоматга қолади. Доно халқимизда “Сўнгги пушаймон ўзингга душман” деган нақл бор. 
Охиратда аттанг деб афсусланишдан ѐмони йўқ. Ақлли одам имкон борида, нафас кириб-чиқиб 
турганида умр мазмунини идрок этиб, икки дунѐси учун керакли ишларни қилади. 
Эътибор берсак, ҳаѐт сон-саноқсиз ташвишлар, турфа воқеалар гирдобида кўз очиб юмгунча 
ўтиб кетади. Кунлар, ойлар, йиллар худди бир лаҳза каби изсиз йўқолади. Ўтган умримизга назар 
ташларканмиз, ундан қандайдир узуқ-юлуқ хотиралар қолганини кўрамиз. Бироқ одамлар нима 
учундир ана шу ҳақиқатни – ўлимнинг муқаррарлигини ўйламасликка уринадилар. 
Шундай одамлар бор, “Еб-ичганинг, маишат қилганинг қолади”, деб кўнгли тусаган ишларни 
қилади, ҳалол-ҳаромнинг фарқига бормайди, бахтни фақат тўкин-сочин ҳаѐтдан иборат деб билади. 
Наҳотки одам боласи дунѐга фақат еб-ичиш, ўйин-кулги, кайф-сафо қилиш учунгина келган бўлса?! 
Наҳотки ҳазрати инсондек мукаммал хилқат мана шундай арзимас нарсалар учун яратилган бўлса?! 



Ҳаѐт моҳиятини англаш қалбни поклашда, ҳақиқий бахт-саодатга эришишда муҳим ўрин 
тутади. Инсон ѐруғ оламга нега келганини билса, қалби тоза, кўнгли пок, йўли равон, толеи баланд 
бўлади. 
ҲИКМАТЛАР 
1. Ўткинчи дунѐни қўй, мангу маконга интил. Сен бу дунѐни ташламасанг, бу дунѐ сени 
ташлайди (Юсуф Хос Ҳожиб). 
2. Ўтган умрингни мулоҳаза этиб, тавба қилишга шошил. Чунки ажал етса, уни кечиктириш ҳеч 
кимнинг қўлидан келмайди (Маҳмуд Замахшарий). 
3. Биз ҳақиқатни ҳаѐтдан олдик. Ҳаммадан илгари шахс ўзини танисин, сўнгра бошқани! Зеро, 
“Ўзини билмаган ўзгани билмас” сўзи турмуш онасининг дард чекиб туққан тўнғич ўғлидир (Абдулла 
Қодирий). 
4. Бир ғаройиб ҳақиқатни кашф қилдим – нақадар омонат экан биз бугун яшаѐтган дунѐ (Озод 
Шарафиддинов). 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish