1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?


Ёғсиз уй пишлоғи, творог, бринза каби сут маҳсулотлари



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

Ёғсиз уй пишлоғи, творог, бринза каби сут маҳсулотлари сингиши учун тахминан 90 дақиқа 
зарур бўлади. Бир марта истеъмол учун 120-240 грамм кифоя қилади. 
Жониворлардан олинадиган протеинлар ҳазми учун: тухум сариғи – 30 дақиқа, бутун 
тухумга – 45 дақиқа кетади. Бир кунлик меъѐр – 1 ѐки 2 дона. 
Балиқлар 45-60 дақиқада ҳазм бўлади. Кўпи билан 180 грамм ейилади. Жўжа 1.5-2 соатда ҳазм 
бўлади. Кўпи билан 120 грамм истеъмол қилинади. 
Курка гўшти 2-2.5 соатда сингади. Бир ўтиришда кўпи билан 120 грамм ейиш мумкин. 
Қўй ва мол гўшти 3-4 соатда ҳазм бўлади. Бир ўтиришда ейиш миқдори – 120 грамм
124

ОВҚАТЛАНИШ ОДОБЛАРИ 
Овқат ейишнинг ҳам одоблари бор. Агар инсон уларга амал қилса, соғлиғи жойида бўлади. 
Овқат ейиш олдидан: 
1. Қўллар тоза бўлиши; 
2. Одоб билан ўтириш; 
3. Ёнидагиларни таомга таклиф этиш; 
4. “Бисмиллоҳ” айтиш лозим. 
Овқат ейишни бошлаѐтганда мана бу одобларга амал қилинади: 
1. Ўнг қўл билан ейиш; 
2. Ўз олдидан ейиш; 
3. Луқмани кичикроқ олиш; 
4. Яхши сўзларни гапириш. 
Овқатланиш пайтида ѐқимсиз ишлар қилиш одамларга хуш келмайди, уларнинг иштаҳасини 
бўғади, овқатдан ҳам барака кўтарилади. 
Овқатланиш одобига тўғри келмайдиган макруҳ (ѐқимсиз) ишлар 3 турга бўлинади: 
1) Овқат ейишдаги макруҳ ишлар: 
1. Чап қўлда овқатланиш; 
2. Оғзидагини ютмасдан овқатга қўл чўзиш; 
3. Тик туриб ѐки юриб овқатланиш; 
124
Манба: Набижон Ҳошимов, Иброҳим Қўзиев, “Қаримаслик сирлари”, 31-33-бетлар. 


153 
4. Ёнбошлаб ѐки оѐқни узатиб овқатланиш; 
5. Оғзида овқат билан гапириш; 
6. Чапиллатиб ейиш, ҳўриллатиб ичиш; 
7. Шошиб овқат ейиш; 
8. Имиллаб овқат ейиш; 
9. Овқатга пуфлаш; 
10. Тўйгандан кейин ҳам еявериш. 
2) Ўзини тутишдаги макруҳ ишлар: 
1. Овқатни айблаш; 
2. Ёқимсиз сўзларни гапириш; 
3. Дастурхонга қараб йўталиш, аксириш; 
4. Бурун, тиш ѐки қулоқ кавлаш; 
5. Бирор ерини қашиш. 
3) Бошқалар билан овқатланишдаги макруҳлар: 
1. Овқатга чақирганда тез келмаслик; 
2. Катталардан аввал овқат ейишни бошлаш; 
3. Бировнинг оғзига ѐки овқатига қараш; 
4. Таомнинг яхшисини ўзига олиш; 
5. Бировнинг олдидан олиб ейиш; 
6. Ҳаммадан аввал овқатдан қўл тортиш; 
7. Одамлар еб бўлгандан сўнг ҳам еявериш; 
8. Бошқалардан тез ва кўп ейиш; 
9. Ҳаммадан кўп гапириш; 
10. Сукут сақлаб ўтириш. 
Булардан ташқари қошиқ, идишларни қаттиқ тақиллатиш, тўкиб-сочиб овқатланиш ҳам яхши 
эмас. Синган, дарз кетган идишда овқат ейиш соғлиқ учун зарарли. 
Овқатланиб бўлгандан кейин мана бу ишлар қилинади: 
1. Тарелкани, косани нон ѐки бармоқ билан ялаш; 
2. Дастурхонга тўкилган ушоқ ѐки овқатларни териб ейиш; 
3. Бармоқдаги овқат қолдиқларини ялаш; 
4. Таомдан кейин дуо қилиш; 
5. Овқат тайѐрлаганларга раҳмат айтиш; 
6. Дастурхонни йиғиштириш; 
7. Идиш-товоқларни ювиш; 
8. Қўл-оғизни ювиш. 
Сақланиш керак бўлган ишлар: 
1. Қорин тўйганидан кейин ҳам ўзини зўрлаб овқат ейиш. 
2. Овқатни исроф қилиш. 
3. Меҳмондорчиликка чақирилмаса ҳам бориш. 
4. Ўзгалар насибасини ейиш. 
5. Зарар келтирувчи нарсаларни ейиш. 
6. Нима еяѐтганига, ичаѐтганига эътибор бермаслик. 
Таом истеъмолидаги одобсизликлар: 
1. Овқатни чап қўлда ейиш. 
2. Овқатни ҳидлаб кўриш. 
3. Ноннинг ѐмшоқ-қаттиқлигини билиш учун ушлаш. 
4. Овқатни яхши чайнамасдан ютиш. 
5. Овқатни ўта иссиқ ҳолида ейиш. 
Овқатланишнинг умумий одобларини қуйида санаб ўтамиз: 
1. Ейиладиган нарсалар ҳалол йўл билан топилган, яхши, тоза бўлиши. 
2. Фақат рухсат этилган нарсаларни еб-ичиш, соғлиқ учун зарарли егуликлардан сақланиш. 
3. Таомни етказгани учун Аллоҳга ҳамду санолар айтиш. 


154 
4. Таом ейишдан олдин қўлларни ювиш, оғизни чайиш. 
5. Таомни ўнг қўл билан ейиш. 
6. Ўртадаги идишдан овқатланаѐтганда ўз олдидан ейиш, бошқалар олдидаги нарсаларга 
қарамаслик, ҳожатидан ошиғини емаслик. 
7. Дастурхон атрофида тоза кийимда ўтириш. 
8. Луқмани кичикроқ олиш (катта луқма олиш, яхши чайнамай ютиш соғлиқ учун зарар). 
9. Овқат яхши ҳазм бўлиши учун уни яхшилаб чайнаш. Ҳар хил овозлар чиқариб 
пишилламаслик. 
10. Оғизни овқат билан тўлдириб олмаслик, оғизда овқат бор пайтда гапирмаслик. 
11. Бошқа бир киши еяѐтган таомга, олган луқмасига қарамаслик. 
12. Оғиздаги овқатдан суяк, бошқа нарсалар чиқса, уни олиб дастурхонга қўймаслик. 
13. Бошқалар иштаҳасини бузадиган, ўз иффатини кетказадиган ҳаракатлардан эҳтиѐт бўлиш. 
14. Одамлар овқат еяѐтганида тиш кавламаслик. Тишдан чиққан нарсаларни одамлар кўзи 
тушмайдиган жойга ташлаш. 
15. Овқат ейиш вақтида иложи борича сув ичмаслик. Агар ичмоқчи бўлса, пиѐла ѐки идишни 
ѐғга булғамаслик учун аввал қўл яхшилаб артилади. 
16. Нонни ерга ташламаслик, нон устига идиш-товоқ қўймаслик. 
17. Бир хил овқат билан кифояланиш, ошқозон тўлиб кетгунгача овқат емаслик. Агар шундай 
қилинса, овқат ҳазм бўлиши қийинлашади. 
18. Аксирмоқчи ѐки оғзидан бир нарса чиқармоқчи бўлса, юзни дастурхондан бошқа томонга 
буриш, оғизни беркитиш. 
19. Овқат идишини яхшилаб тозалаб қўйиш, таомни охиригача еб, коса, лагандаги ѐғларни нон 
билан артиш. Мана шунда барака ѐғилади, исрофдан сақланилади. 
20. Қўлдаги ѐғни аввал ялаб, кейин сочиққа артилади. Қўл ѐғини яламасдан ювиб ташлаш ѐки 
артиш исроф. 
21. Овқат еб бўлгандан кейин қўл ювиш, оғиз чайиш, тишларни тозалаш (айниқса, кечки овқат 
истеъмолидан кейин бунга алоҳида эътибор бериш керак. Қўлда, оғизда ѐғ, шира каби нарсалар 
қолдиғи бўлса, соғлиққа зиѐн етади). 
22. Таом истеъмолидан сўнг “Алҳамдулиллаҳ” (“Бизни едириб-ичирган, мусулмон қилган 
Аллоҳга шукр”), деб берган неъматлари учун Яратганга ҳамд айтиш, “Раҳмат, овқат ширин бўлибди”, 
деб овқат тайѐрлаганларга миннатдорчилик билдириш. 
23. Овқатдан ҳосил бўлган куч-қувватни яхши ишларга сарфлаш
125


Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish